2-маъруза АЙЭА

Sana01.01.1970
Hajmi
#268790
Bog'liq
2-маъруза АЙЭА

  • Мавзу: АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ
  • НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
  • РЕЖА:
  • 1.“Ҳайдовчи-йўл-транспорт- атроф-муҳит”
  • комплексининг ўзаро таъсир модели.
  • 2. “Йўл шароити-транспорт оқими” тизимини бошқариш модели.
  • 3. Йўлларни эксплуатация қилишни бошқариш.
  • 4. Йўл қопламасининг ҳолати ва автомобиллар ҳаракат
  • шароити.
  • 5.Қопламанинг равонлиги ва ғабир-будирлиги.
  • 6.Автомобиль ғилдирагининг қоплама билан ўзаро таъсири ва
  • қоплама юзаси кўрсаткичларига қўйилган талаблар.
    • Табиийки бу факторлар ўзаро турли даражада боғланган бўлиб, асосийлари “Ташқи муҳит-Ҳайдовчи”, “Автомобил-Йўл” ва “Ташқи муҳит-Йўл” ҳисобланиб, автомобил йўлларидан фойдаланишда назарий ечимнинг асоси ҳисобланади.
    • Ҳайдовчи-Автомобиль-Йўл-Муҳит” тизими факторларининг ўзаро таъсири бошқариладиган жараён бўлиши билан бирга, комплекснинг умумий фаолияти ва унинг алоҳида факторларини ўзаро таъсири ҳам бошқарилади.
  • “Йўл шароитлари” системасининг эксплуатацион сифатлари ҳам бошқариладиган бўлиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитидан қатьий назар ҳисобланади. Йўлнинг транспорт-эксплутацион тавсифлари лойиҳалаш босқичида аниқланиб, эксплуатация жараёнида меъёрий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш керак.

Қопламада норавонлик ҳосил бўлишига асосий сабаблар қуйидагилардан иборат:

  • Қопламада норавонлик ҳосил бўлишига асосий сабаблар қуйидагилардан иборат:
  • -транспортнинг юқори юкламаси;
  • -йўл тўшамаси етарлича мустаҳкам эмаслиги ва силжишининг чидамсизлиги;
  • -сифатсиз материалларнинг қўлланиши;
  • -қурилишда қоплама равонлиги талабларининг бузилиши ва йўл пойи ҳамда йўл тўшамасини қуриш ишларининг сифати ёмонлиги;
  • -сувни четлатиш таъминланмаганлиги ва кўпчиш ҳосил бўлиши;
  • -иқлим омилларининг таъсири;
  • -қопламанинг ейилиши;
  • -қопламанинг деформацияланиши ва бузилиши ва бу нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилмаганлиги.
  • Қопламанинг норавонлиги қуйидагиларга сезиларли таъсир кўрсатади:
  • -ҳаракат тезлигига;
  • -автомобилларнинг иш унумдорлигига;
  • -ташиш таннархи ва харакат хавфсизлигига.

Автомобилларнинг тебраниш таъсирига кўра, норавонликни учта гуруҳга ажратиш мумкин: макроноравонлик, микроноравонлик ва ғадир-будурлик.

  • Автомобилларнинг тебраниш таъсирига кўра, норавонликни учта гуруҳга ажратиш мумкин: макроноравонлик, микроноравонлик ва ғадир-будурлик.
  • Макроноравонликлар тўлқинлари узунлиги 5 м ва ўзгаришларга қарамай якуний натижалар (иш унумдорлиги, йўлнинг ўтказиш ва тишлашиш қобилиятига, ташиш таннархига, ҳаракатни қулайлик ва хавфсизлигига) ҳар қандай иқлим шароитида таъсир этиши мумкин.
  • Микроноравонликлар юзанинг микропрофилини юзага келтириб, 10 см дан 50 м гача узунликдаги норавонликлардан ташкил топади. Бу норавонликлар автомобилга сезиларли тебранишларни ҳосил қилади.
  • Ғадир-будурлик 10 см гача узунликдаги тўлқинли норавонликлардан иборат бўлиб, автомобилга паст частотали тебранишларни ҳосил қилмайди, чунки уларнинг таъсирини шиналар ютиб юборади. Шунинг учун равонликни таҳлил қилишда ғадир-будурлик ҳисобга олинмайди.
  • Йўл қопламасининг ғадир-будирлиги транспорт воситалари ғилдирагининг қоплама билан илашишига сабаб бўлувчи йўлнинг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларидан ҳисобланади.
  • Фойдаланишдаги қопламаларда йиллар давомида аста-секин емирилиш юзага келади, бунинг натижасида илашиш коэффициенти меъёрий талабларга жавоб бермай қўяди.
  • Автомобилнинг тезлиги ва ҳаракат хавфсизлиги қоплама сиртидаги минимал макро ғадир-будирликни аниқлаш учун ҳўл қопламаларнинг илашиш коэффициенти мезон бўлади (жадвал).
  • ҚМҚ бўйича ҳаракат шароити
  • Ҳаракат тезлиги км/соатдан кам бўлмаганда, ҳўл қопламаларда илашиш коэффициентини йўл қўйилиши мумкин бўлган минимал қиймати
  • 60
  • 80
  • Яхши
  • 0,35
  • 0,26
  • Ўрта
  • 0,40
  • 0,28
  • хатарли
  • 0,45
  • 0,30
  • Йўл қoплaмaсининг рaвoнлигини ўлчaшнинг оддий усулларидан бири 3 мeтрли рeйкa ёрдамида қoплaмaгa йўлнинг aвтoмoбиль ғилдирaклaри изи бўйичa ўргaнилaётгaн ҳaрaкaт тaсмaси йўнaлишидa ҳaр пикeтдa уч мaртa ётқизилaди.
  • Рaвoнликнинг кўрсaткичи рeйкa билaн қoплaмa oрaлиғи бўлиб, рeйкaнинг ҳaр 0,5 м oрaлиғидa бeлгилaнгaн бeштa нуқтaдa мaвжуд бўлгaн кaттaликлaридир.
  • Расм. Уч метрли рейка (а) билан ўлчовли клин (б)
  • Автомобиль йўлларида турли маркадаги ТВларини ҳаракатланиши натижасида ва табиий-иқлим таъсирида йўл қопламасига тик, бўйлама ва кўндаланг динамик кучлар таъсир қилади.
  • Автомобилнинг ҳаракатсиз ҳолатида қопламага оғирлик кучи таъсир қилса, ҳаракатланаётган автомобиль ғилдирагининг қопламага таъсир кучлари бўйлама, кўндаланг, тик ва ёнлама таъсир қилади ва бу ҳолат расмда тасвирланган.
  • Расм: Йўл қопламасига таъсир этувчи кучлар :
  • Мустаҳкамликни аниқлаш учун: эгилишни ўлчайдиган турли модификациядаги асбоблар (МАДИ-ЦНИЛ, КП-204 ва б.), динамик юклама берадиган турли қурилмалар (УДН, ДИНА ва б.)
  • Расм. прогибомер МАДИ - ЦНИЛ:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling