Кириш Компьютерларни фан сохасидаги ахамияти


Download 160 Kb.
bet1/9
Sana18.02.2023
Hajmi160 Kb.
#1210028
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Operatsion tizimlar


Кириш
Компьютерларни фан сохасидаги ахамияти.
Информатика компьютер техникаси ривожланиши туфайли юзага келди, унга асосланади ва усиз мавжуд бўла олмайди. Кибернетика эса ўз-ўзича, объектлар билан бошкарувнинг турли моделларини куриб ривожланади. Лекин компьютер техникасининг барча ютукларидан унумли фойдаланади.
Информатика кенг маънода инсоният фаолиятининг барча сохаларида асосан компьютерлар ва телекоммуникация алока воситалари ёрдамида ахборотни кайта ишлаши билан боглик фан, техника ва ишлаб чикаришнинг хилма-хил тармоклари бирлигини ўзида намоён этади.
Информатика халк хўжалиги тармоги сифатида компьютер техникаси, дастурий махсулотларни ишлаб чикариш ва ахборотни кайта ишлаш замонавий технологиясини ишлаб чикиш шаклларидаги корхоналарни бир турда жамланишидан иборат бўлади. Информатиканинг ишлаб чикариш тармоги сифатидаги ўзига хослиги ва ахамияти шундаки, халк хўжалигининг бошка тармоклари мехнат унумдорлиги кўп жихатдан унга богликдир. Бундан ташкари, бу тармоклар меъёрида ривожланиши учун информатиканинг ўзида мехнат унумдорлигини анча юкори суръатларда ўсиб бориши лозим, чунки замонавий жамиятда ахборот кўпрок сўнгги истеъмол предмети сифатида намоён бўлмокда: одамлар учун дунёда рўй бераётган вокеалар, уларнинг касбий фаолиятига доир предмет ва ходисалар, фан ва жамиятнинг ривожланиши хакида ахборот зарур. Мехнат унумдорлигининг бундан кейинги ўсиши ва фаровонлик даражасини кўтариш, катта хажмдаги мультимедиа ахборотини (матн, графика, видео-тасвир, товуш, анимация) кабул килиш ва ишлашга янги интеллектуал воситалар ва «инсон-машина» интерфейслардан фойдаланиш асосидагина эришиш мумкин Информатикада мехнат унумдорлиги ошиши суръатлари етарли бўлмаса, бутун халк хўжалигида мехнат унумдорлиги ўсишининг анчагина камайиши рўй бериши мумкин.
Йигирма-ўттиз йил олдин ахборот нималигини аниклаш жуда осон эди.
Ахборот одамлар ўртасида ўзатиладиган маълумотлар хисобланиб, кейинги вактда ишлаб чикаришни режалаштириш ва бошкариш учун, хамда яшаш шароитларини, иктисодий тараккиёт даражасини белгилашда катта ахамиятга эга бўлиб колди.
Ахборот манбаига табиий объектлар - сайералар, юлдўзлар, инсонлар, хайвонлар, ўсимликлар, майдон, ўрмонлар - фан ва техникани ривожлантиришдаги илмий тажрибалар, машиналар, технолигик жараёнлар киради.
Ахборот истемолчилар рўйхати хам катта бўлиб унга, инсонлар, хайвонлар, ўсимликлар, турли хил ўлчов асбоблари киради. 1

Шунинг учун ахборот кенг доирадаги тушунча бўлиб, жамики объектлар,мавжудодлар, жараёнлар хакидаги маълумотларни ўз ичига олади.


Ахборот манбалари ва истемолчиларининг хар хиллиги ахборот шаклининг турли кўришда бўлишига олиб келди: белгили, матнли ва график.
Ахборотнинг белгили кўринишида асосан белгилар - харф, белги, ракам ва бошкалар кўлланилиб, вокеа-ходисалар хакидаги сигналларни узатишда фойдаланилади.
Матнли ахборот жуда мураккаб ахборот шакли бўлиб, бу шаклда хам харфлар, ракамлар, математик белгилар кўлланилади. Факатгина бу белгилар якка холда эмас балки уларнинг бир неча тузилмаларидан, тартибли келишидан ташкил топади.
Белги ва харфларнинг ўзаро богланишида, хамда инсон нуткининг матн кўринишида акс эттирилишида матн ахборотини ишлатиш кулай ва кенг кўлланилади.
Ахборотнинг на бир огирлиги, на бир геометрик ўлчами ва хеч кандай химик ёки физик хусусиятлар мавжуд эмас.
Лекин ахборотни мавжуд бўлиши, сакланиши, ўзатилиши учун бирор бир материал-объект бўлиши зарур. Бундай объектлар жуда кўп бўлиб ва уларнинг сони тараккиёт натижасида ўсиб бормокда.
Хозирги кунда ахборотларни асосий ташувчилари куйидагилардир.
Ахборотни узатишда кадимдан биз билган ва билмаган холатда хаво кўлланилади. Хавонинг тебраниши натижасида кўп асрлардан буён нутк ўзатилиб келинмокда. Бундан ташкари хавонинг тебраниши натижасида бизни ўраб турган атроф мухитдаги овозлар-кушларнинг сайраши., денгизнинг шовкини, момокалдирокнинг гумбурлаши, ишлаётган машина ва аппаратларнинг овозлари ва бошка овозлар узатилади.
Ахборот технологиялари ривожланишининг замонавий жахон даражаси шундайки, республикада жахон ахборот маконини инфратузилмалари ва миллий ахборот-хисоблаш тармоги интеграциясига мос келувчи миллий тизимни яратиш иктисодиёт, бошкариш, фан ва таълим самарадорлигининг мухим омили булмокда.


Download 160 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling