3-босқич талабаси Исаков Шамсиддин Комилжон ўғли


Download 12.52 Kb.
Sana25.10.2023
Hajmi12.52 Kb.
#1721472
Bog'liq
Tavsiyanoma 2022 Isakov


Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Нефт ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш
3-босқич талабаси
Исаков Шамсиддин Комилжон ўғли


Т А В С И Я Н О М А
Исаков Шамсиддин Комилжон ўғли 2000-йил 05-октябрь Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. 2020-йил Тошкент давлат техника университетининг Нефт ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш йўналишига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган. Ўқиш даврида ўзининг тиришқоқлиги, берилган топшириқларга маъсулият билан қараши ва мехнатсеварлиги билан факультет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчиларнинг ишончини қозонди. У ўз тенгдошлари ва талаба ёшларга ўрнак бўлиб, изланувчанлиги, намунавий хулқи, илмга қизиқувчанлиги ва билими билан факультетнинг иқтидорли талабалари сафидан ўрин эгаллади
Исаков Шамсиддин Комилжон ўғли самимий, камтарин, ўзига талабчанлиги тиришқоқлилиги, туфайли курсдошлари орасида ўз ўрнига эга. Университетда барча фанлардан аъло ўқиш билан бирга, ҳозирда мутахасислик фанларини чуқур ўзлаштириб бормоқда.
Исаков Шамсиддин Комилжон ўғли ўз олдига аниқ мақсад қўйган ва бу мақсади сари олға интиладиган, мустақил фикрга эга бўлган, дунёқараши кенг талаба.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Нефт ва газ факультети Исаков Шамсиддин Комилжон ўғли ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишига ишонч билдираман.
Нефт ва газ факультети декани У.К.Ўринов
124-20 Гурух тъютори О.С.Сапаева
Download 12.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling