3 маъруза бино ва алоҳида объектларнинг ички совуқ сув таъминоти. Совуқ сув тизимларини туркумлари. Совуқ сув тармоғининг схемалари


Download 1.15 Mb.
bet1/6
Sana19.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1362076
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Maruza3

3 - МАЪРУЗА


Бино ва алоҳида объектларнинг ички совуқ сув таъминоти. Совуқ сув тизимларини туркумлари. Совуқ сув тармоғининг схемалари
РЕЖА:
1) Ҳар хил турдаги бинолар ва алоҳида объектларнинг ички сув таъминоти тизимлари.
2) Ички сув таъминоти тизимларининг турлари ва таснифи.
3) Зонали ички сув таъминоти тизими.
4) Ёнғгин ўчириш сув таъминоти тизими.
5) Ички сув таъминоти тизимларини лойиҳалаш.
Маърузанинг мақсади: Ҳар хил турдаги бинолар (турар жой, умумжамоат ва саноат) ва алоҳида объектларнинг ички сув таъминоти тизимлари бўйича маълумот бериш. Халқасимон ва тупиковой ички сув тарқатиш тармоқлари, сувни пастдан ва юқоридан тарқатиш тизимлари ва тасвирлари бўйича тушунча ва кўникма ҳосил қилиш, вариантларни таққослаш. Кўп қаватли биноларни сув билан таъминлаш, ички сув таъминотининг зонали тизимлари. Ёнғин ўчириш сув таъминоти тармоқлари. Ички сув таъминоти тизимларини лойиҳалаш.
Таянч сўз ва иборалар. Сув таъминоти тизими, табиий сув манбалари, ичимлик суви, сувнинг сифат кўрсаткичлари, давлат стандарти, сув ресурслари, самарали фойдаланиш, муҳофаза қилиш.
1) Ҳар хил турдаги бинолар ва алоҳида объектларнинг ички сув таъминоти тизимлари.
Бино ва иншоотларнинг ички сув таъминоти тизими деб, истеъмолчиларни етарли миқдорда, сифатли ва керак бўлган босимдаги сув билан таъминлайдиган комплекс тизимга айтилади.
Сув таъминоти тизими асосан сувнинг қайси мақсадда истеъмол қилиниши, хизмат қилиш доираси, сувдан фойдаланиш тури, ишлатилиш мақсади бўйича қуйидаги турларга булинади:
1. Хужалик ишлари ва ичиш учун ишлатиладиган ички сув таъминоти тизими.
Бу ички сув таъминоти тизимининг вазифаси истеъмолчиларни Давлат стандарти (ДАСТ 950 - 2012 «Ичимлик суви») талабига жавоб берадиган сифатли ичимлик суви билан тўлиқ таъминлашдир. Асосан ичимлик суви ичишга, маиший хужалик юмушларига, санитария – гигиеник ва технологик юмушларга сарф бўлади.
Агар технологик юмушлар учун тоза ичимлик суви талаб қилинмаса, у холда иккита ички сув тармоғи яъни ичиш учун ва техник сув тармоғи лойиҳаланади.
2. Ишлаб чиқариш тизимида ишлатиладиган ички сув таъминоти.
Бу ички сув таъминоти тизимининг вазифаси ишлаб – чиқариш корхоналарини (завод, фабрикаларни) технологик талабига жавоб (ДАСТ ………) берадиган техник сув билан таъминлашдир. Бу сувлар ичимлик сувидек эмас, лекин махсус тозаланган яъни лойқадан тозаланган, юмшатилган, тузсизлантирилган, темирсизлантирилган ва рангсизлантирилган техник сув бўлиши мумкин.

  1. Ёнгинга қарши сув таъминоти тизими.

Бу сув таъминоти тизимининг вазифаси граждан ва саноат биноларида ишлаб чиқариш корхоналарида рўй берадиган ёнгинни ўчириш учун етарли миқдорда ва керакли босим остидаги сув билан таъминлашдир.
Бу тизимда сувни сифати эмас, миқдори КМК талабига тўлиқ жавоб бериши керак.
Хизмат сфераси бўйича бу тизим алоҳида ва қушилган холда бўлиши мумкин (хужалик ичимлик - ёнғинга қарши, ишлаб чиқариш - ёнғинга қарши, хужалик ичимлик – ишлаб чиқариш тизимлари).
Фойдаланиш бўйича тўғридан-тўғри, айланма ва қайтадан фойдаланиш турларига булинади.
Ўрнатилган ускуналарни хисобга олган холда етарли босим билан таъминлаш бўйича қуйидаги тизимларга булинади:
а) ташқи сув тармоғидан босим билан таъминланган, яъни минимал босим ички сув тармоғида ўрнатилган ҳамма сув тарқатувчи қурилмаларни меъёрида ишлаши учун етарли бўлади. (Расм 1.1)
б) ташқи сув тармоғидан босим билан таъминланмаган, яъни сув босим сиғими, насос ва пневматик қурилма билан жихозланган тизим. (Расм 1.2)
Босимли сув сиғими билан жихозланган ички сув таъминоти тизими шу холда қулланиладики, агар сув сарфининг максимал соатларида кафолат берувчи (гарантия) босим етарли бўлмаса яъни талаб килинган босимдан кам бўлса (Н < Н ) ва қолган соатларда (асосан кечаси) етарли бўлса.
Насос қурилмаси ўрнатилган ички сув таъминоти тизими шу холда қулланиладики, ташқи сув тармоғидаги босим доимий равишда ёки сутканинг маълум бир соатларида талаб килинган босимдан кам бўлса. Насос қурилмаси ва босимли сув сиғими билан жихозланган ички сув таъминоти тизими шу холда қулланиладики, ташқи сув тармоқларидаги кафолатланган босим доимий равишда етарли бўлмаганда. Бу холда ички сув тармоғида сув сатҳининг пасайишига қараб автоматик равишда насос қурилмаси ишлайди. Сув босим сиғими эса тармоқда (регулировщик) сув сарфини ва босимини тартибга солиш вазифасини бажаради. Пневматик қурилма, насос ва гидропневматик сиғимли тизим асосан ёнгинга қарши ва ишлаб – чиқариш корхоналари сув тармоқлари учун ишлатилади.
(Расм 1.3) бу тизимда гидропневматик сиғим сув босимини тартибга солиш вазифасини бажаради.
Сув таъминотининг зонали тизими ҳам мавжуд бўлиб, бу тизим баландлиги 50 метрдан юқори (17 ва ундан юқори қаватли) бўлган бино ва иншоотларда қачонки тармоқдаги босим рухсат берилган максимал босимдан (60 м хужалик ичимлик ва 90 м ёнғинга қарши сув тармоқларида) юқори бўлганда ишлатилади.
Зоналарнинг чегараси максимал рўхсат берилган босимга қараб, тармоқнинг энг пастки арматурага уланган нўқтасидан белгиланади.
Юқоридагилардан ташқари қуйидаги ички сув таъминоти тизимлари ҳам мавжуддир:
а) сув қабул қилувчи хавузли ва оқимни узлукли етказиб берувчи ички сув таъминоти тизими – бу тизим ички сув тармоғидаги босим 15 метрдан (0,015 МПа) кам бўлган холда ишлатилади.
б) сув сатҳини тенглаштириб турувчи сиғимли тизим – бу тизим ишлаб чиқариш корхоналарида ва совуқ, иссиқ сув етказиб беришга марказлашган коммунал - маиший объектларда ишлатилади.
в) айланма сув таъминоти тизими – бир марта ишлатилган сув, тозаланиб ишлатилади. Бунга саноат корхоналарида ва бассейнларда ишлатиладиган сувлар киради.



Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling