3-Mavzu: Бетоннинг асосий физик – механик хусусиятлари


Download 17.11 Kb.
Sana09.01.2023
Hajmi17.11 Kb.
#1085553
Bog'liq
3- dars Betonning asosiy fizik mexanik hususiyatlari


3-Mavzu:
Бетоннинг асосий физик – механик хусусиятлари


Бетон классификацияси. Темир-бетон конструкцияларини тайёрлаш учун ишлайдиган бетонлар етарли мустаҳкамликка, арматура билан яхши боғланиши ва арматурани зангдан сақлаши учун етарлича зичликка эга бўлиши шарт. Бетонлар биноларда кенг қўлланилиш соҳасига қараб, совуққа ва юқори даражадаги температура таъсирига чидамлилиги, ёнғинга бардошлилиги, агрессив муҳит таъсиридан емирилишга чидамлилиги ва сувнинг сизиб ўтишга қаршилиги қўйидаги белгилари билан турларга бўлинади:
1) Таркибига кўра:
а) зич бетон (тўлдирувчи доналари орасидаги бўшлиқ қотган боғловчи билан мутлоқ тўлдирилган);
б) йирик ғовак кам қумли ва қумсиз (тўлдирувчи доналари орасидаги бўшлиқ қисман тўлдирилган);
в) ғоваклаштирилган (тўлдирувчи ва тўлдирувчи доналарининг сунъий ғовак билан қотган боғловчи билан боғланиши);
г) уясимон ғовакли (тўлдирувчисиз, сунъий ҳосил қилинган ёпиқ ғовакли);

2) Зичлигига қараб:


а) ўта оғир - ўртача зичлиги билан 2500 кг/м3 дан ортиқ;
б) оғир – 2200-2500 кг/м3;
в) енгиллаштирилган – 1800-2200 кг/м3;
г) енгил – 500-1800 кг/м3;
д) ўта енгил бетонлар 500 кг/м3 кам.
3) Боғловчига қараб:
а) цементли;
б) полимерцементли;
в) оҳак боғловчили (силикатли);
г) гипс боғловчили;
д) аралаш боғловчили;
е) махсус боғловчилардан тайёрланган бетонларга бўлинади.
Бино ва иншоатларнинг конструкцияларини иссиқликдан ҳимоя қилиш мақсадида махсус бетонлар; юқори даражадаги иссиқлик таъсирига чидамли ёрғинга бардош бетонлар; агрессив муҳитда кимёвий таъсирига чидамли махсус бетонлар қўлланилади .
4) Тўлдирувчининг турига қараб:
а) табиий зич тўлдирувчи (шағал, тош-шағал, кварц қуми);
б) табиий ғовак (перлит, пемза, чиғаноқ);
в) сунъий (керамзит, керампорит, кампорит, пемза) махсус тўлдирувчили бетонларга.
5) Тўлдирувчилар донадорлик таркибига кўра:
а) йирик донали: йирик ва майда тўлдирувчиларга;
б) майда донали: майда донли тўлдирувчиларга.
6) Қотиш шароитига кўра:
а) табиий усул билан қотган бетон;
б) атмосфера босимида иссиқлик-намлик билан ишлов бериб қотирилган бетон;
в) автоклав ишловига берилган бетон.
Бетонларнинг қўйидаги қисқартирилган номлари қўлланилади:
а) оғир- зичлиги 2200-2500 кг/м3 ва ундан юқори, зич таркибли тўлдирувчилар асосида;
б) енгил - зич таркибли табиий ғовак ёки сунъий ғовак тўлдирувчилар асосида тайёрланган бетонлар.
в) майда донадор – ўртача зичлиги 1800 кг/м3 дан юқори, майда тўлдирувчилар асосида.
Бетон тузилиши
Бетоннинг тузилиши бетон мустаҳкамлигига ва деформациясига катта таъсир кўрсатади. Бетон тузилиши турли факторларга:
1) йирик ва майда тўлдирувчиларнинг донадорлик таркибига;
2) сув ва цементнинг нисбатига;
3) зичлаштириш усулига;
4) қотиш шароитига;
5) цемент тошининг сув билан бирикиш босқичи ва бошқаларга боғлиқ.
Бетоннинг тузилиши бетон қоришмасини тайёрлаш, жойлаш ва зичлаш жараёнида ҳосил қилиниб, бетоннинг узоқ муддат қотиши натижасида доимий ўзгариб туради. Шунинг учун бетон тузилишида кристалл ўсимталар, гел, сув ва ҳаво билан кўп ҳажмни эгаллаган ғовак ва капиллярларни тартибсиз жойлашган қум ва шағал доналарининг фазовий панжарасини ҳосил қилади.
Бетон – бу бир жинсли бўлмаган жисмдир, унга классик мустаҳкамлик теориясини қўллаб бўлмайди. Юкнинг таъсиридан бетонда мураккаб кучланиш ҳолати вужудга келади. Натижада заррачаларни бирлаштирувчи сиртда боғланишни бузувчи зўриқишлар ҳосил бўлади, бетондаги ғоваклар ва бўшлиқлар вужудга келган жойларда кучланишни тўпланиши содир бўлади.
Бетон синфи ва маркаси
Бетон ва темир-бетон конструкцияларини лойиҳалаш даврида фойдаланиш мақсади, шароитларига кўра бетон сифатининг кўрсаткичлари ўрнатилади, улар орасида асосийлари қуйидагилардан иборат:
1) бетоннинг ўқ бўйича сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи – В; лойиҳанинг ҳамма холатларида асосий таъриф деб кўрсатилади.
2) бетон ўқ бўйича чўзилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи - Вt; агар бу характеристика асосий аҳамиятга эга бўлса, ишлаб чиқаришда назорат қилинадиган холатларда танланади.
Бетоннинг маркаси - унинг физикавий хусусиятлари билан бахоланади ва қуйидаги бетон маркаларидан ибора:.
а) cовуққа чидамлиги бўйича – F
б) сув ўтказмаслик бўйича – W
в) зичлиги бўйича – D
г) ўз – ўзидан кучланувчи бетон бўйича - Sp.
Бетон синфлари ва маркалари жадвал 1.1 да кўрсатилган.
Бетоннинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлик синфи вақтинчалик қаршилик МПа эталон намуна кублар 15х15х15 см ўлчовли, 28 суткадан кейин сиқилган давлат стандартига мос келиши керак.
Ўлчамлари 15х15х15 см бўлган кубларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси бетоннинг синфи дейилади.
Download 17.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling