3-расм Жисмоний ривожланиш даврлари
О н т о г е н е з, деб ҳар бир организмнинг оталанган тухум давридан бошлаб ўлимигача бўлган циклга айтилади. Биз, Л. П. Матвеев бўйича, индивидуал ривожланиш жараёнинг даврларини эътиборингизга ҳавола қилдик (3-расмга қаралсин)1.
Бизнинг ҳар биримиз, энг аввало, бировга ўхшашимиз билан эмас, балки аксинча, бошқа бировга ўхшамаслигимиз билан ажралиб турамиз. Мана шунинг номи индивидиум деб аталади. Ёки, яна ҳам соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, шахс деб аталади. Ҳар бир шахс учун фақат ўзигагина хос бўлган “ички бебаҳо дунё”тизими характерлидир. Бундай инсон чинакам фидокорликка илмда, бадиий ижодда, адабиётда ижодкорликка қодир бўлади.Ҳаммамиз ҳам шунга интиламиз.
В.А.Нагорний ва унинг шогирдлари 1960 йилларда онтогенезнинг тараққиётини учта даврга ажратишни тавсия қилади:
Ўсиш даври - бу даврда организмнинг бутун морфологик, физиологик ва биохимик тизимлари шаклланади.
Етуклик даври - организмнинг бутун биологик хусусиятлари тўлиқ етилади, ривожланади ва маълум вақт мобайнида ўзгармайди.
Кексайиш даври - тана ҳажмлари кичиклашади, маълум физиологик функциялари сустлашади.
Морфология, физиология ва биохимия муаммолари бўйича ўтказилган бир нечта илмий конференцияларда инсон шахсини туғилишдан кейинги ривожланиши даврларининг жадвали ишланган.Унга кўра:
1) чақалоқлик даври-1-10 кун;
кўкрак эмиш (эмизиклик) даври-10 кундан 1 йилгача;
эрта болалик даври-1 ёшдан 3 ёшгача ;
биринчи болалик даври-4 ёшдан 7 ёшгача;
иккинчи болалик даври-8-12 ёшгача (ўғил болаларда), 8-11 ёшгача (қизларда);
ўсмирлик даври-13-16 ёшгача (ўғил болаларда), 12-15 ёшгача (қизларда);
балоғатга етилиш даври-17-21 ёш (ўғил болаларда), 16-20 ёш (қизларда);
етилган давр (1-босқич)-22-35 (эркакларда), 21-35 (аёлларда); (2-босқич)-36-60 (эркакларда), 36-55 (аёлларда);
кексалик даври - 61-74 ёш (эркакларда), 56-74 ёш (аёлларда);
қарилик даври-75-90 ёш (эркаклар ва аёллар);
узоқ умир кўрувчилар-90 ёш ва ундан юқори.
Do'stlaringiz bilan baham: |