30 апрельда ўтказилган 17-сонли мажлисининг баённомасидан к ў ч и р м а қатнашдилар


Download 13.8 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi13.8 Kb.
#1125565
Bog'liq
Abduraxmonov Bayonnoma (2)


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кимё факультети “Умумий ва нефт – газ кимё” кафедрасининг 2022 йил
30 апрельда ўтказилган 17-сонли мажлисининг баённомасидан


К Ў Ч И Р М А


ҚАТНАШДИЛАР: кафедра мудири Д.Х.Мирхамитова, профессор С.Э.Нурмонов, профессор И.Абдугафуров, профессор Ш.Арсланов, доцент М.Эшмухаммедов, доцент в.б. Ф.Суюнова, катта ўқитувчилар:PhD С.Абдурахмонова, PhD Х.М.Мусаев, PhD А.Хамидов, ўқитувчилар: Ш.Жумагулов, С.Муратова, Г.Шадиева, Д.Бойқобилов, лаборантлар: Г.Жўраева, Ш.Риқсиева, докторантлар, таянч докторантлар ва магистрлар.
КУН ТАРТИБИ:
5А140503-Нефть ва газ кимёси ва технологияси мутахассислиги 2 курс магистранти Абдурахмонов Сайёднинг “Нефть ва газни қайта ишлаш катализаторлари фаоллигига ташувчилар ғовакли тузилишининг таъсири” мaвзусидаги магистрлик диссертация ишларининг муҳокамаси ва ҳимояга тавсия этиш.


Эшитилди: “Умумий ва нефт-газ кимёси” кафедраси мудири к.ф.д. Д.Х.Мирхамитова сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала бўйича мажлис қатнашчиларга маълумот бериб, сўз навбатини 5А140503-Нефть ва газ кимёси ва технологияси мутахассислиги 2 курс магистранти Абдурахмонов Сайёдга берилди.
Абдурахмонов Сайёд сўзга чиқиб “Нефть ва газни қайта ишлаш катализаторлари фаоллигига ташувчилар ғовакли тузилишининг таъсири” мaвзусидаги магистрлик диссертация бўйича амалга оширган ишлари, олган натижалари тўғрисида тақдимот қилди. Маъруза юзасидан берилган саволларгa тўлиқ жaвоб берилди.
Муҳокамада “Умумий ва нефт-газ кимё” кафедраси проф., Абдугафуров И. сўзга чиқиб, магистрлик диссертацияси мaвзусининг долзарблиги, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти, бажарилиш ҳолати, олинган натижалар ва уларнинг таҳлили тўғрисида бир қатор ижобий фикрлар билдириб, расмий ҳимояга тавсия этиш лозимлигини айтди.
Ушбу таклиф мажлис иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 5А140503 -Нефть ва газ кимёси ва технологияси мутахассислиги 2 курс магистранти Абдурахмонов Сайёднинг “Тукилган нефт махсулотларини бартараф этишнинг инновацион усули” мaвзусидаги магистрлик диссертацияси расмий ҳимояга тавсия этилсин.


Умумий ва нефт-газ кимё
кафедраси мудири: к.ф.д. Д.Х. Мирхамитова


Котиба: С.Х.Муратова
Download 13.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling