4 мавзу: реал ва идеал эюк ва ток манбалари. Уларнинг турлари. Электр занжирларининг турлари


Download 127.35 Kb.
Pdf ko'rish
Sana30.10.2023
Hajmi127.35 Kb.
#1734594
Bog'liq
мавзу 4 (1)



4 мавзу: РЕАЛ ВА ИДЕАЛ ЭЮК ВА ТОК МАНБАЛАРИ. УЛАРНИНГ 
ТУРЛАРИ. ЭЛЕКТР ЗАНЖИРЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ 
 
Электр занжирлари элементлари (айрим қисмлари)нинг тузилишига 
қараб турлича бўлади. Занжирнинг айрим элементларига таъсир этувчи 
кучланиш билан электр токи тўғри пропорционал равишда боғланган
бўлиши мумкин. Математика тили билан айтганда улар ўртасида тўғри
чизиқли боғланиш бўлади. Физик маҳносида айтсак, занжир элементининг
қаршилиги ток ўтиши билан ўзгармайди, бошқача қилиб айтганда занжир
Ом қонунига бўйсунади. Бундай занжирлар чизиқли занжир деб аталади. 
Унинг характеристикаси (ток билан кучланиш ўртасидаги боғланиш) тўғри
чизиқли бўлади. 
Амалда эса характеристикаси тўғри чизиқли бўлмаган электр
занжирлари ва уларнинг элементлари кўп учрайди. Масалан, радио
лампалари, электр учқуни, электр ёй ва бошқаларнинг характеристикаси
мураккаб. Ток ўтишига қараб уларнинг қаршиликлари ўзгаради. Демак, 
бундай занжирларда ток билан кучланиш ўртасидаги боғланиш тўғри 
пропорционал эмас, бу боғланиш эгри чизиқ ҳолида кўрсатилади. 
Характеристикаси эгри чизиқли бўлган электр занжирларини ночизиқли 
занжирлар деймиз. 
Ночизиқли занжирларни оддий чизиқли дифференциал тенгламалар
билан ҳисоблаб бўлмайди, улар ночизиқли дифференциал тенгламаларга
бўйсунади. 
Электр занжирларини ҳисоблашда уларнинг айрим элементларини бир 
нуқтага ғужланган деб фараз этамиз. Бундай қилиш ҳисобни
енгиллаштиради, тажрибада катта хатоликка йўл қўйилмайди. Айрим 
элементлари ёки бошқача қилиб айтганда параметлари бир жойга ғужланган 
занжирларда (физик нуқтаи назардан қараганда) тебранма ҳаракатларгина 
содир бўлади. Бундай электр занжирларини йиғиқ параметрли занжирлар
деб атаймиз. 
Баҳзан электр занжири параметларини бир нуқтага йиғилган деб
ҳисоблаш катта хатоликларга олиб келади. Масалан, генератор билан 
истеъмолчаларни бир-бирига қўшадиган олисга чўзилган электр узатиш
линиялари ёки кабелларни бир нуқтага ғужланган деб бўлмайди. Ҳатто 
чулғам узинлиги километрлаб ҳисобланадиган электр машиналари, 
трансформаторлар, реакторларни ҳам йиғиқ параметрли электр занжири деб
ҳисоблашимиз тўғри келмай қолади. Бундай занжирлардаги ҳодисалар 
тўлқин равишда рўй беради. Демак, улардаги физик процесслар ғужланган 
параметрли занжирларникига ҳеч ўхшамайди. Демак, тўлқин ҳодисаларини 
эҳтиборга олиш, қилинадиган ҳисобларни ҳақиқатга яқинлаштириш учун шу 
занжирларнинг параметрларини тарқалган деб ҳисоблаш керак. 
Параметрлари занжир бўйлаб тарқалган ва тўлқин ҳодисалари рўй 
берадиган электр занжирларини тарқоқ параметрли занжирлар деб атаймиз. 
Электр 
занжирларига 
таъсир 
этувчи 
электр 
манбаларининг 
хусусиятларига қараб ўзгармас ток ва ўзгарувчан ток занжирлари бўлади. 


Ўзгармас ток занжирларидаги ҳодисалар, ўзгарувчан ток занжирларидагига
қараганда содда ва унинг хусусий ҳолидир. Демак, ўзгарувчан ток
занжирларидаги ҳодиса ва миқдорий боғланишлар маълум бўлса, ўзгармас 
ток занжиридаги ҳодисаларни хусусий ҳол сифатида чиқармоғимиз мумкин. 
Ўзгарувчан ток занжирларига қараганда ўзгармас ток занжирларини
ҳисоблаш осонроқ бўлади. Шунинг учун олдин чизиқли ўзгармас ток 
занжирларини ҳисоблаш усулларини кўриб ўтамиз. Бундай занжирлар
тармоқланмаган (бир контурли) ва тармоқланган кўп манбали бўлиши 
мумкин. Биринчи хил занжирларни ҳисоблаш нисбатан осондир. Иккинчи 
хил занжирларни ҳисоблаш нисбатан қийинроқ бўлиб, уларни ҳисоблаш 
учун қатор усуллар ишлаб чиқилган. 

Download 127.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling