Кун чиқар мамлакат аҳолиси фарзандларининг тарбиясига ўта жиддий қарашади. Бу ерда ҳар бир ёшга нисбатан маълум бир муносабатда бўлинади ва айрим тарбия усуллари қўлланилади


Download 123 Kb.
bet1/6
Sana17.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1097052
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Jahon tarbiya konsepsiyalari


1.2.ЖАҲОН ТАРБИЯ КОНСЕПСИЯЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ.
Япония – кун чиқар мамлакат аҳолиси фарзандларининг тарбиясига ўта жиддий қарашади. Бу ерда ҳар бир ёшга нисбатан маълум бир муносабатда бўлинади ва айрим тарбия усуллари қўлланилади. Машҳур япон руҳшуноси Масара Ибукининг фикрига кўра, болага асосий тарбияни 3 ёшгача бериш лозим. Айнан 3 ёшга қадар фарзандингиздаги яширин иқтидорни юзага чиқариш мумкин.Японияликлар 5 ёшгача бўлган кичкинтойга қиролдек муомала қилишади. Улар истаганларича ўйнашлари, миясига келган ишни қилишлари мумкин. Ҳаттоки болалар богъчаларида болакайлар фломастер билан деворга тўйгунларича чизишлари учун махсус хоналар мавжуд.Ота-оналар ўз фарзандларини ўйинчоқлар ва ортиқча кийим-кечак билан сийлашмайди. Улар кўпинча акалари ва опаларидан қолган кийимларни кийишади. Сайрга чиққанда еса ўйинчоқлар олиб чиқилмайди. Болаларда атроф-муҳитга бўлган меҳрни шакллантириш мақсадида табиат инъомлари билан ривожлантирувчи ўйинлар ўйнашга ҳаракат қилинади. Агарда она ўз фарзандининг хатти-ҳаракатидан норози бўлса, четга олиб чиқиб, паст овозда унга ўзини қандай тутиш кераклигини тушунтиради.5 ёшдан 15 ёшга қадар кичик японияликларни тартиб-интизомга ва катталар гапини икки қилмасликка ўргатишади. Тарбияга бундай ёндашув асрдан асрга ўтиб келаётгани ва Япония жамиятининг ажралмас бўлаги бўлганлиги боис болалар буни меъёрдаги ҳолат сифатида қабул қилишади.Мактабнинг ўқув дастурига еса, албатта, кузатув дарслари киритилган. Унда ўқувчилар табиат қўйнига чиқиб, тирик табиатни кузатиш, ҳис етиш, ешитиш, асрашни ўрганишади. Бу ўз навбатида фуқароларни ёшлигиданоқ Япония табиатини асраб-авайлашга ўргатади.15 ёшдан сўнг еса ўсмирларга тенг ҳуқуқли фуқаро сифатида қаралади.Мактабда ҳар бир бошлангъич синф ўқувчисини юқори синф ўқувчилари оталиққа олишади. Кичик синф ўқувчиларининг тушлиги синфга олиб келиб берилади, уларнинг муаммоларини «Ота-она қўмитаси» ҳал қилади.Ўрта мактабда ўқувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар кучаяди. Болалар ерталабки дарсларни мадҳия айтишдан бошлашади. Йилдан йилга ўтиладиган фанлар сони кўпайиб боради. Мактабда ота-оналар йигъилиши қилинмайди. Ўқитувчи ҳар бир ота-она билан мулоқот вақтини белгилайди ва мазкур учрашув 15 дақиқадан ошмайди.Яна бир жиҳат. Мамлакатда оналарнинг бола тарбиясидан ажралмаган ҳолда қўшимча билим олишига катта еътибор берилади. Мақсад улар тарбиясида бўлган фарзандларининг келгусида ҳар жиҳатдан комил инсон бўлиб етишишларидир.Айтиш жоизки, Япония бугунги кунда ёшлар томонидан содир етиладиган жиноятчиликнинг камлиги ва инсонларнинг ҳаёт фаровонлигининг юқорилиги билан дунёда етакчидир. Албатта, бунда тарбиянинг роли жуда ҳам каттадир.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling