4. Qurilish tashkilotlarida materiallar xarajatini hujjatlashtirish va ularning ombor hisobi


Download 32.81 Kb.
bet1/6
Sana24.12.2022
Hajmi32.81 Kb.
#1059494
  1   2   3   4   5   6



4. Qurilish tashkilotlarida materiallar xarajatini hujjatlashtirish va ularning ombor hisobi.
Қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни белгиланган муддатларда тугатилиши ва буюртмачиларга топширилишида муҳим омиллардан бири бўлиб қурилиш ташкилотларида турли хилдаги ҳамда тегишли миқдордаги материалларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Уларга қурилиш материаллари, ёқилғи, мойлаш материаллари, хўжалик инвентарлари ва бошқалар киради.
Қурилиш ташкилотларининг моддий таъминот бўлимлари материалларни ўз вақтида ва керакли миқдорда келиб тушишини таъминлашлари, моддий жавобгар шахслар эса уларнинг бутлигини ва сифатини бузмасдан сақлашлари ҳамда қурилиш майдончаларига талаб қилинган муддатларда ва миқдорларда етказиб беришлари лозим.
Қурилиш ташкилоти бухгалтериясига материалларнинг ҳолати ва ҳаракати устидан узликсиз назоратни олиб бориш, уларни тўғри ва ўз вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилганлигини таъминлаш, бу бойликларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини юритиш, улар тўғрисидаги ахборотларни фойдаланувчиларга ўз вақтида бериш каби муҳим вазифалар юклатилади.
Қурилиш ташкилотларида фойдаланиладиган материалларни турли белгилари бўйича таснифлаш ва тавсифлаш мумкин. Материаллар ҳисобини тўғри юритишда, айниқса, уларни қуйидаги белгилари бўйича таснифлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ишлаб чиқаришда тутган ўрнига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материаллар асосий ва ёрдамчи материалларга бўлинади.
Асосий материаллар деганда объектларни қуриш, монтаж қилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш каби ишларни бажаришда бош ролни ўйновчи материаллар тушунилади. Уларга цемент, ғишт, тахта, болар, арматура, труба, линолеум, мармар, гранит, мих, ойна, оҳак, бўёқ, гипс ва шу каби кўплаб бошқа материаллар киради. Ушбу материалларсиз қурилиш ишларини олиб бориб бўлмайди. Шу боис ҳам ушбу асосий материалларнинг мавжудлиги, уларнинг бутлиги, ҳаракати устидан узликсиз назоратни олиб бориш бухгалтерия ҳисоби олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Download 32.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling