48. Бизнес шартномаси мажбуриятлари юзасидан жавобгарлик. Жавобгарлик турлари


Download 38.23 Kb.
bet1/4
Sana05.02.2023
Hajmi38.23 Kb.
#1167606
  1   2   3   4

48.Бизнес шартномаси мажбуриятлари юзасидан жавобгарлик. Жавобгарлик турлари
Фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик
Маъмурий жавобгарлик
Жиноий жавобгарлик
Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахснинг маъмурий жавобгарлиги
Тўлов интизомини бузиш (МЖтК 175-модда)
Сертификатлаш-тириш қоидаларини бузиш (МЖтК 214-модда)
Маъмурий жавобгарлик-ка сабаб бўла-диган хатти-ҳаракатлар
Шартнома интизомини бузиш (МЖтК 1761-модда)
Тегишли маълу-мотларни тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумот-ларни тақдим этиш (МЖтК 1762-модда)
Стандартларни бузиш (МЖтК 212-модда)
Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахснинг жиноий жавобгарлиги.
Мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-модда)
Ўзбекистон Респуб-ликасининг ман-фаатларига хилоф равишда битимлар тузиш (ЖК 175-модда)
Банкротликни яшириш (ЖК 181-модда)
Жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган хатти-ҳаракатлар
Хавфсизлик талабла-рига жавоб бермай-диган товарларни ўтка-зиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақ-лаш, ташиш ёхуд ўтка-зиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (ЖК 186-модда)
Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш
(ЖК 205-модда)
Мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-модда)
49. Акциядорлик жамиятлари ҳамда шўъба жамиятларига тушунчаларини ёзиб изоҳланг
Устав фонди жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган хўжалик юритувчи субъект акциядорлик жамияти деб ҳисобланади. Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларини қўлга киритади. Жамият, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, чекланмаган муддатга тузилади. Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида банкда ҳисоб варақлар очишга ҳақлидир. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлиши лозим. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. Жамият ўз номи ёзилган штампи ва бланкаларига, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар нишонига ҳамда бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга ҳақлидир. Жамият Қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин. Жамият муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларинигина санаб ўтишга ҳақлидирлар. . Акциядорлик жамиятларининг шакллари Акциядорлик жамияти очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ акциядорлик жамиятининг муассислари таркибига кирувчиларнинг энг кам сони чекланмайди, ёпиқ акциядорлик жамиятининг муассислари эса камида уч шахсдан иборат қилиб белгиланади. Жамиятнинг ҳар бир муассиси унинг акциядори бўлиши лозим.
Шуъба ва тобе хўжалик жамиятлари Жамият юридик шахс ҳуқуқини олган шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин. "Ўзкимёсаноат" АЖ // uzkimyosanoat.uz 6/66 Шуъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Шуъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни беришга ҳуқуқли асосий жамият ана шундай кўрсатмаларни бажариш учун шуъба жамияти томонидан тузилган битимлар юзасидан шуъба жамияти билан солидар жавобгар бўлади. Асосий жамиятнинг шуъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни бериш ҳуқуқи шуъба хўжалик жамияти билан тузилган шартномада ёки шуъба хўжалик жамиятининг уставида кўзда тутилган тақдирдагина асосий жамият бундай ҳуқуққа эга деб ҳисобланади. Шуъба хўжалик жамияти асосий жамиятнинг айби билан ночор (банкрот) бўлиб қолган ҳолларда асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг қарзлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. Асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, юқорида айтилган ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шуъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳоллардагина шуъба хўжалик жамиятининг ночорлиги (банкротлиги) асосий жамиятнинг айби билан юз берган деб ҳисобланади. Шуъба хўжалик жамияти акциядорлари асосий жамиятдан унинг айби билан шуъба хўжалик жамиятига келтирилган зиённи тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида зиён кўришини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шуъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина зиён асосий жамиятнинг айби билан келтирилган деб ҳисобланади. Агар жамиятга қарашли овоз берувчи акцияларнинг йигирма фоизидан зиёдроғи бошқа иштирокчи жамиятга қарашли бўлса, бу жамият тобе хўжалик жамияти деб тан олинади. Иштирок этувчи ва тобе хўжалик жамиятлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатлари
50..Банкротлик тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқиш тартибини изоҳлаб беринг

Download 38.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling