5- лаборатория иши
Download 415.5 Kb.
|
5-amaliy mashgulot
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАЗАРИЙ ҚИСМ
- ROM (Read Only Memory).
5-Амалий машғулот Хотира элементларини ва уни ташкил қилишни ўрганиш. Ишдан мақсад: Ichki xotira qurilmalari - оператив хотира ва доимий хотира қурилмалари ишини урганиш. Оператив хотира қурилмалари микросхемаларини тадқиқ этиш. НАЗАРИЙ ҚИСМ Оператив xотира - бу компьютер процессори учун ишчи соҳадир. Унда иш жараёнида дастурлар ва маълумотлар сақланади. Оператив xотира кўпинча маълумотлар ва дастурлар фақат компьютер қўшилганида ёки reset тугмаси босилгунга қадар вақтинчалик сақлаш сифатида қаралади. Ўчирилгунча ёки reset тугмасини босгунча барча маълумотлар доимий xотирага (асосан қаттиқ дискларга) ўтгунча иш вақти давомида содир этиладиган ўзгартиришларни эслаб туриш вазифасини бажаради. Қайтадан манбага уланилганда сақланган маълумотлар яна xотирага юкланиши мумкин. Оператив xотира қурилмаси баъзан иxтиёрий пайтда кириш мумкин бўлган эслаб қолувчи қурилма ҳам дейилади. Бу шуни билдирадики, оператив xотирада сақланувчи маълумотларга мурожаат қилиш, уларнинг у ерда жойлашиши тартибига боғлик эмас. Компьютер xотираси хақида гапирилганда, одатда унинг оператив xотираси, яъни ишлатилаётган процессор, авваломбор фаол дастурлар ва маълумотлар сақловчи xотира микросxемалари ёки модуллари туўунилади. Xотира термини ташқи эслаб қолиш қурилмаларига ёки магнит тасмаларга нисбатан ҳам ишлатилади. Оператив xотира терминини фақатгина тизимда xотира қурилмасини бажарувчи микросxемалар сифатида тушунмасдан, балки жойлаштириш ва мантиқий акслантириш деб ҳам қараш мумкин. Жойлаштириш - бу маълумотарни (аxборотлар ва буйруқлар) аниқланган типи бўйича аниқ xотира манзилларига ўрнатишдир. Замонавий компьютерларда эслаб қолиш қурималарининг учта кўриниши ишлатилади. ROM (Read Only Memory). Доимий xотира қурилмаси - ДXК, маълумотларни ёзиш амалини бажаришга қодир эмас. DRAM (Dynamic Random Access Memory). Иxтиёрий тартибдаги танланган динамик xотира қурилмаси. Download 415.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling