5- маъруза мавзуси: Билиш назарияси, йўналишлари ва асосий муаммолари Маъруза режаси


Download 22.94 Kb.
bet1/3
Sana25.10.2023
Hajmi22.94 Kb.
#1720574
  1   2   3
Bog'liq
5-мавзу маъруза



5- маъруза мавзуси: Билиш назарияси, йўналишлари ва асосий муаммолари
Маъруза режаси:

  • 1. Билиш назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари.

  • 2. Билимнинг асосий шакллари.

  • 3. Билишнинг ҳиссий, мантиқий ва интуитив даражалари.

  • 4. Фалсафада ҳақиқат муаммоси.

  • Билиш ва билим. Билишнинг моҳияти, шаклланиш ва ривожланиш қонуниятлари, хусусиятларини ўрганиш фалсафа тарихида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. Инсон ўз билими туфайли борлиқ, табиат, жамиятни ва ниҳоят, ўз-ўзини ўзгартиради. Билишга қаратилган инсон фаолиятини ва уни амалга оширишнинг энг самарали усулларини тадқиқ этиш фалсафа тарихида муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуғулланувчи махсус соҳаси — гносеология вужудга келди.

  • Билиш нима? Билиш инсоннинг табиат, жамият ва ўзи тўғрисида билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий, маънавий фаолият туридир. Инсон ўзини қуршаб турган атроф-муҳит тўғрисида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб, фаолиятнинг бирон-бир тури билан муваффақиятли шуғуллана олмайди. Билишнинг маҳсули, натижаси илм бўлиб, ҳар қандай касб-корни эгаллаш фақат илм орқали рўй беради. Шунингдек, билиш инсонгагина хос бўлган маънавий эҳтиёж, ҳаётий заруриятдир.

  • Инсоният кўп асрлар давомида орттирган билимларини умумлаштириб ва кейинги авлодларга бериб келганлиги туфайли ҳам ўзи учун қатор қулайликларни яратган. Инсон фаолиятининг ҳар қандай тури муайян илмга таянади ва фаолият жараёнида янги билимлар ҳосил қилинади.

  • Кундалик фаолият жараёнида тажрибалар орқали билимлар ҳосил қилиш бутун инсониятга хос бўлган билиш усулидир. Билимлар бевосита ҳаётий эҳтиёждан, фаровон ҳаёт кечириш заруратидан вужудга келган ва ривожланган. Инсониятнинг анча кейинги тараққиёти давомида илмий фаолият билан бевосита шуқулланадиган ва илмий назариялар яратувчи алоҳида социал гуруҳ вужудга келди. Булар — илм-фан кишилари бўлиб, илмий назариялар яратиш билан шуқулланадилар.

  • Билишнинг икки шакли: кундалик (эмпирик) билиш ва назарий (илмий) билиш бир-биридан фарқланади.

  • Билиш объекти. Тадқиқотчи-олим, файласуф, санъаткор ва бошқаларнинг, умуман инсоннинг билимлар ҳосил қилиш учун илмий фаолияти қаратилган нарса, ҳодиса, жараён, муносабатлар билиш объектлари ҳисобланади. Билиш объектлари моддий, маънавий, конкрет, мавҳум, табиий ва ижтимоий бўлиши мумкин. Билиш объектлари энг кичик зарралардан тортиб улкан галактикагача бўлган борлиқни қамраб олади. Билиш объектларига асосланиб, билим соҳалари табиий, ижтимоий-гуманитар ва техник фанларга ажратилади.


  • Download 22.94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling