№54 мактаб ота – оналар умумий йигилиши


Download 46.5 Kb.
Sana16.02.2023
Hajmi46.5 Kb.
#1203621
Bog'liq
хотин қизлар баённома ва ахборот


Элликқалъа тумани халқ таълими бўлимига карашли 63-смонли умумий ўрта таълим мактаби хотин-қизлар қўмитаси умумий йиғилиши


Б А Ё Н Н О М А С И

17-сентябр 2020 йил


Йиғилиш раиси, мактаб директори:
Йиғилишда қатнашдилар: ота-оналар ва мактаб ўқувчиларидан
113 нафари катнашди.

Кун тартибидаги масалалар:





  1. Мактабда “Хотин-қизлар қўмитаси” фаолияти ва ўтказадиган тадбирлари . муҳокамаси;

  2. “Қизларжон” тўгараги фаолияти ҳақида;



Эшитилди :

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Исмоилова сўзга чикди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасида аёлларнинг ўз ўринлари борлигини, жамиятимизда уларга берилаётган эътибор хакида гапириб, “Хотин-қизлар қўмитаси” фаолиятини замонавий талабларга мослаш ,тадбирларнинг ўтказилганлиги борасида ўзининг таклифларини айтиб ўтди. Мактаб мусиқа фани ўқитувчиси _______________ тадбирларни ихчам ва маънавий-маънавий жиҳатдан юксак даражада ўтказилгани, қатнашувчиларнинг миллий кийимларда бўлгани, мусиқаларни ҳам танлаб олингани ҳақида айтиб ўтди.


Кун тартибидаги 2-масала юзасидан хам мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Исмоилова сузга чикиб, мактабда ташкил этилган “Қизларжон” тўгараги фаолияти ҳақида ҳисобот бериб ўтди. Мактаб ўқувчиларининг мактабдан бўш пайтида хавфсизлигини, уларнинг мазмунли дам олишлигини хар бир ота – она ўз зиммасига олиши кераклиги, уйларимиз, кўчаларимиз ва инсонларнинг ўз тозалик ва орасталикларини сақлашлари, доимо назардан қочирмасликларини таъкидлаб ўтди килди. Мактаб ва оилада қиз боланинг ўзини тутиши, миллий қадриятларимизга зид бўлган одатларга амал қилмаслик, Ғарбдан кириб келган байрамларни нишонламаслик ва уларнинг кийимларни киймаслик, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимизга доимо амал қилиш ва орасталик қоидалари ҳақида таъкидлаб ўтди. Мактабда ташкил этилган касб-ҳунар “Бичиш-тикиш” тўгараги фаолиятини янада ривожлантириш, ўқувчи қизларнинг рўзғорда зарур бўладиган ҳунарларни эгаллаш учун ҳаракатларини янада рағбатлантириш борасида ўз таклифларини айтди ва масъул шахсларга керакли кўрсатмаларини бериб ўтди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, умумий йиғилиш:




ҚАРОР ҚИЛАДИ:



  1. Мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Исмоилованинг “Қизларжон” тўгараги фаолияти маълумот учун қабул қилинсин ва 2020-2021 йил учун тадбирлар режаси тасдиқлансин;




  1. Ўқув йили давомида тадбирларини ўтказиш борасидаги таклифлар қабул қилинсин ва байрамларни кўтаринки руҳда нишонлансин;




  1. Ушбу карорлар ижросини таъминлаш маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Сарсенбаева ва мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Исмоилова зиммасига юклатилсин




  1. Умумий назоратни ўз зиммамда қолдираман.

Мактаб директори: Ф.Сейтназаров
Элликыалъа тумани халқ таълими бўлимига карашли 63-сонли умумий ўрта таълим мактаби хотин-қизлар қўмитасининг йигилиши


А Х Б О Р О Т И

Йиғилиш 2020 йил 17-сентябр куни мактаб биносида ўтказилди


Йиғилишда ота-оналар ва мактаб ўқувчиларидан 113 нафари катнашди.

Сўзга мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Исмоилова чикиб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикасида аёлларнинг ўз ўринлари борлигини, жамиятимизда уларга берилаётган эътибор хакида гапириб, хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини кучайтириш, тадбирларининг ўтказилганлиги борасида ўзининг таклифларини айтиб ўтди. Мактаб мусиқа фани ўқитувчиси ________________ тадбирларни ихчам ва маънавий-маънавий жиҳатдан юксак даражада ўтказилгани, қатнашувчиларнинг миллий кийимларда бўлгани, мусиқаларни ҳам танлаб олингани ҳақида айтиб ўтди. Байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.


Кун тартибидаги 2-масала юзасидан хам мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Исмоилова сўзга чикиб, мактабда ташкил этилган “қизларжон” тўгараги фаолияти ҳақида ҳисобот бериб ўтди. 2020-2021 йилда тўгарак фаолиятида кескин ўзгуаришлар юз берди, турли тадбирларда фаол қатнашилди. Мактаб ўқувчиларининг мактабдан бўш пайтида хавфсизлигини, уларнинг мазмунли дам олишлигини хар бир ота – она ўз зиммасига олиши кераклиги, уйларимиз, кўчаларимиз ва инсонларнинг ўз тозалик ва орасталикларини сақлашлари, доимо назардан қочирмасликларини таъкидлаб ўтди килди. Мактаб ва оилада қиз боланинг ўзини тутиши, миллий қадриятларимизга зид бўлган одатларга амал қилмаслик, Ғарбдан кириб келган байрамларни нишонламаслик ва уларнинг кийимларни киймаслик, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимизга доимо амал қилиш ва орасталик қоидалари ҳақида таъкидлаб ўтди. Мактабда ташкил этилган касб-ҳунар “Бичиш-тикиш” тўгараги фаолиятини янада ривожлантириш, ўқувчи қизларнинг рўзғорда зарур бўладиган ҳунарларни эгаллаш учун ҳаракатларини янада рағбатлантириш борасида ўз таклифларини айтди ва масъул шахсларга керакли кўрсатмаларини бериб ўтди
Мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси: Д.Исмоилова
Download 46.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling