6-мавзу фан тугаракларини ташкил этиш методикаси


Download 16.61 Kb.
Sana10.04.2023
Hajmi16.61 Kb.
#1349048
Bog'liq
6-амалий мавзу


6-МАВЗУ Фан тугаракларини ташкил этиш методикаси

Ўқувчиларнинг ўқишдан ташқари вақти улар ҳаётида катта ўрин тутади. Шу сабабли бу вақтни тўғри ташкил этишда, ундан дам олиш учун, оқилона фойдаланишда уларга ёрдам бериш зарур. Барча шакллардаги дарсдан ва мактабдан ташқари ишларнинг чуқур ички моҳияти ўқувчиларни ижтимоий фойдали фаолиятга актив жалб қилиш, уларнинг ташаббуси ва мустақиллигини рағбатлантириш, индивидуал қизиқишлари, майл ва қобилиятларини ривожлантиришдан иборатдир. Ўқувчиларнинг ўқишдан ташқари ишларига педагогик раҳбарликнинг хусусияти уларга фақат дарс машғулотларида эмас, балки ижтимоий ташкилотлар орқали, синфда ва мактабдан ташқари ҳар хил тадбирлар орқали, ўқувчиларни техник ижодкорлик ва қишлоқ хўжалик тажрибачилигига бевосита жалб этиш орқали ҳам тарбиявий таъсир кўрсатишни амалга оширишдир.


Юқорида баён этилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда амалиётда кенг қўлланилаётган методларни асосан қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин.
Ўқув материалини оғзаки баён қилиш методи мактаб таълим тизимида энг кўп қўлланиладиган методлардан бири бўлиб, мазкур методга барча ўқув предметлари бўйича барча синфларда мурожаат қилиш мумкин.
Ушбу метод баён қилинаётган маълумотларнинг тўғридан-тўғри ўқитувчининг жонли нутқи орқали идрок қилиниши билан тавсияланади ва ана шу хусусиятига кўра таълимнинг бошқа методларидан фарқ қилади.
Ҳикоя қилиш – ўқитувчи томонидан янги ўтилаётган мавзуга оид факт, ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ёки қисмларга бўлиб, образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қисқа ва изчил баён қилинишидир. Ҳикоя қилиш давомида ўқувчилар пассив тингловчи бўлиб қолмасликларига аксинча улар фаолликларини ошириш, диққатни мавзуга сафарбар қилиш, ҳодиса ва воқеалар устида фикр юритиш, фикр алмашиш мақсадида саволлар бериб бориш, кўргазмали қуроллардан фойдаланишга эътибор бериш лозим.
Ўқитувчи муайян бир касб-ҳунарнинг у ёки бу жиҳатларига оид қонун, қоидалар қанчалик асосли эканлигини далиллар, мисоллар келтириш йўли билина исботлаб беради.
Суҳбат методи кўпинча савол-жавоб методи деб ҳам юритилади. Чунки бу методда дарс ўтилса, у асосан савол-жавоб йўсинида олиб борилади.
Ўқитиш жараёнида ўрганилаётган мавзу юзасидан кириш, асосий ва якунловчи суҳбатлар ҳам қўлланилади, шунингдек, ўқувчилар томонидан янги ўтилган мавзуни қанчалик тушунганларини текшириш мақсадида ҳам суҳбат ўтказилади. Суҳбат методи билан иш кўрганда, машғулотларни ташкил қилиш ва уни олиб боришда ўқитувчи -қуйидагиларга амал қилиши керак:

  1. Ўқитувчининг суҳбат учун тайёрлаб келган саовллари синф ўқувчиларининг ҳаммасига таллуқли бўлиб, савол ўртага ташланиши керак.

  2. Ўқувчилардан бири жавоб бериш учун чақирилади.

  3. Саволга жавоб бераётган ўқувчини қунт билан тинглаш, унинг жавобини тўлдириши, тузатиши, ойдинлаштиришга ёрдам беришини таъминлаш лозим.

Ўқувчиларнинг техник масалаларни ечиш ва бу ечимларни ҳаракатли моделлар ёки тажриба намуналарининг техник лойиҳалари, макетлари сифатида ифодалаш билан боғлиқ амалий фаолиятини ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги деб аташ қабул қилинган.
Меҳнат таълими ўқитувчиси ота-оналар ва фаол ўқувчилар билан ҳамкорликда мактабда техника тўгаракларини ташкил қилади. У синф раҳбарлари ёрдамида фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг айрим тармоқларига кўпроқ қизиқадиган ўқувчиларни аниқлайди ҳамда уларга районда, шаҳарда жойлашган мактабдан ташқари муассасалардаги ўзига мос тўгаракни топишгда ёрдамлашади. Техник меҳнат ўқитувчиси ўқувчиларни мактаб фан, техника ва ишлаб чиқариш ҳафталигини, мамлакатимиз фани ва техникаси тарихидаги атоқли кунларга бағишланган мактаб кечаларини тайёрлаш ва ўтказишга жалб қилади.
Ўқувчиларнинг ўз-ўзини идора қилиш органлари фаолиятида қатнашуви уларнинг ижтимоий фаоллик сифатларини шакллантиришнинг таъсирчан воситасидир. Бу болалар ва ўсмирларнинг фуқаролик, демократия борасидаги тушунчаларини кенгайтиради.
Мактабда ўқувчиларнинг мустақил фаолияти, барча педагогик жамоа бу ишга маънавий тайёр бўлсагина ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида ўзаро чуқур ҳурмат, хайрихоҳлик, ишонч бўлган шароитдагина ташкил этилиши мумкин. Ҳеч қандай сохталик ва суньийлик бўлмаслиги керак. Барча ўз-ўзини идора қилиш ташкилотлари ўз фаолияти юзасидан вақти-вақтида ҳисобот бериб туриши, сўз ва иш бирлиги сақланиши, ҳар ким ҳуқуқлари ва вазифаларини бажаришда ижтимоий рағбатлантирилиши эьтиборда бўлиши керак. Бунда, албатта, болаларнинг Республика болалар ва ўсмирлар уюшмалар билан ҳамкорлиги катта аҳамиятга эгадир.
Тўгарак ишини ташкиллаштириш ва тарбиявий тадбирлар амалга оширишда қуйидаги асосий вазифаларга эьтибор қаратиш лозим бўлади:
- тарбиявий жараённи ташкил этишнинг аниқ йўналишлари бўйича тадбирлар мажмуаси ва мақсадли дастурлар тузиш;
- тарбиявий ишни замон талаблари асосида ташкил этадиган педагогик ҳодимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Download 16.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling