7-Маъруза. Отларда жараён тушунчаси. Режа


Download 33 Kb.
Sana09.10.2023
Hajmi33 Kb.
#1695957
Bog'liq
7-М


7-Маъруза. ОТларда жараён тушунчаси.
Режа:

  1. Жараён тушунчаси.

  2. Жараён ҳолати

  3. Жараёнлар устидаги амаллар

  4. Жараёнларни режалаштириш

  5. Режалаштириш кўрсаткичлари ва алгоритмлари.

“Дастур ” ва “топшириқ” терминаллари статик, фаол бўлмаган (неактивний) объектларни тавсифлаш учун ишлатилади. Дастур эса, бажарилиш жараёнида динамик, фаол объектга айланади. Унинг ишлаши борасида компьютер турли командаларга ишлов беради ва ўзгарувчилар қийматларини ўзгартиради. Дастур бажарилиши учун, ОТ маълум сон оператив хотира ажратиши, унга киритиш чиқариш қурилмаларни ва файлларни боғлаши, яъни бутун ҳисоблаш тизими ресурслари хисобидан маълум қисмини резервлаб қўйиши керак. Уларнинг сони ва конфигурацияси вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Бундай компьютер тизимлари ичидаги фаол объектларни тавсифлаш учун “дастур” ва “топшириқ” терминлари ўрнимга янги “жараён” терминини ишлатамиз.




Жараён холати.
Жараён ОТ бошқаруви остида хисобланади. Бундай қабул қилишда хисоблаш тизимларида бажариладиган хамма нарса(фақат фойдаланувчи дастурларигина эмас, балки ОТнинг ҳам маълум исмлари ҳам) жараёнлар тўплами сифатида ташкил қилингандир.


Расм 7.1. Жараён ҳолатини энг оддий диаграммаси


Жараён контексти ва Process Control Block (жараён дискриптори)
ОТ, жараён устидаги амалларни бажара олиши учун, ҳар бир жараён ОТда маълум маълумотлар структураси сифатида тасвирланиши лозим бу структура(тузилма) шу жараёнга хос маълумотларни ўз ичига олади.
Бир марталик амаллар (операциялар)
1.Жараённи яратиш. 2. Жараённи тугаллатиш.
Жараённинг компьютердаги мураккаб хаёт йўли уни туғилишидан бошланади. Жараён туғилишида тизим янги PCB тузади бунда жараён туғилиши холати билан уни тўлдира бошлайди, янги жараён ўзининг ягона идентификация тартиб рақамини олади. Бирор бир жараён тугаши билан бўшаган идентификация номери бошқа жараён учун ишлатилиши мумкин.
Кўп марталик операциялар.
Жараённи тўхтатиш. Бажарилиш холатидаги жараён иши, бирор бир узилиш натижасида тўхтайди. Процессор автоматик тарзда командалар
Жараённи блокировка қилиш. Жараён ўз ишини хисоблаш тизимида бирор бир ходиса рўй бермагунча давом эттира олмайди. Шунинг учун
Жараёнларни режалаштириш.
Хар гал, чегараланган ресурслар ва уларнинг бир нечта истеъмолчилари билан иш кўрилганда, масалан, мисол учун мехнат жамоасида маош фондини тақсимлаш дейлик, биз мавжуд ресурсларни истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш билан шуғулланишимизга тўғри келади, ёки бошқача айтганда ресурслардан фойдаланишни режалаштиришимизга тўғри келади.
Режалаштириш даражалари(уровни).
Юқорида биз, хисоблаш тизимидаги икки хил режалаштириш: топшириқларни ва процессордан фойдаланишни режалаштириш хақида сўз юритган эдик.
Режалаштириш кўрсаткичи ва алгоритмларга талаблар.
Жараёнларни режалаштириш хар бир даражаси учун, хар турли жуда кўп алгоритмларни таклиф қилиш мумкин. Қайси алгоритмни танлаш, хисоблаш тизими ечадиган масалалар ва биз режалаштиришдан фойдаланиб эришмоқчи бўлган мақсадларимизга боғлиқдир.
Режалаштириш параметрлари
Қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун, яхши алгоритмлар, тизимдаги жараёнларнинг қандайдир характеристикаларига, юкламага навбатдаги топшириқларга хисоблаш тизими холатига, бошқача қилиб айтганда режалаштириш параметрларига таяниши зарур.
Хамма режалаштириш параметрларини иккита катта гурухларга бўлиши мумкин: статик параметрлар ва динамик параметрлар. Статик параметрлар хисоблаш тизими иш вақтида ўзгармайди, динамиклари эса тескариси, доимо ўзгаришда бўлади.


Назорат саволлари:



  1. ОТ да жараён нима.

  2. Жараён ҳолатлари ва диаграммаси

  3. Жараён контексти (маълумотлар)

  4. Жараён устидаги амаллар: бир марталик ва кўп марталик амаллар.

  5. Ресурслардан фойдаланишни режалаштириш.

  6. Режалаштириш кўрсаткичи ва алгоритмларга бўлган талаблар.

Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling