7-Мавзу бўйича Вазиятли ишланма (case-study) Банк активларини оптимал жойлаштириш масаласи


Download 259.81 Kb.
bet1/5
Sana10.03.2023
Hajmi259.81 Kb.
#1257038
  1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу Кейс Стади


7-Мавзу бўйича Вазиятли ишланма (case-study)
Банк активларини оптимал жойлаштириш масаласи.


Кириш
Банк маблағларини жойлаштириш масаласи банк активларини бошқаришнинг марказий масаласи ҳисобланади. Чунки амалиётда активларни жойлаштиришнинг турли ҳил муқобил вариантлари мавжуд бўлиб, қайси бирини танлаш бу асосий ўринни эгаллайди. Бу ўринда банк олдида ликвидлиликни сақлаш, рискни камайтириш ва даромадлиликни ошириш каби муаммолар мавжуд. Бу кўрсаткичлардан бирини яхшилаш бошқасининг ёмонлашувига олиб келади. Шунинг учун энг асосий масала банк капиталини жойлаштиришнинг оптимал йўлини топиш ҳисобланади.
Албатта банк учун қанчалик қулай бўлмасин, агар битим ёки маблағларни жойлаштириш банкнинг ликвидлилигини сақлаш ва рискини камайтирмаса ушбу битимдан воз кечиш керак бўлади.
Банк маблағларини оқилона ва самарали жойлаштириш банк ходимларининг олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Амалиётда банк маблағларини жойлаштиришда муқобил вариантларни танлашни бир неча усуллари мавжуд. Ушбу усулларнинг ҳар бирида қайсидир мезонга асосий урғу берилади. Масалан, Марказий банк ёки банкларни назорат қилувчи органлар банк маблағларини жойлаштиришда рискни камайтиришни энг биринчи ўринга қўяди. Тижорат банки риск қилмас экан унинг фаолияти самарадорлиги ҳам пасаяди. Шунинг учун банклар регуляторлар томонидан ўрнатилган нормативларни бузмаган ҳолда ўз маблағларидан максимал фойда олиш учун фойдаланишади.
Ушбу кейс орқали берилган аниқ вазиятдаги банк маблағларини жойлаштириш ёки уни тақсимлаш масаласи кўрилади.
Таклиф қилинаётган кейснинг ечимини топиш қуйидагиларга эришиш имконини беради:





  1. Download 259.81 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling