7 Мавзу. ИҚтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. ЎЗбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши (2 соат). Режа


Download 58.16 Kb.
Sana24.01.2023
Hajmi58.16 Kb.
#1114240
Bog'liq
7 мавзу


7 Мавзу. ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР, ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШИ. ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ (2 СОАТ).
Режа

  1. Тараққиётнинг “ўзбек модели”.

  2. Бозор иқтисодиётига ўтилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантирилиши.

  3. Мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва янгилашни изчил давом эттириш.

  4. Аграр секторни ривожланиши.


Тараққиётнинг “ўзбек модели”. Бозор иқтисодиётига ўтилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантирилиши. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, тараққиётнинг энг муҳим масалалардан бири, келажакда ўзига хос иқтисодий тараққиёт йўлини белгилаш бўлди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ўз мустақиллигига эришган давлатларда илк даврларда ушбу масалада айрим муаммоларнинг вужудга келиши табиий ҳол. Дарҳақиқат, мамлакатимиз мустақиллигининг қўлга киритилиши биринчидан, миллий тараққиётимиз йўлини эркин танлашда улкан имконият берган бўлса, иккинчидан, эски собиқ маъмурий буйруқбозлик тузумига барҳам берилиши янги жамият қуриш учун шарт-шароит яратилганлигини узил кесил тасдиқлади. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз мустақиллигининг қўлга киритилиши демократик жамият қуриш учун зарур шарт-шароитларни яратибгина қолмасдан, ўзимизга хос ривожланиш йўлини ҳам белгилаб олишимизга имконият яратди. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий муносабатларнинг кенг миқёсли тизими авваламбор хўжалик механизмлари орқали бошқарилади. Бундай муносабатларнинг субъекти турли хусусий мулк эгалари, жумладан турли уюшмалар, давлат ва хусусий сектор эгалари, юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. ХХ аср охирларига келиб мамлакатларнинг иқтисодий тараққиётини ягона андозага солинган қоидалар билан чеклаб бўлмаслигини, тараққиёт моделларининг анча кенг кўламга эга эканлиги, уларни танлашда ҳар бир мамлакат ўз ички шароитларидан келиб чиқиб иш олиб бориш зарурлиги маълум бўлди. Мазкур масалага мустақилликка эришган барча мамлакатлар турли даврларда турлича ҳал этишга эришганлар. Шу сабабли бугун дунёда ижтимоий - иқтисодий тараққиётнинг «Швед модели», «Америка модели», «Япон модели» кабилар кенг учрамоқда. Мазкур тамойиллар аслида муайян минтақа ёки мамлакатлар ижтимоий тараққиётида сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни қайси йўл билан ва қай йўсинда амалга оширилишига кўра бир-биридан фарқ қилади. Умуман, дунёда тараққиёт моделларининг умуминсоний ва миллий шаклларига хос бир қатор типик миллий моделлари ҳам мавжуд. Улар қуйидагилар: Осиё тараққиёт модели, Европа модели, Лотин Америкаси модели, Осиё – Тинч океани модели, Африка иқтисодий тараққиёт модели, Постсовет иқтисодий тараққиёт модели, “Америка модели”, “япон модели”, “Швед модели”, Эрхард (немис) модели, Турк модели, “Хитой модели”, “Жанубий Корея модели” ва ҳ.к лар амал қилмоқда. 327 Мамлакатимиз бугунги кунда ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида ижобий натижаларни қўлга киритаётгани барчамизга аён. Бу борада халқимиз ўтган даврда ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонати билан жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонанаётгани аҳамиятга моликдир. Бунда жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва маърифий негизлари мустаҳкамлангани, ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, мамлакатни модернизация қилиш йўлидаги ишончли қадамлар дунё жамоатчилиги, нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилаяпти. Мустақилликнинг илк даврларидан бошлаб маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, жаҳонда «ўзбек модели» деб ном олган тараққиёт йўлини танлангани бежиз эмас. Давлат томонидан ишлаб чиқилган ва ҳаётга изчил татбиқ этилган ушбу моделнинг маъно-мазмуни — давлат қурилиши ва конституциявий тузумни тубдан ўзгартириш ва янгилашда ўз ифодасини топди. Улар қуйидагилар эди:
 Иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги, яъни мафкурадан холи бўлиши;
 Давлатнинг бош ислоҳотчилик вазифасини бажариши, яъни ислоҳотлар ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши;
 Қонун устуворлигини таъминлаш;
 Кучли ижтимоий сиёсат юритиш;
 Ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига асосланди.
Ушбу тамойилнинг асосий негизи Биринчи Президент И.Каримов томонидан 2010 йил ноябрь ойида эълон қилинган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» да яна бир бор эътироф этилди. Шу ўринда сўнги йиллар мобайнида ялпи ички маҳсулот ўсиши ва аҳолининг реал даромадлари қарийб 4 баробарни ташкил этгани, айниқса, ижтимоий- гуманитар соҳада эришилган улкан натижалар, хусусан, аҳолини жтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган давлат харажатларининг 5 баробардан ортиқроққа кўпайгани «ўзбек модели» бежиз халқаро эътирофга сазовор бўлмаётганини англатади. “Ўзбек модели” нинг натижалари ва тараққиётимизнинг муносиб натижалари аҳоли турмуш даражасида ҳам ўз аксини топмоқда. Хусусан, ушбу моделнинг ҳаётимизга жорий этилиши натижасида ижтимоий ҳаётимизда туб ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, аҳоли турмуш даражасининг яхшилангани натижасида оналар ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар ўлими эса 3 баробарга камайгани, одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, жумладан, аёлларнинг ўртача умр кўриши 75 328 ёшга етгани ҳам Ўзбекистоннинг ХХI асрдаги ривожланиш динамикасини янада яққолроқ намоён этди. Дунёнинг аксарият мамлакатларида иқтисодий ўсиш суръатлари кескин тушиб кетган, ишсизлик энг катта муаммога айланган, ишлаб чиқариш пасайган бир вақтда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари кейинги беш йилда 8 фоиздан ортиқни ташкил этиб, ҳар йили бир миллион атрофида янги иш ўрни ташкил этилаётгани, ривожланган мамлакатларда ташқи қарзлар кўпайиб бораётгани жиддий хавотир туғдираётганда эса Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизидан ошмаётгани, давлат бюджети йилдан- йилга профицит билан бажарилаётгани миллий тараққиёт моделининг нақадар ҳаётбахшлиги ва барқарор тараққиётнинг бу борадаги асосий тамойилга айланганидан далолат беради. Маълумки, собиқ иттифоқ даврида республикамиз иқтисодиёти бир томонлама ва асосан пахта етиштиришга йўналтирилган бўлиб, машъум салбий оқибатларга олиб келган пахта яккаҳокимлиги авжга чиққан, халқнинг қадр-қиммати топталиб, унинг ўзи ва келажагига ишончи сўнган эди. Ўша даврда қолоқ ишлаб чиқаришга эга бўлган, собиқ иттифоқда аҳоли жон бошига истеъмол даражаси бўйича энг паст ўринда турган республикани тарихан қисқа бир даврда мустақилликка эришиб, улкан марраларни қўлга киритади. Бунинг натижасида мамлакат қиёфаси бутунлай ўзгариб, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи юксалди. Айни пайтда дунё ҳамжамияти юртимизнинг ўз йўлидан оғишмай, собитқадамлик билан бораётгани, фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида улкан ютуқларга эришаётгани, барқарор ривожланаётган иқтисодиётга асослангани, демократик ҳуқуқий давлат ва ривожланган мамлакатимизда инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият даражасига кўтарилганини эътироф этмоқда. Бу, шубҳасиз, халқимизнинг ўз олдига қўйган юксак марралар сари муваффақият билан илгарилаётгани натижасидир. Тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб Ўзбекистон ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўлини белгилаб олди. Улар қуйидагиларда ўз ифодасини топди: 1. Ўз йўлимизнинг шарт-шароити ва заминларинининг мавжудлиги. 2. Ўзбекистонда демократик ва ижтимоий адолат жамият қуриш. 3. Миллий манфаатлар устуворлиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсат олиб бориш. 4. Ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини қуриш – мустақил Ўзбекистон ички сиёсатининг негизларининг муҳимлиги. 5. Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини ривожлантириш. Мутахассислар, экспертлар томонидан демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг жаҳон тажрибаси ўрганилиб давлатимиз томонидан Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришнинг ҳуқуқий асослари ва тамойилларини қабул қилиш билан бирга, унда Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари ҳар томонлама асослаб берилди. Шундан сўнг жамиятимизда сиёсий 329 ҳаётнинг барча соҳалари, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш жадаллик билан олиб борилмоқда. Бизнингча, Ўзбекистон фуқароларининг мустақил тараққиёт йўлидан собитқадамлик билан ривожланиб боришининг сиёсий ва иқтисодий йўналишлари белгилаб берилди. Ўзбекистоннинг мустақиллик тараққиёт йўли билан «Ўзбек модели» мамлакатимизнинг ижтимоий тараққиёт дастури бўлиб, бу дастур ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг гоявий, назарий негизини ташкил этади. Мазкур ислоҳотлар мустақиллик йилларида бир нечта босқичларни босиб ўтади. Жумладан, ислоҳотларнинг дастлабки босқичида эски маъмурий буйруқбозлик тизими тугатилди ва миллий давлатчиликнинг сиёсий-ҳуқуқий пойдевори барпо этилди. Кейинги босқичда ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларнинг ҳуқуқий асоси яратилди, иқтисодиётнинг барқарорлашувига эришилди. «Ўзбек модели» Ўзбекистоннинг ўзига хос бўлган тараққиёт йўли бўлиб, бу йўл мамлакатимизнинг тарихий миллий хусусиятларини, географик ва демографик шарт-шароитларини ҳисобга олган, республиканинг бош, стратегик мақсади сари йўналтирилган ислоҳотларнинг ҳар бир босқичида ижодий ривожланиб борувчи дастуруламалдир. Фуқаролик жамияти тараққиётнинг мақбул йўли ва афзаллиги инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Лекин бу уни шунчаки қандай бўлса, шундайлигича Ўзбекистонга тадбиқ этса бўлаверади, дегани эмас. Аксинча, масалани муваффақиятли ечиш учун халқнинг кўп минг йиллик тарихи, сиёсий тажрибаси, миллий менталитети, ақл заковатига таяниб иш юритиш муҳим. Фуқаролик жамиятининг юртимиз равнақини таъминлаш учун миллатларнинг ўзига хослиги, маданий ва маънавий қадриятлари, мамлакатнинг географик жойлашуви, унга монанд ҳолда асрлар оша аждодлар томонидан шакллантирилган хўжалик юритиш воситалари ва кўникмалари ҳамда инсонлараро алоқалар ҳам ҳисобга олинганлиги бежиз эмас. Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли назарий ва амалий жиҳатдан пухта белгилаб олинди. Бу барча тамойиллар демократик ва иқтисодий қайта ўзгартишлар жараёнларини муваффақиятли амалга ошириш учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиб, ҳаёт синовидан ўтди. Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичининг вазифалари бу, мустақил давлатнинг амал қилишини таъминловчи инфратузилмани яратиш, бозор иқтисодиётига ўтишнинг қонунчилик асосларини шакллантириш, нархларни эркинлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, инфляцияга қарши курашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ҳисобланар эди. Маълумки тараққиётнинг бозор иқтисодиётига асосланган йўлини танлаган Ўзбекистонда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – жамиятда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий вазиятни мўътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта мулкдорлар табақасининг пайдо бўлиши демакдир. Бу борада қатор қонунлар қабул 330 қилинди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, дастлабки кезларда, кичик бизнес фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш учун қуйидаги дастлабки норматив-ҳуқуқий нормалари ва қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бу борада айниқса 1991 йил 18 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида” ги қонуни муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унга кўра мулкчилик шаклларини ўзгартириш соҳасидаги ишлар республика ҳамда ҳудудий мақсадга босқичма-босқич ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланган махсус дастур асосида амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилди. Албатта, ушбу қонуннинг қабул қилиниши соҳани босқичма-босқич ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, халқ хўжалигидаги барча соҳа тармоқларини оммавий хусусийлаштириш учун кенг имконият яратилди, бу борадаги чеклашлар олиб ташланди. Биргина 1992-1996 йилларда давлат мулки объектларини хусусийлаштириш туфайли 1 миллион 74 минг киши турар-жой эгаси, 2 миллион киши халқ хўжалигининг барча тармоқларида хусусийлаштирилган корхоналар акциялари, пайларининг эгалари, қишлоқ жойларида эса, 3 миллион киши ёрдамчи хўжалик, 19 минг киши кўчмас мулк эгаси бўлиб қолдилар. Бу рақамлар, шубҳасиз жамиятда мулкдорлар синфини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамлар қўйилганлигини англатар эди. Амалга оширилган дастлабки ислоҳотлар натижасида 1991-1996 йиллар мобайнида иқтисодий ислоҳотларнинг барча йўналишларида салмоқли институционал ўзгаришлар содир бўлди. Хусусан, турар жойлар, савдо хизмат кўрсатиш соҳалари, матлубот жамияти объектлари ва турли тармоқларнинг майда корхоналарини хусусийлаштириш амалда тугалланди, ўрта ва йирик корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни жадал давом эттирилди. Бу борада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш, кўп укладли иқтисодиётни барпо қилиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштириш, аграр муносабатларнинг янги типини яратиш жараёнлари амалга оширилди. Бу тадбирларнинг натижаси ўлароқ иқтисодиётда туб сифат ўзгаришлари вужудга келди. Давлатга қарашли бўлмаган, нодавлат, яъни хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши кескин ошди. Бу сектор 1995 йилда саноат маҳсулотларнинг 44 фоизини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг эса 97 фоизини берди. Барча капитал маблағларнинг 44 фоиздан ортиқроғи унинг ҳиссасига тўғри келди. 2000 йилгача халқ хўжалигида банд бўлганларнинг 64 фоизи ана шу секторда меҳнат қилган. Бу эса ўша кезларда бозор муносабатларига ўтиш муаммоларини синчковлик билан ўрганиб, уларни ҳал этишда эҳтиёткорлик билан ёндашишга эътибор қаратишни тақоза этар эди. Айниқса эндигина бозор 331 психологияси одамлар онгида шаклланиб келаётган бир шароитда республикада биринчи навбатда маиший хизмат, умумий овқатланиш, савдо-сотиқ, маҳсулотни қайта ишловчи кичик корхоналарни очиш зарур эди. Республика ўз мустақиллигининг дастлабки йилларида, кичик бизнесга кўмаклашиш мақсадида республика ва ҳудудий миқёсда фаолият олиб борувчи – Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб- қувватлаш фонди (Бизнес фонд, 1995 йил июль), «Мадад» суғурта агентлиги (1995 йил 26 июнь), Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси (1996 йил март) ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Тадбиркор аёллар уюшмаси ташкил этилди. Аммо ўша кезларда соҳада қатор муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг мвжуд ҳолати бир неча йиллар тараққиётга тўсиқ бўлиб келди. Хусусан, 1999 йил 1 июнга қадар рўйхатдан ўтган корхоналар таркибида кичик ва ўрта корхоналар салмоғи коммунал хўжаликда 42,9%, маиший хизмат соҳасида 85,0%, қурилишда 89,3%, қишлоқ хўжалигида 89,9%, саноатда 93,5%, савдода 95,3%, умумий тижоратда 96,6%ни ташкил этган бўлсада, амалда эса рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятини давом эттираётган корхоналар улуши 20% ни ташкил этган холос. Қолганлари эса турли сабалар билан ёпилиб кетган бўлиб, буни қуйидаги мисоллар ҳам тасдиқлайди. Агар рақамларга мурожаат қилинса, республика бўйича 1996 йилда ташкил қилинган 7400 кичик корхонадан 20%, 1998 йили эса 3700 та корхонадан 70% тугатилиб кетган. Шу боисдан кўпгина тадбиркорлар фаолият билан шуғулланишдан секин-секин узоқлашганлар ёки иш бошлаб қўйиб, уни охиригача етказмасдан, жавобгарликни давлатга ташлаб қўйганлар. Масалан, 2000 йилнинг ўзида фақат Тошкент шаҳар бўйича тугатиш жараёнида турган кичик бизнес субъектлари 4666 та бўлиб, улардан 54,7% ёки 2552 тасида таъсисчилар бўлмаган. Тугатилиш ҳолида турган жами корхоналардан тугатилганлари 25,6% ни ташкил қилган ёки 1194 та бўлган. Ушбу муаммоларни тўғри англаган ва унга танқидий асосда ёндошган Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида “Юртимизда тадбикорлик нима учун кутилган даражада ривожланмаяпти? Чунки бу соҳа вакилларини асоссиз равишда текшириш ҳолатлари кўп. Очиғини айтганда тадбиркорликнинг эркин ривожланишига ўзимиз, давлат идоралари йўл қўймаяпмиз. Ҳеч кимга керак бўлмаган тартиб-тамойиллар ҳамон сақланиб қолмоқда, жойларда кўпгина амалдорлар фақат ўз шахсий манфаатини ўйлаб иш кўрмоқда. Бундан буён бу соҳани қўллаб- қувватлаш, бизнес субъектларини жадал барқарор ривожлантириш 332 йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади”13, дея қайд қилганлиги бежиз эмас, албатта. Агар яқин тарихимизга мурожаат қилсак, 1998 йил 9 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. 2001 йил 22 августда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиб ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» қарор қабул қилди. Қарорга биноан кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожтиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши ташкил этилди. Кичик ва ўрта бизнес субъектларига Республика товар-хомашё биржаси, Агросаноат биржаси, «Ўзулгуржисавдо» орқали моддий-техника ресурслари сотилди.
Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ўсиш динамикаси (2005-2017 йиллар)


Кўрсаткичлар

2005 й.

2007 й.

2010 й.

2013 й.

2017 й.



Ялпи ички
махсулот



38,2



45,5

52,5

55,8

54,9



Саноат



10,0

13,2

19,6

23,0

39,6



Қишлоқ
хўжалиги



85,7



97,5

97,9

98,2

99

Қурилиш



50,9

55,4



52,3

72,7



65,1

Экспорт



6,0

14,8

13,6

18,0

27



Инвестиция



24,0

23,7

30,8

35,5

32


Мустақиллик йилларида соҳа ривожи таҳлилига кўра яна рақамларга мурожаат этилса, 2003 йили юртимиздаги 5 минг 630 та аҳоли яшаш манзилгоҳларида кўплаб кичик ва ўрта бизнес корхоналари ташкил этилиб, қарийб 155 мингта янги иш ўринлари яратилган. Дастур доирасида аҳолига 2003 йилда 1 миллиард 200 миллион сўмлик хайрия ёрдами кўрсатилган. Икки ёшгача бўлган болалар тарбияси билан шуғулланаётган 400 мингдан зиёд аёлга давлат томонидан нафақа пули тайинланган. 180 минг кам таъминланган оилага қарийб 4 миллиард сўм миқдорида моддий кўмаклар 13 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси. Т., 2017 йил 23 декабр. 333 берилган. 2003 йилда 25 мингдан зиёд ёлғиз пенсионер ва ногиронларга 630 миллион сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилган. Сўнгги йилларда жойларда кичик корхоналар очиш ва фермер хўжаликларида иш билан банд аҳоли сони ҳам йил сайин ортиб, 2007 йилдаги 2094,2 минг кишидан 2011 йилда 2338,4 минг кишига ёки 11,6 фоизга кўпайган. Республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис, бу соҳада иш билан банд бўлган аҳоли сони йил сайин ортиб бормоқда. 2007-2011 йилларда республика бўйича юридик шахс мақомига эга бўлмаган, лекин лицензияга эга тадбиркорликда банд бўлганлар сони 140,8 минг кишидан 698,4 минг кишига ёки 4,96 марта кўпайган. Деҳқон хўжаликларида иш билан банд бўлган аҳоли сони 1472,5 минг кишидан 1745 минг кишига ёки 18,5 % га ортган. Бу эса амалга оширилаётган оқилона иқтисодий тизим туфайли бандликнинг касаначилик, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби аҳолининг тадбиркорлик қобилияти ва бунёдкорлик меҳнати салоҳиятини намоён қилишга кўмаклашувчи самарали шакллари ривожланаётганлигини англатмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг фаол қўллаб қувватланиши натижасида унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2000 йилда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 31 фоизи иқтисодиётнинг фаол ривожланиб бораётган ушбу сектори улушига тўғри келган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 48,2 фоизни, 2009 йилда 50,1 фоизни, 2010 йилда 52,5 фоизни, 2011 йилда эса 54 фоизни ташкил этди ёки 2000 йилга нисбатан 23 фоизга ўсган. 2010-2016 йиллар давомида республикада тадбиркорлик орқали ташкил этилган иш ўринлари сони 3,9 фоизга ортган. 2017 йилда эса дастурга мувофиқ саноатни (5440 та лойиҳада 131 мингта иш ўрни билан), қишлоқ хўжалигини (8430 лойиҳада 55,8 мингта иш ўрни билан) ва хизмат кўрсатишни (11 мингта лойиҳа 69,5 мингта иш ўрни билан) ривожлантириш бўйича вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг фаолияти кучайтирилди. Келажакда мамлакатда 25 минга яқин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига, 256, 4 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этишга эришилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги ПФ- 5467-сонли Фармонида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат Дастурини амалга ошириш ва унда тадбиркорлар иштирокига оид бўш турган эр майдонларини ёки фойдаланилмасдан турган бино ва иншоотларни тадбиркор ва ҳунармандларга “нол” қийматда бериш ҳамда уни амалга оширишда ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари “Обод маҳалла” жамғармасининг молиялаштириш 334 манбалари қилиб белгиланган14лиги ушбу тизим қонунчилигидаги муҳим воқеадир. Унга мувофиқ, маҳалла ҳудудларида бўш турган ер майдонларини ёки фойдаланилмасдан турган бино ва иншоотларни тадбиркор ва ҳунармандларга «ноль» қийматда бериш асосида микро саноат зоналари ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилди. Ўз навбатида, 2018 йилнинг Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиниши тадбиркорлар фаолиятини такомиллаштириш йўлида яна бир катта амалий қадам бўлди ҳамда иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида инновацион жараёнларни жадаллаштиришга катта туртки берди. Яъни, Давлат дастурига мувофиқ, айниқса шу пайтга қадар аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш, давлат дастурларини амалиётга тадбиқ этиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, аҳоли, айниқса тадбиркорларнинг ташаббусларини янада қўллаб қувватлаш, уларнинг мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш борасида қатор муаммолар мавжуд эди. Бунда уларни ҳал этишнинг ҳуқуқий механизми йўқ эди. Унга кўра Ўзбекистонда тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этишни бошқариш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш сиёсати комплекс тарзда амалга оширилди. Бу жараённи муваффақиятли юритиш учун республикада қатор фармонлар, қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизеснинг улуши, % ҳисобида15 Соҳалар 2000 й 2005 й 2010 й 2015 й Ялпи ички махсулот ишлаб чиқаришда 31,0 38,2 52,5 56,5 Саноатда 12,9 10,0 18,8 40,6 Инвестицияларда 15,4 24,0 28,5 35,8 Қурилиш соҳасида 38,4 50,9 53,1 66,7 Экспортда 10,2 6,0 13,7 27,8 Аҳоли бандлигида 49,7 64,8 74,3 77,9 14 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги ПФ- 5467-сонли Фармони. “Халқ сўзи”. Т., 2018 йил. 28 июн. 15 Маълумотлар “Экономическое развитие Республики Узбекистан за годы независимости”. Т., “Узбекистан”. - Т., 2016 тўпламидан олинди 335 Президентнинг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ- 5495-сонли Фармони ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу меъёрий ҳужжат мамлакатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувни чеклаш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмани яратишни таъминлайдиган ҳуқуқий асосни янада мустаҳкамлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субьектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги фармонида 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти- юридик шахсларни ихтиёрий тугатишда, бир ёки бир нечта даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмаслиги, бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилиши белгиланди. Фармонга кўра, давлат рўйхатидан ўтказилгандан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия хўжалик фаолияти текширилмаслиги, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган, тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этиши белгиланди. Фармонга мувофиқ молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш тадбиркорлик субьектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилиши белгиланди. Шунингдек корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги кераклиги кўрсатилди. Бу борада 2019 йилнинг 13 августида тадбиркорларнинг муаммоларини қонуний ҳал қилиш, соҳада самарали тизими яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида” ги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар”, шунингдек “Тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” ги фармони қабул қилинди. 336 2. Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг ўзига хос хусусиятлари. Қишлоқ хўжалигида туб иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида давлат хўжаликлари тугатилиб, жамоа, ширкат хўжаликларига айлантирилди, чорвачилик, аксарият хўжаликларнинг қорамолчилик фермалари хусусийлаштирилди, деҳқон ва чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ташкил этила бошланди. Агар мамлактимизда фермерлик ҳаракатининг шаклланиш тарихи ва ривожланишига мурожаат қилинса, фермерликни шакллантириш чорвачилик соҳаси ислоҳотларидан бошланган эди. Яқин тарихимизда бу борада чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 15 мартдаги «Республика чорвачилигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги, 1994 йил 23 февралда «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фермер) хужаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида», 1995 йил 24 мартдаги «Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш чора – тадбирлари тўғрисида» ги қарорлари муҳим аҳамият касб этди. Бу қарорларга кўра, 1995 йилда жамоа хўжаликларининг зарар билан ишлаётган 1499 қорамолчилик фермалари хусусийлаштирилди. Натижада республикада ишлаб чиқарилаётган гўшт ва сутнинг 75% ни хусусий сектор бера бошлади. Ушбу даврда аграр соҳа фермерлик йўналишининг шаклланишида давлат тасарруфидаги қўй, эчки, қорамоллар, йилиқи, туя каби ҳайвонларни фермерларга бўлиб бериш, давлат мулкчилигини тугатиш, уларни хусусийлаштиришга катта эътибор қаратилди. Натижада 1990 йилда респуликада биронта ҳам фермер хўжалиги фаолият юритмаган бўлса, қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг хўжалик шакллари бўйича тақсимланишига эътибор қаратилиб, 2000 йилга келиб улар тасарруфидаги ерлар 632,2 минг гектарга, 2010 йилга келиб эса 3 млн 143 минг гектарга етган. Ваҳоланки 1990 йилда Ўзбекистонда совхозлар, колхозлар, ёрдамчи хўжаликлар махсус ширкатлар, қоракўлчилик фермаларига тегишли ер майдонлари 3 млн 974 минг гектар бўлган бўлса, 2000 йилга келиб уларнинг ерлари фермер хўжаликларига бўлиб берилиб, ўша қишлоқ хўжалик корхоналарининг йирклаштирилиши натижасида 2010 йилда умумий ер майдонлари қисқартирилиб, зарар билан ишлаётган ёки дотацияга тушган хўжаликлар ерлари 93 минг 900 гектарга камайтирилган эди. 2000 йилллардан бошлаб аграр соҳада фермер хўжаликларининг ташкил этилиши барқарор ва мунтазам тус олди. Фермер хўжалигининг юзага келиш асослари Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8- сонли «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига 337 айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва 2003 йил 27 октябрдаги «2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги Президент Фармонида батафсил ёритиб берилган. Агар 2001 йилда республикада фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг сони 55445 бирликдан иборат бўлган бўлса, 2006 йилга келиб 189235 бирликка етган, ёки 3,4 баравар ошган. Хўжаликлар сонининг таҳлил давридаги ўртача йиллик ўсиши 40,2 фоизни ташкил этган. Жами 428 та ширкат хўжалиги негизида 22 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ташкил этилади. Республикамизда фермерликнинг келгусидаги ривожланиши ва янги имкониятларидаги ўзгаришлар 2000 йиллар охирига тўғри келади. Пухта ўйланган дастур асосида 2008-2010 йиллар давомида ўтказилган мақбуллаштириш жараёни натижаларига кўра фермер хўжаликларининг ер майдонлари ҳажми камайтирилди. Амалга оширилган мақбуллаштириш жараёни натижасида, 2011 йил якунига кўра, республикамиздаги фермер хўжаликларининг сони 215776 тадан 66134 тага ёки 69,4 фоизга камайтирилди, бунда бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ўртача ер майдони ҳажмини 27,4 гектардан 80,1 гектаргача кўпайтиришга эришилди. Ўртача бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ер майдонини тармоқлар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич ўша даврда пахтачилик ва ғаллачиликда 106,3 гектарга, сабзавотчилик ва полизчиликда 23,5 гектарга, боғдорчилик ва узумчиликда 13,1 гектарга, чорвачиликда 205 гектарга тенг бўлган. Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш ҳажмининг ўсиши ўртача 6 7 фоиздан кам бўлмаган. Биргина 2015 йилда далалардан 7.3 миллион тоннадан ортиқ дон, 12,8 млн тоннадан зиёд сабзавот ва картошка, салкам икки миллион тонна полиз маҳсулотлари, қарийб 2,8 миллион тонна мева, 1,5 миллион тоннадан зиёд узум маҳсулотлари йиғиштириб олинди. Гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилга нисбатан 106,7, сут ишлаб чиқариш 107,1 тухум ишлаб чиқариш 111,1 фоизни ташкил етди. Бу қишлоқ меҳнаткашлари, соҳа мутахассислари ва мутасаддиларининг қилган меҳнатлари самарасидир. 2017 йилгача юртимизда 160 мингдан зиёд фермер ҳўжаликлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 36 мингдан ортиғи кўп тармоқли йирик субъектларга айланди. Бунинг қувонарли жиҳати шундаки, айни пайтда улар фақатгина деҳқончилик ёки чорвачилик билан чекланиб қолмасдан, балки замонавий техналогиялар, ихчам қайта ишлаш ускуналарини жалб етган ҳолда, қўшимча тармоқларни ўзлаштиришга ҳаракат қилишяпти. Ўзбекистонда етиштирилган мева сабзавотларига бўлган талаб дунё миқиёсида талаб ортиб бормоқда. Шу боис ҳам, ҳукумат томонидан истиқболда озиқ овқат екинлари майдонларини кенгайтиришга жиддий еътибор қаратилмоқда. Айниқса, Президентнинг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини қайта шакллантириш 338 ва ривожлантириш чора тидбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги муҳим дастуриламалдир. Чунки, бу ҳужжатда тупроқ унумдорлиги нисбатан паст, сув таъминоти оғир, кам рентабелли екин майдонларига пахта ва ғалла ўрнига мева сабзавот, картошка, мойли, озуқабоп екинлар екиш вазифаси белгилаб берилди. Уларнинг амалга оширилиши натижасида яқин беш йилда бошоқли дон етиштириш ҳажмини 8,5 млн тоннага етказиш, картошка етиштиришни 35% га, сабзавотларни 30 фоизга, мева ва узумни 21,5 фоизга, гўшт етиштиришни 26,2 фоизга, сутни 43,7 фоизга, тухум етиштиришни 74,5 фоизга кўпайтириш, балиқ етиштиришни 2,5 мартага ошириш мўлжалланмоқда. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 40 фоиздан ортиғини чорвачилик маҳсулотлари ташкил этади. Ушбу соҳада ҳам эркин бозор меҳанизмлари шакллантирилгани, кўплаб имтиёзлар берилаётгани натижасида чорва моллари бош сони ва чорвачилик ишлаб чиқариш ҳажми муттасил ортиб боряпти. Чорвачилик фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларда наслли қорамоллар подасини кўпайтириш мақсадида кейинги 10 йил мобайнида Полша, Австрия, Голландия, Германия каби мамлакатлардан 60 мингдан кўпроқ наслли қорамоллар олиб келинди. Бугунги кунда аграр соҳада салоҳиятли кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам муҳим ҳисобланади ва ҳали бу борада қатор муаммолар борлиги барчага аён. Аграр соҳада замонавий фан техникани пухта биладиган тренер- ўқитувчиларни тайёрловчи махсус курсларнинг муттасил ишлаб турганлигига қарамай, юқорида кўрсатилган ўқитиш тизимларида маҳоратли, билимли педагог кадрларнинг етишмаслиги ҳам долзарб муаммолардан биридир. Шу боисдан ёшларнинг аграр соҳада бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган «Ёшлар – келажагимиз» Давлат дастури қабул қилинди. Шунингдек, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида уларнинг оила аъзоларига иссиқхона ташкил этиш, қорамол, парранда сотиб олиш ва тадбиркорлик фаолияти учун 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 7 % ставкаси миқдорида кредитлар ажратилиши ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини оширишга хизмат қилади. Ўзбекистоннинг кучли ижтимоий сиёсати. Ижтимоий ҳимоя тизими. ХХ асрнинг 90-йиллари бошида Совет Иттифоқидан ажралиб чиқиб, эски тузумдан воз кечиб, ўз мустақиллигини қўлга киритган, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг бозор иқтисодиёти йўлини танлаган Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя сиёсати ишлаб чиқилди. Чунки, ўша 339 пайтда республикада бундай кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатини йўлга қўйишнинг бир қанча сабаблари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги омиллар билан изоҳланади: Биринчидан, жаҳон тажрибасидан аёнки, давлат бошқаруви асосланган социалистик тузумдан, хусусий мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиётига ўтиш даврида кўп ҳолларда давлат ва жамият ҳаётида бир қанча ижтимоий муаммолар юзага келади. Яъни, бу жараён ҳеч қачон осон кечмаган. Бунга тараққиётнинг бозор иқтисодиёти йўлини танлаган жаҳондаги илғор давлатларнинг тарихий тажрибаси гувоҳлик беради. Бундай шароитда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларга етарли эътибор бермаслик, аҳолининг бир қисми турмуш тарзининг пасайишига олиб келиши мумкин. Шу боисдан Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб аҳолининг муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимояга олиш тизимини жорий этди; Иккинчидан, ўша даврда республикадаги мавжуд ижтимоий- иқтисодий шарт шароитлар, яъни ўтиш даврида республиканинг ишлаб чиқариш салоҳияти, географик ўрни, табиий иқлим шароити кабилар, барча жойларда аҳолининг бирдек иш билан банд бўлиш имкониятини бермаган. Чунки, республика аҳолисининг катта қисми аграр соҳа билан шуғилланган. Ушбу соҳалардан келаётган даромадлар чекка жойларида барча аҳоли эҳтиёжини тўла таъминлаш имкониятини бермаган. Шу боис, кўп болали оилаларда ижтимоий ҳимояга эҳтиёж туғилганлиги бежиз эмас эди; Учинчидан, демографик омилга кўра, яъни дунёдаги давлатлар орасида Ўзбекистон аҳоли сони муттасил ўсиб бораётган мамлакатлар қаторига киради. Яъни, республикада демографик вазият муҳим бўлиб, ҳар бир оилага ўртача 4-5 та киши тўғри келади. Ўзбекистондаги демографик вазиятнинг ўзига хос хусусияти шундаки, аҳоли, айниқса, меҳнатга қобилиятли ёшларнинг сони тез ўсиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакат аҳолисининг 32 % ни 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Мамлакат аҳолиси 2020 йилда 34 млн кишини ташкил қилган, 2025 йилда эса 37 млн кишидан ошиши тахмин қилинмоқда. Агар аҳолининг ўсиш динамикасига эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатда аҳоли сони сўнгги 35 йил ичида 1,4 баробарга кўпайган. Аҳолининг тақсимланиши бўйича бир квадрат километрга ўртача 56,1 киши тўғри келади. Шу нуқтаи назардан қараганда ишчи кучларини иш билан таъминлаш, ишсизлик масаласини ҳал этиш — республикадаги энг долзарб муаммолардан биридир. Шу боис бундай шароитда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, мамлакат аҳолисининг салкам 60 % қишлоқ жойларида яшайди. Бугунги кунда айнан қишлоқларда одамларни иш билан таъминлаш, даромад манбаларини ошириш кескин муаммо бўлиб турибди. Бу муаммо ер ва сув ресурсларининг чекланганлиги билан боғлиқ. Табиийки, бу масалани қишлоқ хўжалигида ўз ҳолича ҳал қила 340 олмайди. Бу эса ўз навбатида қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш борасида бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради. Юқорида қайд этилганидек, бундай шароитда қишлоқ аҳолиси ижтимоий турмушини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Демак, аҳоли сонининг муттасил ўсиши, мамлакатда туғилишнинг юқори кўрсаткичи сақланиб қолаётганлиги (айниқса қишлоқ жойларида кўп болали оилалар нуфузининг юқорилиги), республикада аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш тизимини жорий этишни тақоза этади; Ўзбекистон Совет Иттифоқи таркибидан ажралиб чиқиб ўз мустақиллигинип қўлга киритгандан сўнг, айнан ушбу омилларни инобатга олинган ҳолда, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, ижтимоий ҳимоя тизимига кўра, фарзанд туғилганда бериладиган тўловлар сақлаб қолиниши билан бирга, нафақалар ва имтиёзларнинг қуйидаги турлари ҳам амалга оширилди. Масалан, бола боқувчи оналарга тўланаётган нафақанинг миқдори кўпайтирилиб, унинг муддати ҳам узайтирилди. 1991 йилдан бошлаб бундай ёрдам бир ярим йилгача тўланган бўлса, 1994 йилдан эътиборан бу муддат икки йилга узайтирилди. Ишловчи оналар ҳам, ишламайдиган оналар ҳам, бу нафақани оладига бўлдилар. Маълум муддат кўп болали ва кам таъминланган оилаларни, ишсизларни, даромади чекланган шахсларни, мактаб ўқувчиларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. Бошланғич синф ўқувчилари ва ёлғиз пенсионерлар учун бепул нонушталар, икки ёшга етмаган болалар учун, шунингдек, камқонлик касалига дучор бўлган ҳомиладор аёллар учун бепул овқат, барча мактаб ўқувчилари ва талабаларни имтиёзли овқатлантириш каби ижтимоий имтиёзлар ҳам бюджет маблағларидан тўлаб турилди. Коммунал хизматлар тўлови, шаҳар транспортида бепул юриш имтиёзлари “Қаҳрамон оналар”, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, Афғонистонда урушда бўлган интернационал жангчиларга нисбатан имтиёзлар ҳам сақлаб қолинди. Шундай мураккаб шароитда режали ёндашув туфайли сезиларли ижтимоий зиддиятларга дуч келган Ўзбекистон айрим ижтимоий муаммоларни четлаб ўтишга муваффақ бўлди. Олдиндан кўрилган чора- тадбирлар ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш имконини берди. Аҳолида амалга оширилаётган ислоҳотларга ва келажакда ушбу инқирозлардан бемалол чиқиб кета олишга нисбатан ишонч ҳисси пайдо бўлди. Айниқса бу борада амалга оширилган муҳим ислоҳотлардан бири, 1994 йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш масалалари тўғрисида” ги қарорининг қабул қилинганлиги муҳим воқеа бўлди. Ушбу қарор асосида “Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низом қабул қилинди. Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий тузилмалари жойларда эҳтиёжманд ва кам 341 таъминланган оилалар, ёлғиз қария ва ногиронлар учун моддий ёрдамлар ташкил қилиши белгиланди Масалан, 1995 йил ижтимоий ҳимояга ажратилган маблағнинг 3 % оналарга икки ёшгача фарзандларини парвариш қилиш учун ажратилганлиги буни яққол исботлайди. Ушбу тизим республикада нафақа ва иш ҳақининг энг кам миқдори билан боғлиқ ҳолда шакллантириладиган бўлди. Бу, аввало пулнинг қадрсизланиши ошган шароитда нафақаларнинг ушбу турининг индексацияланишини таъминлашга хизмат қилди. Айниқса болаларга бериладиган йигирмадан зиёд турли нафақалар ўрнига 1994 йилнинг сентябридан бошлаб барча болали оилалар учун ягона нафақа жорий этилди. Бу борада 1995 йилда ижтимоий ҳимояга ажратилган маблағларнинг 51 % фарзандларнинг икки ёшга тўлгунларича парвариш қилиш учун ажратилган. Албатта, аҳолининг ижтимоий муҳофазага энг муҳтож қатламларидан бири – бу кам таъминланган оилалардир. Агар яқин ўтмишга мурожаат қилинса, уларни давлат томонидан моддий таъминлаш доимий равишда такомиллаштириб борилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги “Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вояга етмаган (16 ёшгача болалари бўлган, шунингдек, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшгача болалари бўлган) оилаларга нафақа фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланиб келинди. 1995 йил 20 ноябрда “Болали оилаларга давлатнинг ижтимоий ёрдамини кучайтириш тўғрисида”ги Президент Фармони аҳолининг заиф қатламларига моддий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унга мувофиқ, 1996 йил 1 апрелдан 16 ёшгача бўлган болали оилалар учун нафақалар ота-онасининг даромадлари миқдоридан қатъи назар, барча оилаларга тўлана бошлади. Яъни, 16 ёшгача бўлган болаларга тўғридан тўғри давлат ёрдами бериладиган бўлди. Фармонда 1996 йилнинг 1 январидан бошлаб 16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга бериладиган ҳар ойлик нафақаларнинг қуйидаги миқдори белгиланди: - бир болали оилаларга энг кам иш ҳаққининг 30%; - икки болали оилаларга энг кам иш ҳаққининг 60%; - уч болали оилаларга энг кам иш ҳаққининг 80%; - тўрт болали оилаларга энг кам иш ҳаққининг 100%; - беш ва ундан кўпроқ болали оилаларга энг кам иш ҳаққининг 120%. Давлат томонидан болаларни боқиш ва тарбиялашга қилинадиган сарф ҳаржатларнинг бир қисмини оилаларга компенсация тарзида бериб турилди, айни вақтда ота-оналарнинг масулияти кучайтирилди. 5 ва ундан кўпроқ болали оилалар учун нафақанинг энг кўп миқдори энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида, 1996 йилга келиб энг кам иш ҳақининг тўла ставкаси асосида белгиланди. 342 1997 йил 1 январдан бошлаб кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларнинг муҳтожлик даражасини аниқлаш, серфарзанд оилаларга нафақа белгилаш “Маҳалла” уюшмаси зиммасига юкланди. Маҳаллалар кўмагида биргина 1998 йилда республикадаги 700 минг ёки умумий оилаларнинг 11,8 фоизига кам таъминланганлиги учун моддий ёрдам кўрсатилган. Кўрсатилган моддий ёрдам миқдори ҳар оилага ҳисоблаганда ҳар ойда 1730 сўмдан ортиқни ташкил этган. Шу асосда 1998 йилда болали оилаларнинг 36% и нафақа олган. Ўртача нафақа миқдори битта оилага деярли 1483 сўмга тўғри келган ёки (1996 йилга нисбатан) беш баробар ўсган. Бу даврда бир ойлик моддий ёрдам миқдори 600 сўмдан 8186 сўмга, яъни 13,6 баробарга ўсган. Бу эса аҳолига ижтимоий моддий ёрдам самарадорлигининг йилдан йилга ошиб борганлигини кўрсатади. Агар рақамларга мурожаат қилинса, 1992-1996 йилларда собиқ иттифоқнинг кўпгина мамлакатларида аҳолининг асосий қисми ёппасига қашшаоқлашган бир пайтда Ўзбекистона амалга оширилаётган тадбирлар муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлди. Бу эса одамларнинг ислоҳотларни жадаллик билан олиб боришга ишончини кучайтирди. Бу борада муҳим янгиликлардан бири, харажатларнинг бир қисми бюджет маблағлари ҳисобидан қопланди. Шу билан бирга қўшимча имтиёзлар ҳам жорий қилинди. Масалан, бошланғич синф ўқувчилари ва ёлғиз пенсионерлар учун бепул нонушталар, 2 ёшгача бўлган болалар учун бепул овқат, мактаб ўқувчилари ва ва талабалар учун овқатлар арзонлаштирилди. Шунингдек, кўпгина тоифадаги фуқароларга турар-жой шахсий мулк қилиб бепул берилди, баъзи турдаги коммунал хизматлар ҳақини тўлашда енгилликлар жорий этилди. Аҳолининг кам таъминланган қатламларининг давлат томонидан моддий таъминлаш доимий равишда такомиллаштириб борилмокда. 1997 йил сентябрь ойидан бошлаб, ҳар йили 1 синф ўқувчиларига бепул ўқув анжомлари, дарсликларни бериш жорий этилди, кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синфларда ўқийдиган болаларига бепул қишки иссиқ кийимлар бериш йўлга қўйилди. Масалан, 1998 йилда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали республикадаги 700 минг ёки умумий оилаларнинг 11,8 фоизига кам таъминланганлиги учун моддий ёрдам кўрсатилган. Кўрсатилган моддий ёрдамлар миқдори ҳар оилага ҳисоблаганда бир ойда 1730 сўмдан ортиқни ташкил этган. Шу асосда 1998 йилда болали оилаларнинг 36% и нафақа олган. Ўртача нафақа миқдори битта оилага деярли 1483 сўмга тўғри келган ёки (1996 йилга нисбатан) беш баробар ўсган. Бу даврда бир ойлик моддий ёрдам миқдори 600 сўмдан 8186 сўмга, яъни 13,6 баробарга ўсган. Айниқса Республика Президентнинг 1999 йил 13 январда "Аҳолини аниқ йўналтирган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида" ги Фармонига асосан, 1999 йил 1 мартдан бошлаб аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги чора-тадбирлар билан бир 343 қаторда маҳалла ўзини-ўзи бошқариш органлари орқали ишламайдиган оналарга, боласи 2 ёшга етгунга қадар парвариш қилиш бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ваколатлари берилди. Бошқа соҳалардан фарқли равишда давлатнинг умумий бюджетидаги катта қисми ижтимоий соҳага йўналтирилганлигини кўриш мумкин. Аҳолининг коммунал хизматлар билан таъминланиш даражаси ва ўсиш динамикаси. (аҳолининг умумий сонига нисбатан фоизда16) Кўрсаткич 1990 йил 2000 йил 2010 йил Ичимлик суви таъминоти 64,0 80,4 82,6 шу жумладан, қишлоқ жойларда 55,0 72,3 75,8 Табиий газ таъминоти 44,6 76,1 83,7 шу жумладан, қишлоқ жойларда 19,3 65,9 77,7 Марказий иситиш тизими 29,1 35,4 41,0 Оқовалаштириш хизмати (канализация) 25,5 28,3 37,1 Бир кишига тўғри келадиган ўртача уй-жой майдони, квадрат метр ҳисобида 12,1 13,8 15,2 Агар рақамларга мурожаат қилинса, 2006 йилда қабул қилинган “Давлат бюджети” тўғрисидаги Қонунга асосан ижтимоий ҳимоя учун 2007 йилда 39103,6 млн сўм миқдорида, 2008 йилда эса 56730,2 млн сўм миқдорда давлат бюджетидан маблағлар ажартилган. Ушбу рақамлар кейинги йилларда ҳам ўсган. Масалан, фақатгина 2014 йилнинг ўзида биргина иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар ҳажми 23,2 фоиз, аҳолининг реал даромадлари 10,2 фоизга кўпайган. Жумладан, 2016 йилгача бўлган сўнгги беш йил ичида республика бўйича эҳтиёжманд оилаларни қўллаб- қувватлаш учун 1 миллиард 976,8 миллион сўм, 6838 нафар фуқаронинг саломатлигини тиклашга 1 миллиарда 272 миллион сўм, 2336 нафар кишининг уй-жойини таъмирлашга 1 миллиард 501 миллион сўм йўналтирилган. Аммо ушбу тизимда айрим муаммоларга йўл қўйилганлигини ҳам қайд этиш лозим. Яъни, қатор йиллар аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишда кўплаб хато ва камчиликларга йўл қўйилган. Булар, кам 16Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари: статистик тўплам. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011, 116-б. 344 таъминланган ва кўп болали оилаларга нафақа белгилаш ва тўлаш тизимидаги камчликлар, ҳақиқатдан ҳам муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва тўлашда лавозимини суиистеъмол қилиш (бу кўрсаткич республика бўйича 0,3 1,4% даражасида) ҳолатлари, муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағларнинг кўзда тутилган бошқа мақсадларда ишлатилиши ва ҳоказолардир. Масалан, 1996 йилда Молия вазирлиги томонидан ўтказилган текшириш натижасида республика бўйича 26 маҳаллада 262 минг сўм маблағ қинғир йўллар билан бошқа мақсадларга ўзлаштирилгани аниқланган. Мамлакатда ҳукумат томонидан тузилган махсус комиссияларнинг 1998 йилдаги текширишлари шуни кўрсатганки, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга нафақа белгилаш ва тўлаш тизимида қуйидаги камчиликлар энг кўп учраган. Ҳақиқатдан ҳам муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни асоссиз рад этиш ва лавозимини суиистеъмол қилиш, муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағларнинг кўзда тутилган бошқа мақсадларида ишлатилиши шулар жумласидандир. Агар мазкур камчиликларни республика миқёсида таҳлил этадиган бўлсак, биргина 1997-1998 йилларда кам таъминланган оилаларга нафақалар тайинлаш бўйича Қашқадарё вилоятида 629 та оилага 2 млн. сўм, Бухоро вилоятида 567 та оилага 1,5 млн сўм, Самарқанд вилоятида 194 оилага 992 минг сўм, Наманганда 249 та оилага 423 минг сўм, Хоразм вилоятида 82 та оилага 304,6 минг сўм пул маблағлари моддий ёрдам тариқасида ноқонуний тўланган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ижтимоий ёрдам ва қўллаб-қувватлашни ташкил этиш Бошқармаси ҳисоботида давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг ўз эгаларига етказилиши 1997 йилда 93,1 % га, 1998 йилда 98,3 % га, 2001 йилда эса 99,0 % га бажарилган, деб кўрсатилган. 2016 йилдан эътиборан Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши натижасида мамлакатда барча соҳаларда жадал янгиланишлар ва ислоҳотларнинг янги даврига қадам қўйилди. Ушбу йўналишда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг моддий аҳволини яхшиланишига, уларнинг мурожаатларини ҳал қилиниши учун кўплаб шарт шароитлар яратиб беришга эришилди. Айниқса қатор йиллар бу борадаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича амалий қадамлар қўйилди. 2017 йилдан бошлаб жорий этилган халқ билан фаол мулоқот олиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида республикамиз шаҳар ва қишлоқларига ташрифлар уюштирилиши йўлга қўйилди. Жумладан, 2018 йил 1 апрелигача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика “Жамоатчилик назорати ишчи гуруҳи” вакиллари маҳаллаларда ижтимоий ҳолатни ўрганиш мақсадида республика вилоятларида бўлишиб, аҳолини қийнаётган ва “Халқ қабулхона”ларига 345 келиб тушаётган шикоятлар ечими юзасидан рейдлар уюштирилиб, кўпгина муаммолар ўша ерларнинг ўзида ҳал этилган. Ушбу тизим бугунги кунда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрда Миллий парламент Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд қилганидек, “Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқ тушунчалар бўлиб, уларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур”. Бунинг учун қуйидаги стартегик вазифаларни амалга ошриш лозим, дея қайд этади Президент. Биринчидан, аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозим. Ҳукумат бир ой муддатда 2019 йил учун бандликка кўмаклашишнинг янги давлат дастурини тасдиқлаши кераклиги топширилди. Бу борада ишсизларни касбга ўқитиш, уларга ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам усулларидан кенг фойдаланиш керак. Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини оширишимиз зарур. Унга кўра энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш, солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам беришлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ушбу масалани ҳал этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Иккинчидан, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги белгиланди. Янги қабул қилинган Президент фармонига кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб, ишлайдиган барча пенсионерларга иш ҳақи билан бирга, пенсиялар ҳам тўлиқ миқдорда тўлана бошланди. Зеро, ижтимоий ҳимоянинг янги тизимига кўра, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача ошириш бўйича янги тизим жорий этилди. Ўзбек халқининг миллий менталитетига мувофиқ кексаларга, ўз ота- оналарига ғамхўрлик қилиш, уларни парваришлаш азалдан миллий маънавиятимизнинг бир бўлаги бўлиб келган. Масалан, 2013 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида кексаларни ижтимоий ҳимоялаш, уларга ижтимоий –маънавий кўмак бериш ва оилада ҳамда жамиятдаги ўрнини аниқлаш мақсадида 1200 та респодентлардан 99,9 фоизи маҳаллада, ўз фарзандлари билан бирга яшаётгани, уларнинг ёлғиз қолмаслиги учун барча шароитлар яратилганини маълум қилганлар. Бу борадаги вазифаларни амалга оширишда халқимизга хос миллий маданият, оиладаги таълим тарбия, маънавий – ахлоқий тамойиллар муҳим аҳамият касб этади. 346 Шарқда ғарбдаги индивидуализм (ўзлик) тушунчасидан фарқли жамоа туйғусига мойиллик кучлироқ. Яъни, кишилар инсон маҳалла- кўй, қўни-қўшнилар, катталар, кесалар фикри билан иш тутишга кўниккан. Ҳар бир инсон кексалар, ногронларни асраб авайлаш, уларга кўмак беришга одатланган. Шу боисдан соҳанинг муҳим норматив-ҳуқуқий асоси сифатида кексалар, ногиронларни қўллаб қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар қаторида 2008 йил 11 июлдаги “Ногрионларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонун, 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори, “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлашни янада кучайтриш чора тадбирлари тўғрисида” ги 2014 йил 13 октябрдаги ПФ 46-58 сонли каби норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни келтириш мумкин. Мазкур қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақиллик йилларида Республика “Маҳалла” фонди, “Нуроний” жамғармаси ҳамда маҳалладаги хомийлар кўмагида уларга моддий ёрдамлар кўрсатилган. Бу борада хорижлик тадқиқотчилардан бири, Эрик Сиверс ўз тадқиқотида “ўзбек халқининг тарихий анъаналари ва менталитетидан келиб чиқиб, қаралса, маҳалла одамларни инсонпарварликка, аҳил-иноқ қўшничиликка даъват этувчи ҳамда ўз-ўзини бошқаришни амалга оширувчи ташкилотдир. Маҳалла қўмиталари ёрдамга муҳтож гуруҳларнинг ижтимоий ҳимоялашда муҳим аҳамият касб этади” дея баҳо берган. Фикримизча, бизда ҳам ғарб давлатларидаги марказларга ўхшаш, кексалар ва ногрионларга мўлжалланган Республика “Хайрия-эҳсон” фонди тузилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай ҳайрия фондларининг ташкил этилишида хусусий тадбиркорлар, бизнес вакиллари, турли жамоат ва диний ташкилотлар ҳамда “Маҳалла” уюшмаси фаолиятидан самарали фойдаланиш зарур бўлади. Олиб борилган кучли ижтимоий сиёсатга мувофиқ Ўзбекистонда 2019 йил 1 июл ҳолатига кўра, 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар 100 ёшдан ошган инсонлар мавжуд. 10 мингга яқин уруш ва фронт ортида хизмат қилган шахслар, 12 мингга яқин эҳтиёжманд ногиронлар истиқомат қилади. Маҳаллаларда кексалар ҳаётига дахлдор бўлган, кўплаб ечилмаган муаммоларни ҳал қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришга доир комплекс масалаларни илмий ва амалий жиҳатдан ўрганишни тақозо этади. Бу жараёнда ривожланган давлатлар тажрибасидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Агар хориж, айниқса ғарб мамлактлари тарихий тажрибасига эътибор қаратилса, Германия, Франция, Белгия, Австрия, Швейцария, АҚШ, Япония ва бошқа давлатларда кексалар фаолиятини махсус тадқиқ этувчи “Геронтология” марказлари фаолият олиб боради. Мазкур марказларда кексалар фаолиятига доир Қонунчилик, пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимоя, 347 соғлиқни сақлаш ҳамда кекса авлод вакилларини соғломлаштириш тадбирларини янада такомиллаштириш, уларга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини шакллантириш ва бошқа шу каби бир қанча ислоҳотлар олиб боришни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Айни вақтда республикада ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг оила аъзоларини, боқувчисини йўқотганларни ва 16 ёшгача бўлган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масаласи доимо эътибор марказида туради. Умрини ногирон фарзандига қараш, уни парвариш қилишга бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этамиз, деган эди, Президент. Айниқса сўнгги йилларда фуқаролар фаровонлигини ошириш, уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш учун “Халқ давлат идораларига эмас балки, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган ғояни ҳаётга татбиқ этилмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, аҳолининг яхши яшаши учун ҳар томонлама шарт шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ўз аксини топган. Унда аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш, бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш масалалари кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида “Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади”, ― деб белгиланган. Давлатнинг ижтимоий адолат ва демократия қоидаларига содиқлиги Конституциянинг “Муқаддимаси”да ҳам қайд қилинган. Лекин фақатгина давлатнинг кучли ижтимоий сиёсати билангина жамиятда адолатни ўрнатиб бўлмайди. Бунда нодавлат нотижорат ташкилотлар, жамоатчилик, сиёсий партиялар ҳам адолат тамойиллари асосида иш олиб боришлари муҳим. Республикамизда аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг амалдаги ўзига хос тизими қуйидаги мезонларда намоён бўлади: ― оилаларга, айниқса, кўп болали оилаларга қаратилган манзилли ижтимоий ёрдам; ― муҳтож оилаларга ўйналтирилган моддий кўмак. 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий парламент Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ижтимоий масалаларга ҳам алоҳида аҳамият қаратди. Яъни “Охирги уч йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича олиб бораётган кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларни давом эттириш хусусида фикр билдирди. Бунда, биринчидан, аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини 348 кучайтириш чекка ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслигини инобатга олиш лозим. “Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда кам таъминланган аҳоли тахминан 12-15 фоизни ташкил этади. Бу кичкина рақамлар эмас, балки 4-5 миллион аҳоли вакиллари ҳақида кетаяпти, дейди Президент. Баъзи одамлар ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулини тўлаш ёки улар миқдорини ошириш орқали ушбу муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ўйлайди. Бу – бир томонлама ёндашув бўлиб, муаммони тўла ечиш имконини бермайди. Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш зарур. Шунинг учун, Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланиш Дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қиламан. Бунда халқаро меъёрлар асосида чуқур ўрганишлар ўтказиб, камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубларини қамраб олган янги методологияни яратиш лозим”, деган эди давлат раҳбари.
Таянч сўз ва иборалар:
Хусусий мулк, кичик бизнес, “ўзбек модели”, “Америка модели”, “япон модели”, “Швед модели”, Эрхард (немис) модели, Турк модели, “Хитой модели”, “Жанубий Корея модели”, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Тадбиркор аёллар уюшмаси, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат Дастурлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди.
Download 58.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling