8-маруза: Ўсимликларнинг минерал озиқланиши


Download 0.9 Mb.
bet1/4
Sana06.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1336056
  1   2   3   4
Bog'liq
7-maruza

7-маруза: Ўсимликларнинг минерал озиқланиши.




Режа:

1. Ўсимликларнинг минерал озикланишни ўрганиш тарихи
2.Ионларни ютилиш механизими диффузия, адсорбция, эндоцитоз.
3.Ионларни яқин масофга ташилуви,
симпластик ва апопластик йўллар.
Ўсимликларнинг минерал озикланишни ўрганиш узоқ тарихга эга, бу жараённи ўрганишга одамлар қадим-қадим замонлардан қизиқиб келганлар.
Ўсимликларнинг озиқланиш жараёнини уч этапга (даврга) бўлиб ўганиш мумкин. Биринчи этап - эмперик этап. Кадим замонларда (фанда) «ўсимликлар ўз танасини тупроқни шираси хисобига куради» дейилган.Бу фикир эрамиздан аввалги 384-322 йилларда Грециялик олим Аристотел тамонидан илгари сурилган. Иккинчи – экспериментал этап бўлиб, бу этап голландиялик олим Ван Гельмонт номи билан узвий боғлик. 1629 йилда Я.Б. Гельмонт сапол идишга 91 кг курук тупрок солиб, унга оғирлиги 2,25 кг келадиган тол кўчатини экади. Уни беш йил давомида ёмғир суви билан суғориб туради. Беш йил ўтгандан кейин ўсимликни тортиб кўрганда уни қуруқ оғирлиги 77 кг яъни тахминан 75 кг га оғирлиги ортганлигини ва тупроқ оғирлиги эса, 56,6 гр. камайганлигин кузатди. Тажрибадан олинган натижалар асосида У, ўсимлик ўз танасини сув хисобига куради деган хулосага келади. Шу тариқа ботаникада « Сув назария» си пайдо бўлади.
18-асрнинг охири 19-асрнинг бошида немис агрономи А.Тэер тамонидан «Гумус назария»си яртилади. Бу назарияга биноан ўсимлик сув ва гумус билан озикланади деган ғоя илгари сурилади.
Шундай қилиб секин – секин ўсимликларнинг минерал озикланиши тўғрисидаги маълумотлар тўплана борди.
1777 йилда А.Т. Болотовнинг «Тупроқ ўғитлари тўғриси» да деб номланган моногрфияси чоп этилади.Бу монографияда Болотов томонидан минерал ўғитларни кўллаш усули ишлаб чиқилди. Унинг битта илмий мақоласида 53 та ўғитнинг қишлоқ ҳўжалик экинларига яроқли эканлиги кўрстилган.
Швецарялик табиатшунос Н.Т. Соссюр ўсимликларни минерал озиқланиши буйича маълумотларни тўплаб, ўсимликлар тупроқ орқали азот ва минерал элемнетлар билан таъминланади деган ҳулосага келади. У, 1804 йилда «Ўсимликларни кимёвий анализ килиш» деган китобида ҳар-ҳил тузларнинг ўсимликлар илдизига бир хил тезликда ютилмаслигини кўрсатиб беради.
1837 йилда франциялик агрохимик Ж.Б.Буссенго ўсимликларни минерал тузлар (кул ва селитра) билан таъминланса, қумда хам уни ўстириш мумкинлигини кўрсатиб беради. 1840 йили немс химиги Ю.Либих ўсимликларнинг минерал озиқланиш назариясини яратади.Бу назарияга биноан тупроқ унумдорлиги унинг таркибидаги минерал моддаларга боғлиқ деган ғояни илгари суради. У биринчи бўлиб, ерга ўғит сифатида тоза холдаги минерел моддалар берилишлигини кўрсатиб беради.
.
1859 йилда И.Кноп ва Ю.Саксслар тамонидан ўтказилган тажриба натижалри шу пайитгача ҳукум суриб келаётган «Гумус назарисига»зарба беради. Улар, агар ўсимликларни N, P, S, K, Ca, Mn ва Fe элементлари билан таъминланса, ўсимликларни нормал ҳолда вегетация даврини охиргача сувли шароитида ўстириш ҳам мумкинлигини кўрсатиб беради.
Ўсимликларнинг нормал ўсиб ривожланиши учун зарур бўлган элементларни озуқа моддалар дейилади. Ҳақиқатда хам мана шу моддаларнинг ўсимликларга озуқа модда эканлигини билиш учун ўсимликларни шу элементлар бор ёки бўлмаган шароитда ўстириш керак.
1860 йилда Сакс ва Кноп ўсимликларни, таркибида минерал тузлар тутган эритмаларда ўсимлик ўстириш оркали, унинг нормал хаёт кечириши учун С, О2 ва Н2 дан ташқари N, P, S, K, Ca, Mg, Fe элеменларининг бўлишлигини кўрсатиб бердилар. Агар мана шу элементлардан бирортасини озиқа эритма таркибига киритилмаса ёки унинг таркибидан олиб ташланса, ўсимликни нормал ўстириш мумкин эмаслигини кўрсатиб бердилар.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling