9 май “ Хотира ва қадрлаш куни”


Download 264.5 Kb.
bet1/10
Sana07.02.2023
Hajmi264.5 Kb.
#1174496
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
dars ssenariy


9 май-
Хотира ва қадрлаш куни
9 май- “ Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган
кеча-тадбири

Бошловчи: Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар, устозлар, аждодлар хотирасини нишонлашга йиғилган ўқувчилар. Бугун биз бу ерга инсон қадри ва хотирасини эъзозлашга йўғрилган тарихий санани нишонлаш учун йиғилдик:


Мустақил диёрсан, ўз йўлинг бордир,
Ушалди орзулар бахт сенга ёрдир
Серқуёш ўлкасан, ардоқли, суюк
Аждодлар мададкор, келгусинг буюк
Энди Хотира ва қадирлаш, тарихий хотира тушунчаларига таъриф бериб ўтсак.
Тарихий хотира- миллий ғурур ва ифтихор ҳиссининг заминларидан.
Тарихий хотира-миллатнинг шаклланиши, айни вақтда миллат томонидан ўз ўтмишини, ўз тарихини, аждодларининг меҳнати, қаҳрамонлиги, миллат маънавият ва маданиятининг барча йўналишларини ўзига хослигини ўрганишдир.
Тарихий хотира билан яшаш, инсон хотирасини ёд этиш, ўтганларнинг хотирасига юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш-бу асл миллий қадриятларимизда, анъаналарида катта ўрин тутади.
Бошловчи: Хотира ва қадрлаш-инсон ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир.
Ватан-муқаддас маскан. Унинг мадҳи шеърий мисраларда жонли ифода қилинади.
Бошловчи: Мамлакатимизда ёш авлод улуғларимизга ҳурмат эътибор ва ғамҳўрлик руҳида тарбияланмоқда.
Зеро, қалби меҳр муҳаббатга тўла инсонларгина ўз тарихини, аждодларини доимо хотирлайди.
Истиқлол байроғин баланд кўтариб,
Дунёга танитдик ўзлигимизни
Яна тан олмоқда бу кўҳна жаҳон
Бобомерос, ўктам сўзлигимизни.
(Сокин мусиқа таралиб, ўқувчилар иккинчи жаҳон уриш хотиралари ҳақида тўхталадилар)
1-ўқувчи: 2-жаҳон уруши бошланишидан олдин юртимизда яшаган 6,5 млн аҳолидан 1 млн 433 мингдан зиёди уришда қатнашган. Жангу жадалларда ҳалок бўлган, бедарак кетганлар, бир сўз билан айтганда, уруш майдонларидан қайтмаганларни ҳисобга оладиган бўлсак, уларнинг сони 450 минг кишидан ошади.
2-ўқувчи: Ўша пайтда юртимиз аҳолисининг ярмини болалар, кексалар ташкил этиши инобатга олинса меҳнатга яроқли одамларни 55-60% фронтга сафарбар этилгани, уриш балоси ютимиздаги бирорта хонадонни четлаб ўтмагани аён бўлади.
3-ўқувчи: Уриш жанггоҳларда жон фидо этган ватандошларимиздан қарийб 435 минг нафарининг номлари “Хотира китоби” нинг зарҳал варақларига мангу муҳрланган. Кейинги пайтда яна 3минг 725 нафар ҳамюртимиз-бедарак кетган иккинчи жаҳон уруши иштирокчисининг номи аниқланиб, ушбу китоб саҳифаларида қайд этилди.
Шу ўринда “Тинчлик” қўшиғи куйланади.

Бошловчи: Хотирасиз келажак бўлмайди. Бугун барчамиз Ватанни ҳимоя қилиш учун, бизнинг шу осойишта кунларга етиб келишимиз учун уриш майдонларида кўксини қалқон, жонини фидо этган ота-боболаримизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб таъзим қиламиз. 2-жаҳон уруши жангоҳларида Хоразмликлар ҳам мардонавор кураш олиб борганлар.


Ўзбекистон эрур тўлин камалак
Битта ўткир ранги унинг Хоразм
Дўстлар, бизга ёзғит ёзганда фалак,
Улуғларни бермоққа қилгандир жазм.
Шу ўринда Хоразмликларнинг жасорати ҳақида гапирилади.
1-ўқувчи: 2-жаҳон уруши йилларида Хоразмда фронтга 67300 киши жўнатилди. Шуларнинг аксарият қисми Ўзбекистон мудофаа жамиятида таълим олади. 34 минг 700 нафардан ортиқ юртдошларимиз жангоҳларда қаҳрамона ҳалок бўлдилар.

2-ўқувчи: 1941 йил охирида Хоразмлик Режаб Бекчанов хизмат қилган


ҳарбий қисм Москва мудофасига ташланди. У жасорат кўрсатиб, Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланди. Хивалик Рўзмат Ғайипов 7 та ҳукумат ордени билан тақдирланди. Белоруссия жангида Раҳмон Отажонов душманинг 4 та танкини мажақлаб ташлаган. Жангчи Аҳмаджон Ибрагимов 150дан ортиқ фашист салдатларига қарши курашди.
3-ўқувчи: Хоразмлик жангчилардан 7 мингга яқини уруш фронтларида жасурлик ва қаҳрамонлик кўрсатганлари учун ҳукумат нишонлари билан тақдирланди. Шулардан 3 таси жангчи:
Совет Иттифоқи Қаҳрамони
Сатим Нурметов 1924 йилда Хива шаҳрида туғилган. 1943 йилда фронтга жўнаб, Севастополни озод қилишда қатнашган. 1945 йил февралида Неман дарёсини кечиб, жасорат кўрсатган. Кенигесбергни озод қилишда қатнашган. 1994 йилда вафот этган.
Совет Иттифоқи Қаҳрамони
Гатаулла Салихов 1924 йилда туғилган, миллати татар, 1942 йилда Урганч райвоенкомати томонидан совет армияси сафига чақирилди. Сержант Г.Салихов 513-чи ўқчилар полкининг 129-чи ўқчилар дивизиясидаги ўқчилар бўлимининг командири бўлиб хизмат қилган.
Совет Иттифоқи Қаҳрамони
Пётр Сизов 1909 йилда туғилган, миллати рус, 1942 йилда совет армияси сафига Урганч райвоенкомати томонидан чақирилган. Капитан Сизов 71-чи ўқчилар полкининг, 24-гвардиячи ўқчилар дивизиясида хизмат қилган.
Жанговар қўшиқ ўқувчилар тамонидан куйланади.
Бошловчи: Инсон хотиралар билан яшайди. Кечаги куннинг машақатларини эслаб, оғир дамларни бугунги фараҳбахш ҳаёт нуқтаи назаридан мушоҳада қилсак, эзгуликни улуғлаб яшашга кўпроқ интилади. Зеро, инсон хотираси азиз, қадри-сарбаланддир!
Туғунда балқийди осуда ҳилол,
Юлдузинг буржлари айтур яхши фол
Бу қадим ўлкага тақдир бўлиб қол,
Бошинг тошдан бўлсин ,Истиқлол!
Mavzu: Sinfdan tashqari o`qish darslarida “Vatan tuyg`usini shakllantirish”
O`qituvchi kasb mahoratining shakllanishida qobiliyat muhim ahamiyatga ega. Chunki pedagogik ko`nikma negizida o`quvchi bilan amalgam oshirishi lozim bo`lgan ta`lim va tarbiyaviy munosabat turadi. Ana shu munosabatning uzluksiz va barqaror tus olishi muayyan pedagogic texnologiyani keltirib chiqaradi. “Kadrlar tayyorlash Milliy dasturi” asosida yaqin yillarda ta`limning mutlaqo yangi metidikasi ishlab chiqiladi. Bu esa yangicha pedagogic mahorat talab etadi. Pedagogik texnologiya-pedagogik mahoratni amalgam qo`llash to`g`risidagi fan. Shunga ko`ra pedagogic texnologiyada o`qituvchining metodik mahorati muhim ahamiyat kasb etadi. Aniqroq qilib aytganda, yangi metodik mahorat-yangicha pedagogik texnologiya demakdir. Yangicha pedagogic texnologiyaning asosiy maqsadi va vazifasi yangi metodik mahoratni o`rganish, umumlashtirish va ommalashtirishga qaratilgan bo`ladi. Xulosa qilib aytganda bilim va qobiliyatining yuzaga chiqishi o`qituvchining ijodkorligi, yangi pedagogik texnologiyasini kasb-mahorati asosida amalgam tatbiq etishdir.
Buning uchun o`qituvchi o`z ustida ishlashi, tinimsiz izlanishi ta`limning yangi usullaridan foydalanishi, dars berish jarayonida ko`rsatmali qurollardan, texnika vositalaridan, tarqatma materiallardan, test savollaridan unumli foydalanishi kerak. Darslarni DTS lari talablari, pedagogic texnologiya usullari asosida tashkil qilib dars – sahna, dars –suhbat, dars – sayr ko`rinishida o`quvchilarga bilim berishga erishish kerak. Darslarni milliylik asosida tashkil qilish, noananaviy darslar, hamda andozasiz darslar tashkil qilish o`qituvchining qobiliyatiga va mahoratiga bog`liq deb o`ylayman. Men o`z ish tajribamdan kelib chiqqan holda birinchi sinf o`qish darslarning sinfdan tashqari o`qish –mashg`ulotda Bolalar haqida hikoya va ertaklar mavzularini o`tishda men dars-sahna, suhbat, sayr usullaridan foydalandim.
O`quvchilarga vatan haqidagi bilimlarini yanada mustahkamlash va boyitish hamda o`quvchilarni fikrlash qobiliyatini o`stirish maqsadida “Vatan tuyg`usi” nomli ertalik o`tkazdim.

  1. O`zbekiston Madhiyasi kuylanadi


Download 264.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling