9-мавзу топшириқ


Download 21.72 Kb.
Sana22.09.2022
Hajmi21.72 Kb.
#817122
Bog'liq
10-мавзу топришик
, уретрит, буйрак тош касаллиги

9-мавзу топшириқ



  1. 23 ёшли аёл қуёшда юргандан сўнг юзида тошмалар тошишига шикоят қилади. Кўрикда бурун қанотларида, лунжида эритематоз, зич, юзаси оқ тангачалар билан қопланган доғ бор. Биопсия олганда оғриқ кузатилади. Ички органлар патологиясиз.




  • Сизнинг ташхисингиз?

  • Ушбу патологияда қайси симптомлар кузатилади?

  • Даволаш тактикаси?




  1. 17 ёшли қиз холсизликка, қуёшда юргандан сўнг юзида тошмалар тошишга, бўғимларидаги оғриққа ва қовоқлар шишига шикоят қилади. Кўрикда бурун қанотларида, лунжда эритематоз зич, юзаси оқ тангачалар билан қопланган доғ бор. Аёллар пошнаси, Бенье-Мешерский симптомларва триада (эритема, гиперкератоз, атрофия) симптоми кузатилади. Лаборатор текширувда анемия, ЭЧТ 25 мм/с, сийдикда эрит.-8-10та, оқсил-0,5%. Ва Е хужайралар топилган. .

  • Ташхис?

  • Давони қайси дорилардан бошлаш керак (рецепт ёзинг)?

  • Касаллик қайси синфга таалуқли?




  1. 40 ёшли бемор юз терисида тошмалар тошиши билан мурожаат қилди. Тошмалар 2,5 йил олдин пайдо бўлган, улар дастлаб якка бўлган кейин кўпайган, тошмалар бир-бири билан қўшилиб кетган. Тошмалар йўқолиб ўзидан кейин чандиқча қолдирган, онаси ва опаси силдан касалланган. Маҳаллий статус: тошмалар чап ёноқ терисида, бурун қанотларида, қулоқ чиғаноғида жойлашган. Aсосий элемент дўмбоқча, тўноғич бошидек келади, тери сатҳидан озроқ кўтарилаган, юмшоқ консистенцияли, пушти-қизил рангли, диаскопияда дўмбоқча оқиш- сариқ рангга киради. Зонд билан босилганда зонд дўмбоқ ичига киради, қон оқиши кузатилади, дўмбоқчлар бир-бири билан қўшилиб кетади. Чап ёноқ соҳасида “папирос қоғози типидаги атрофик чандиқ”.

  • Ташхисингиз?

  • Қандай симптомлар характерли?

  • Беморни текшириш режаси.



  1. 24 ёшли бемор, қурувчи юз териси, кўкрак ва лабида ўчоқлар пайдо бўлгани билан шикоят қилиб келди. Бу жойларида бемор санчиқ, совуқ қотиш сезилди. Aнамнезга кўра беморда ишда тез-тез шамоллаш ангина ва ОРЗ билан касалланади. 1 ой олдин кўкрак қисмида кўкимтир қизил рангли тошма пайдо бўлган, кейин эса юзида пайдо бўлган ўчоқлардаги тери шишган ва ҳамирсимон консистенцияли бир неча ҳафтадан кейин ёғочсимон зич, ранги оқ кўкимтир, даволанмаган. Болалигида скарлатина бўлган. Ёндош касалликлари қалқонсимон без касаллиги, сурункали тонзиллит. Маҳаллий статус: юз ва кўкрак терисида силлиқ ялтироқ зич консистенцияли ўчоқлар мавжуд. Ранги мумсимон сариқ четки қисми сиёҳранг.

  • Диагнозингиз?

  • Ушбу патологияда қайси симптомлар кузатилади?

  • Касаллик қайси синфга таалуқли?



  1. Эркак бемор чап қулоқ супрасида зич гуруҳланган дўмбоқчаларга, гурухлашган бўртмачалардан иборат ингичка ўчоққа, катталиги тўноғич бошчасидан то нохотдек катталикда, қизғиш-жигарранг ва сарғиш-қўнғир рангли, юмшоқ консистенсияли, силлиқ, озгина ялтироқ юзали тошмаларга шикоят қилиб келди. Буюм ойначаси билан босганда қўнғир доғ қолдиради, агар тўмтоқ зонд билан боссак, ботиқлик ҳосил бўлади. Ўчоқ марказида янги бўртмачалари бор оқ атрофик чандиқ бор.

  • Сизнинг ташхисингиз?

  • Ушбу патологияда қайси симптомлар кузатилади?

  • Даволаш тактикаси?



  1. Диспансерга 40 ёшли аёл ўнг сон соҳасидаги терининг қаттиқлашишига шикоят билан мурожаат қилди. Бу патологик холат 1 ой олдин пайдо бўлган. Мустақил массаж қабул қилган, ҳар хил мазлардан фойдаланган бўлса ҳам самараси бўлмаган. ВСД ва тонзиллит билан азият чекади. Кўрикда: ўнг сон соҳасида диаметри 7 см бўлган жароҳат ўчоғи кўринади, юзаси ялтироқ, жароҳат атрофида бинафша рангли тож, бўртиб чиққан жойи ёғочсимон қаттиқ, бурма ҳосил қилмайди. Субъектив таъсирларни ҳис қилинмайди.

  • Сизнинг ташхисингиз?

  • Ушбу патологияда қайси симптомлар кузатилади?

  • Даволаш тактикаси?




  1. Беморнинг юзида (бурун қанотлари ва ёноғида) эритематоз-тангачасимон капалак шаклидаги тошмалар кузатилади. Мазкур тошмалар бахор ва ёз фаслида кучаяди. Тангачалар усти ўткир предмет билан тирналса ёки тортиб кўрилганда оғриқ пайдо бўлади. Фолликуляр гиперкератоз кузатилади.

  • Сизнинг ташхисингиз?

  • Ушбу патологияда қайси симптомлар кузатилади?

  • Даволаш тактикаси?

Download 21.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling