Г (1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#99829
Bog'liq
Г (1)


«Г»
ГАБАРИТСИЗ ЮК – габарити ташиш учун махсус мосламалар талаб этмайдиган габаритдан ортиқ бўлган юк жойи.
ГАЗ ҚУРОЛИ – ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлатимшга рухсат этилган ва заҳарли моддаларни қўллаш орқали тирик нишонни вақтинчалик шикастлашга мўлжалланган қурол.
ЎзРда асабни фалажловчи, заҳарловчи ва бошқа қаттиқ таъсир этувчи моддалар билан таъминланган, шунингдек, ёшлантирувчи ва таъсир этувчи моддалар таъсири ҳисобига ўртача даражада зарар келтиришга ёки 0,5 м гача бўлган масофада турган одамга камроқ даражада зарар келтиришга қодир бўлган газ қуролини олиш – сотиш таъқиқланган.
ГАНГСТЕР ( инг. Тўда, босқинчи) – жиноий дўқ-пўписа, товламачилик, одам ўлдириш ва ўғирлаш каби ишлар билан шуғулланувчи босқинчилар тўдасинтнг иштирокчиси.
ГАРОВ 1 – 1) фуқаролик ҳуқуқида мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг мажбуриятини бажармаган тақдирда кредитор (гаров олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талабини гаровга қўйилган мол мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўйувчи)нинг қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантиришга ҳақли бўлади. Гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зарар етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинган бўлишидан қатъи назар, башарти, мол-мулкни йўқотиш йоки унга зийон етказиш гаровга олувчи жавобгар бўлган сабабларга кўра юз берган бўлмаса, ўз талаби юқоридаги асосларда қаноатлантирилишига ҳақли. Гаровнинг алоҳида турлари сифатида ЎзР ФК ломбарддаги ашёлар гарови, муомаладаги товарлар гарови, ипотека ажратилади; 2) жиноятларнинг олдини олиш чоралари ЎзР ЖПКнинг 36-бобида назарда тутилган. Гаров суднинг, прокурорнинг, терговчинииг, суриштирувчинииг чақируви бўйича гумон қилинувчининг, айбланувчининг келишини таъминлашда ташкилот ёки бошқа юридик шахс томонидан ёхуд гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан суд депозициясига қўйган қимматликлар ёки пулларда ифодаланади. Гаровни қабул қилганлик тўғрисида баённома тузилади, унинг нусхаси гаров берувчига топширилади. Гаров суммаси ишнинг ҳолатига мувофиқ ушбу олдини олиш чорасини танлаган орган томонидан белгиланади. Гаров қўйишда ишнинг моҳияти у бўйича ушбу олдини олиш чораси танланганлиги тўғрисида гаров берувчига маълум қилиниши лозим. Гумон қилинувчи, айбланувчи суднинг, прокурорнинг, терговчининг, суриштирувчининг чақирувига кўра келишидан бош тортган холларда гаров суд ажрими билан давлат фойдасига ўтказилади.
ГАРОВ 2 – кўчмас мулкнинг қарздор томонидан гаровга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжат (қ: Ипотека). Қарзни муддатида тўламаган ҳолларда мулкни сотиш бўйича кредиторга ҳуқуқ беради. У албатта нотариал идорада тузилади. Агар қарз суммаси қўйилган мулк қийматидан ошиқ бўлмаса, гаров ёпиқ, акс ҳолда эса – очиқ деб аталади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling