Тозалик — соғлик гарови, соғлик — умр гарови мавзусида 8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган беллашув сценарийси


Download 87.5 Kb.
bet1/4
Sana03.10.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1691197
TuriСценарий
  1   2   3   4
Bog'liq
Тозалик-со-ликлинг гарови




ТОЗАЛИК — СОҒЛИК ГАРОВИ, СОҒЛИК — УМР ГАРОВИ"
мавзусида 8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган беллашув сценарийси
Инсон умри ҳамма нарсадан азиз ва қадрлирокдир. Шундай экан биз узоқ умр кўришимиз учун соғлигимизга эътибор беришимиз шарт. Соғликни асраш учун эса аъзоларимизнинг тозалигига риоя қилишимиз, спиртли ичимликлар, тамаки, носвой, наркотик моддалардан сакданишимиз зарур. Ҳозир биз аъзоларимиз сўзларини тинглаб кўрайлик-чи, улар бизга нималар дейишаркан.
1-гуруҳ: ташқи аъзоларга таъриф берувчи «Ораста» гуруҳи.
Шиори: "Тоза-озода юриш, Бу узоқ умр кўриш". Саҳнага "Ораста" гуруҳининг аъзолари мусиқа садолари остида чиқиб келишади.
1-ўқувчи: Ассаломдан бошлар ўзбек сўзини, Кўксига қўйиб у доим қўлини. Биз ҳам ассалом, дея таъзимла сизга
Ҳамма: Хуш келибсиз, деймиз!
2-ўқувчи: А-дан ақл таратган,
Б-дан бўстон яратган.
В-деганда виждонни,
Г-дан гул-гулистонни
Тушунтириб беролган, Азиз устозлар, сизга
Ҳамма: Салом, ассалом!
Аъзоларнинг шеърлари: кўз, қулоқ, оғиз, қўл ва оёқлар.
КЎЗЛАР
1-ўқувчи:
Дунёни англайди
Инсон биз билан.
Борлиқни кузатар,
Фақат биз билан.
Биз туфайли инсонга
Ёруғ бу олам.
Бизсиз зимистонда
Қолгайдир одам.


2-ўқувчи: Табиатнинг бор гўзаллигин,
Ой, Қуёш, юлдузлар ва коинотнинг
Барини одамзод англар биз билан.
Ота-она, фарзанд, қариндош-уруғ
Барчасининг дийдорига
Тўяр биз билан.
Шунинг учун қадримизни
Билиб Оллоҳим
Бошнинг тепасидан
Бизга жой берган.
Қошни соқчи қилиб,
Киприкдан ўқ-ёй,
Қовоқлардан ажиб
Дарпарда қилган.


ҚУЛОҚЛАР
1-ўқувчи: Сувларнинг шилдираши, қушлар сайраши, Одамзод кўнглига ҳузур бағишлар. Ёқимли куй, наво, қўшиқлар Инсонларга яхши кайфият берар, Буларнинг ҳаммаси бизлар туфайли.
2-ўқувчи: Ўз яқинларининг ёқимли саси, Юрагига далда, малҳам берувчи Ота-она, устоз, бобо-бувилар Ўгит, насиҳатлари, барча-барчасин Эшитиб қалбларга жо қилиш асли, Буларнинг ҳаммаси бизлар туфайли.



Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling