1-Акциядорлик жамияти деб тан олинади:- устав капитали маълум бирликлардаги акцияларга бўлиниб, акционерларга нисбатан жамият мажбуриятларини тақсимловчи хўжалик субъекти
2-Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни характерловчи курсаткичлар;--- фонд қайтими ва фонд сиғими
3-Асосий фондларни амортизацияси бу - ...--- асосий фондларни қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига ўтказиш жараёни
4-Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги қўйидагилар орқали белгиланади...--- айланиш коэффициенти, бир айланиш ўртача давомийлиги билан
5-Асосий фаолият натижасидан фойда - бу:-- маҳсулот сотишдан тушган ялпи фойдадан давр харажатларини айирмаси ва унга асосий фаолиятдан олинган бошқа даромад қўшилади ёки зарар айирилади
6-Амортизация нима?--- бу пул маблағларини тўплаш учун асосий воситалар қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулотларга босқичма-босқич ўтказиш
7-Асосий капиталга нималар киради?--- бинолар, ускуналар, машиналар
8-Асосий капиталнинг эскириши бу:-- мавжуд бўлганига қараганда самаралироқ ва қувват бирлиги учун арзонроқ бўлган ускуналарнинг пайдо бўлиши
9-"Автократик” раҳбарни иш фаолияти----Ўзини жамоадан узоқ тутади, жамоа аъзоларни бевосита мулоқотда бўлишини чегаралаб қўяди
10-“Автократик” турдаги раҳбарни аниқланг.--- Буйруқ чиқариш, қарор қабул қилиш, ҳодимларга жазо бериш ёки рағбатлантиришда жамоа фикрини ҳисобга олмайди
11-Асосий фондларни баҳолашнинг қандай усуллари мавжуд---бошланғич қиймат, тикланиш қиймат, қолдиқ қиймат
12-Айланма маблағлар шаклланиш манбаига кўра қандай турларга бўлинади.-- хусусий ва қарзга олинган
13-Асосий воситаларнинг пассив қисмига қуйидагилар киради.-- бинолар ва иншоотлар
14-Асосий фонд икки қисмга бўлинади, булар--актив ва пассив
15-Ахборотнинг қандай турларини биласиз?--- матн, тасвир, анимация, аудио ва видео
16-Асосий воситалар қиймати қандай йўл билан сўндирилади?-- амортизацияни ҳисоблаш йўли билан
17-Асосий ишлаб чиқариш фондларидан экстенсив фойдаланиш қўйидагилар орқали аниқланади:
---сменалик коэффициенти, ускуналардан экстенсив фойдаланиш коэффициенти орқали
Do'stlaringiz bilan baham: |