А. Мухитдинов вақтинча Тошкент шаҳрида яшаб туриб ўғли О


Download 21.27 Kb.
bet1/3
Sana24.12.2022
Hajmi21.27 Kb.
#1060802
  1   2   3
Bog'liq
JK 6-KAZUS


6-казус
А.Мухитдинов вақтинча Тошкент шаҳрида яшаб туриб ўғли О.Нуриддинов номига “OOO-MMM Teks” МЧЖни ташкил қилиб, ушбу жамиятни бир ўзи норасмий равишда бошқариб келиб, ушбу жамиятга банк филиалларида ҳисоб рақам очиш, ўзининг номига телефон рақам олиш ва ушбу рақамни “R-банк” дастурига улатиб, жамиятнинг барча ҳужжатларини Тошкент шаҳрига жўнатиб юборишини айтган. Шундан сўнг, О.Нуритдинов ўзининг номига Наманган шаҳар “Давлат хизматлари маркази”дан 28.11.2018 йилда “OOO-MMM Teks” МЧЖни рўйхатдан ўтказиб, банк филиалида “R-банк” дастурига уланган 97-253-99-55 телефон рақам бириктирилган “сим карта”, жамиятнинг мухри, гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларини отаси А.Мухитддиновга жўнатган. Судланувчи А.Мухитдинов “OOO-MMM Teks” МЧЖга тегишли барча ҳужжатлар, мухри ва “R-банк” дастурига уланган телефон рақамни олгач, ўғли О.Нуритдиновга гўёки ўзини қонуний фаолият билан шуғулланаётгандек кўрсатиб, унинг хабардорлигисиз, жамият ишларини амалда бир ўзи норасмий равишда юритиб келган. А.Мухитдинов “OOOMMM Teks” МЧЖга давлат томонидан берилган солиқ ва божхона имтиёзлардан ўзининг ғараз ниятлари йўлида фойдаланиб, жамият фаолияти юзасидан 2019 йил давомида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида жами 17.975.300.000 сўмлик товар айланмасини амалга оширган бўлсада, Наманган шаҳар ДСИга тақдим этган ҳисоботларида товар айланмаси ҳажмини 8.568.900.000 сўм деб кўрсатиб, 9.406.400.000 сўмлик товар айланмаларини ҳисоботдан яшириб, 15 фоизли ставкада жами 1.410.900.000 сўм миқдордаги қўшилган қиймат солиғини, давлат бюджетига ҳисоблашдан ва тўлашдан қасддан бўйин товлаган. Бундан тақшари, “OOO-MMM Teks” МЧЖ норасмий раҳбари А.Н.Мухитддинов томонидан 2019 йил давомида банк ҳисоб рақамидан жами 75.560.000 сўм иш ҳақи олинган бўлсада, Наманган шаҳар ДСИга тақдим этган ҳисоботларда олинган иш ҳақини 48.960.000 сўм деб кўрсатилиб, 26.600.000 сўм олинган иш ҳақларини ҳисоботлардан яшириб, 12 фоизли ставкада жами 5.875.200 сўм миқдордаги жисмоний шахслардан олинидига даромад солиғини давлат бюджетига ҳисоблашдан ва тўлашдан қасддан бўйин товлаган.

Download 21.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling