Абдурахимов Абдулазиз томонидан бажарилган маъмурий суд ҳужжатлари таҳлили


Download 19.33 Kb.
bet1/2
Sana01.05.2023
Hajmi19.33 Kb.
#1418269
  1   2
Bog'liq
Абдурахимов Абдулазиз 1,


Абдурахимов Абдулазиз томонидан бажарилган маъмурий суд ҳужжатлари
таҳлили





Ишнинг мазмуни

Ҳудуд номи

Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг қайси нормаси бузилган ва унинг сабаби

Иш бўйича суднинг хулосаси

Суд ҳужжатини ўрганиш жараёнида сиз томонингиздан аниқланган камчиликлар
(мавжуд бўлса)


Аризачи: A.Назаров.
Жавобгар: Жиззах шахар хокимлиги.
Жиззах шахар хокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли
қарори билан шаҳарнинг Бунёдкор маҳалласи ҳудудидаги
0,06 гектар ер участкасига унга мерос қилиб қолдириладиган
умрбод эгалик қилиш ҳамда якка тартибдаги уй-жой биноиншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган.
Жиззах шаҳар прокуратурасининг
2021 йил 1 майдаги протести асосида Жиззах шаҳар
ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарори билан
Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли
қарорининг аризачига тааллуқли бўлган қисми бекор
қилинганлигини ва ер участкаси заҳирага қайтарилган.
Шу сабабли аризачи Жиззах шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарорини хақиқий эмас деб топишни сўраган.
Аризачи А.Назаров
келтирилган аризани тўлиқ қувватлаб, ўз тушунтиришида,
Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли
қарори билан шаҳарнинг Бунёдкор маҳалласи ҳудудидаги
0,06 гектар ер участкасига унга мерос қилиб қолдириладиган
умрбод эгалик қилиш ҳамда якка тартибдаги уй-жой биноиншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилганлигини,
2022 йил 4 март куни уйига шаҳар кадастр бўлими ходимлари
келишиб, Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги
2215-сонли қарорининг унга тааллуқли бўлган қисми Жиззах
шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарори
билан бекор қилинганлигини маълум қилишиб, уй-жойни
бузиши кераклиги айтилганлигини, шу кунга қадар Жиззах
шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарори
қабул қилинганлиги тўғрисида билмаганлигини маълум
қилиб, аризани қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар Жиззах шаҳар
ҳокимлигининг ишончли вакили Р.Нуржавов ўз
тушунтиришида, Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7
июндаги 2215-сонли қарори билан шаҳарнинг Бунёдкор
маҳалласи ҳудудидаги 0,06 гектар ер участкасига мерос
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳамда якка
тартибдаги уй-жой бино-иншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқи
эътироф этилганлигини, Жиззах шаҳар прокуратурасининг
2021 йил 1 майдаги протести асосида Жиззах шаҳар
ҳокимининг 2021 йил 26 майдаги 254-сонли қарори билан
Жиззах шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 июндаги 2215-сонли
қарорининг аризачига тааллуқли бўлган қисми бекор
қилинганлигини ва ер участкаси заҳирага қайтарилганлигини, низоли қарор қонуний қабул
қилинганлигини маълум қилган.

Жиззах туманлараро маъмурий суди



Суд томонидан Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонуннигн қуйидаги моддалари бузилган деб топилди:
9-модда;
19-модда;
54-модда;
60-модда.



Download 19.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling