Абитуриент – 2020”


Download 50 Kb.
bet1/2
Sana13.04.2023
Hajmi50 Kb.
#1354327
  1   2
Bog'liq
Абитуриент-2020


Абитуриент – 2020” (05.07.2020 Якшанба)
Муаллиф: Ф.Абдураззоқов
Бошловчи: _________________
Мусиқий безакчи: _________________
Муҳаррир: _________________


Бошловчи: Ассалому алайкум ҳурматли радиомухлислар. ФМ102.1 ва 101 “Янги аср” радиоси тўлқинларида яна учрашиб турганлигимиздан хурсандмиз. Жорий йилги қабул жараёнларига бағишланган “Абитуриент–2020” деб номланган эшиттиришимизни бошлаймиз.
Мусиқа


Бошловчи: 2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни ва кириш имтиҳонларига оид асосий кўрсаткичлар президент қарори билан белгиланган. Шу йилнинг 13 июнь куни “2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан 2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни ва кириш имтиҳонларига оид қуйидагилар белгиланди:
Олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжатлар 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қабул қилинди. Абитуриентлар ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари (белгиланган ҳудудларда), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (барча ҳудудларда) ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали топширишлари мумкин.
Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди. Бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 103 575 нафар, сиртқи таълим шаклига 31 350 нафар, кечки таълим шаклига 5 025 нафар талаба қабул қилинади. Жорий йилги магистратура учун қабул квотаси – 10 425 нафар.
Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.
Хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади. Бу грантлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсиянома асосида берилади.

Магистратура босқичи учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.


Магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500та ўрин миқдорида мақсадли қабул параметрлари ажратилади. 
Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМга ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.
«Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.
Жорий ўқув йилидан бошлаб математика бўйича магистрлар тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил олиши белгиланди.
Келгуси ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларида фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш кўзда тутилмоқда.



Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling