Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот- кутубхона маркази Ўлкашунослик- ахборот сектори


Download 47.46 Kb.
bet1/3
Sana18.02.2023
Hajmi47.46 Kb.
#1211686
  1   2   3
Bog'liq
Ситораи Мох хоса кўрсаткич


Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти
ахборот- кутубхона маркази


Ўлкашунослик- ахборот сектори

Очиқ осмон остидаги музей”


”(Ситораи Моҳи Хоса саройининг 110 йиллигига
бағишлаб библиографик кўрсаткич)
Бухоро -2020

Мазкур библиографик кўрсаткич Ўлкашунослик - ахборот сектори
томонидан тузилди.

Тайёрлади И. Ҳамроева
Муҳаррир С. Кадирова

Бухоро - 2020


Ситораи Моҳи Хоса


Тарихий обида Бухоронинг манғит сулоласига мансуб амирлари Амир Насрулло (1826-1860), Амир Музаффар (1860-1885), Амир Абдулаҳад (1885-1910), Амир Олимхон(1910-1920)лар томонидан қурилган.
Амир Насрулло Амир Ҳайдарнинг учинчи ўғли бўлиб, Бухоро тахтига 1826 йилда чиққан. У 1837 йили 40 мингдан иборат мунтазам қўшин ва 2,500 дан иборат тўпчилар қўшинига Россиядан мутахассислар жалб қилган. 1856 йилда Бухоро амирлиги узоқ вақт бўйсунмаган Китоб, Шаҳрисабз бекликларини бўйсундирди.
1860-1885 йиллар ҳукмронлик қилган Амир Музаффар Насруллонинг катта ўғлининг даврида Бухоро амирлиги Россия протекторатлигига айланди. Амир Абдулаҳад даврида меъморий иншоотнинг катта қисми бунёд этилди. Унинг Кавказда, Қримда ва Сибирда саройлари бўлган.
Амир Олимхон 1910 йили тахтга чиққан ва 1920 йил унинг тахтдан тушиши билан Бухоро амирлиги тугатилди. Амир Олимхон даврида Ситораи Моҳи Хосанинг қурилиши якунланди. У 1944 йил вафот этган.
Ситораи Моҳи Хосанинг қурилиши ХИХ асрнинг ўрталарида бошланган ва 1914 йилда қуриб битказилган. У Бухоро шаҳри марказидан 2,5 км жанубда, Бухоро тумани билан чегарадош ҳудудида жойлашган.
Ситораи Моҳи Хосанинг қурилиши янги тарих даврига, Бухоро амирлиги Россия империясининг протекторатлиги даврига тўғри келади.
Меъморий иншоотнинг қурилишида бир қатор ашёлар ишлатилган: ғишт (хом ва пишган), фанер, ёғоч, айниқса тут ва ёнғоқ дарахти, мармар, ойна, тунука, тош, чўян, темир ва бошқалар.
Унинг дастлабки иморатлари Амир Насрулло ҳукмронлиги даври (1826-1860 йиллар) қурилган. Бироқ бу ерда сарой ва ҳушманзара боғ барпо этиш Амир Абдулаҳадхон ҳукмронлиги даврида (1885-1910 йиллар) бошланган. Амир Олимхон ҳукмронлиги даврида (1910-1920 йиллар) янги сарой тикланган ва шу даврдан бошлаб сарой комплекси янги ва эски саройга ажратилган. Эски сарой уч ҳовлидан ва кўпгина хоналардан иборат ансамблдир. Бу ердаги энг эски хона Амир Музаффархон меҳмонхонаси (1860-1885 йиллар) кенг ва баланд зал, икки томонидаги болохонали айвонлар, европача эшик ва деразалар билан ажралиб туради. Меҳмонхонанинг деворий расмлари ва рангларида мотивлар уйғунлаштирилган.
Уч қисмга бўлинган квадрат хонани ташкил этувчи Абдулаҳадхон зали бошқачароқ ишланган. Бир-бирига рўпара жойлаштирилган ва бир хилда безатилган иккита зал ўртадаги баланд супа орқали бирлаштирилган. Супанинг ғарб томонида тахт ўрнатилган. Абдулаҳадхон ва Музаффархон залларининг бадиий безакларида ўхшашлик томонлари жуда кўп.
Эски Ситораи Моҳи Хосанинг шарқ томонида Амир Олимхон ҳукмронлиги даврида қурилган бош қароргоҳ алоҳида меъморий аҳамиятга эга. Унга кошин ва рангли шиша билан безатилган тантанавор пештоқ – муҳташам тоқли дарвоза орқали кирилади. Бу комплексни тиклашдан аввал Бухоронинг энг яхши усталари Россияга рус меъморларининг тажрибасини ўрганиш учун юборилган. Шундан кейин Хожа Ҳофиз раҳбарлигидаги бухоролик усталар кучи билан ҳовлининг жануб томонида ансамблнинг биринчи биносини тиклашга киришган. Қурилиш рус инженерларининг назоратида бўлган. Бош бинони барпо этиш жараёнида Европа билан Исфаган саройлари архитектураси ва Бухоронинг бой турар жойлари биноларининг меъморий ечимларидан фойдаланилган. Бино чиройли меъморий ечимга эга, бироқ синтез иши соҳасида унча тажрибага эга бўлмаган усталар учун мураккаб бўлганлиги сабабли бинодаги трон зали антресол ва аркалар билан тиғизлаштириб юборилган.
Ушбу бинога кираверишда эшикнинг икки тарафига ўша вақтда ҳали унчалик тажрибага эга бўлмаган нуратолик усталар томонидан мармардан тайёрланган шернинг ҳайкали ўрнатилган. Бироқ кейинчалик катта тажрибага эга бўлган ўша усталар комплексдаги ҳовузнинг сув тушиши учун мўлжалланган мармар новаларни кам-кўссиз тайёрлаб берганлар.
Ҳовлининг иккинчи томонига, бу бино билан ёнма-ён, унга тик қилиб ғарб томонда 1912-1914 йилларда катта бадиий аҳамиятга эга бўлган ноёб Оқ зал қурилган. Бу зал ва унинг даҳлизи бухоролик усталар томонидан миллий услубда кўркам ишланган. Оқ зал ганчкорлик ва ганч ўймакорлиги санъатининг энг сўнгги ютуқлари асосида уста Ширин Муродов раҳбарлигида 25-30 та қўли гул усталар томонидан икки йил давомида ажойиб қилиб ишланган.
Бино ичи ноёб меъморий ечимга эга. Оқ залнинг интерерини безатишда ўша давргача маълум бўлган энг яхши тажрибалар ўз аксини топган. Девор ва шифтларда панно кўринишидаги ойналар устида ишланган ганчкорлик маҳсули киши кўзини қамаштириб юборади. Ишлатилган ойналар девор ва шифтда бежирим безаклар остидаги фон вазифасини бажарган.
Янги сарой “П” шаклида бунёд этилган. Сарой режасида, безак ва жиҳозларида Шарқ ва европача услублар маълум даражада уйғунлашган. 1917-1918 йилларда зинали ҳовуз барпо этилган, у ансамбл меъморчилигида катта аҳамият касб этган.1917-1918 йилларда ҳовлининг учинчи – шимол томонида ҳовуз олдида европача услубда ишланган пешайвонли бино қурилган. Демак, меъморий комплексни барпо этишда аралаш, миллий ва европача усуллардан фойдаланилган.
Ситораи Моҳи Хосага кираверишда ташқи ҳовли, унинг жанубий-ғарбий томонида кичик ҳовлили хазинахона, жанубий-шарқдаги қарама-қарши бурчакда ёзги дам олиш жойига кириладиган дарвоза бор. Ёзги дам олиш жойи боғнинг тўрида бўлиб, бино кичик ҳовли ва ҳовузчага эга. Дам олиш жойининг атрофи баланд иморат билан ўралган бўлган. Бино ассиметрик ечимда миллий тусда чиройли ишлаб чиқилган.
Меъморчиликнинг кейинги тарихи Марказий Осиё, Туркистон, шу жумладан, Бухорони ҳам рус қўшинлари томонидан ишғол этилиши билан боғлиқ бўлган. Аввало, уларнинг манфаатини кўзловчи баъзи бир иншоотлар қурилган. Темир йўл, 20 тача кичик пахта тозалаш заводлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Ўша даврда Бухорода бир неча норозилик ҳаракатлари бўлиб ўтган. Ана шундайлардан бири 1919 йилда юзага келган. Бироқ, 1920 йил 2 сентябрда рус қўшинлари томонидан амирлик қулатилган. Бухоро амирлигининг 16 вагон олтин, кумуш ва шунга ўхшаш бошқа қимматли буюмлари ташиб кетилган.
Россия томонидан Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) ташкил қилинган. 1921 йил 14 мартда БХСР билан Россия ўртасида иттифоқчилик шартномаси ва иқтисодий келишув имзоланган. Сарой Бухоро амири Олимхоннинг ёзги қароргоҳи бўлган. Амир бу ердан ёзги дам олиш маскани сифатида фойдаланган. Бундан ташқари Амир чет эл элчиларини ва рус вакилларини шу ерда қабул қилган.
Меъморий иншоот ғарб ва Шарқ меъморчилиги асосида қурилган. Оқ залнинг қурилишида европача қурилиш услуби устунлик қилади.
Бугунги кунда иншоотнинг таъмирталаб қисмлари қайта реконструкция қилинган. Иншоотнинг кириш жойида халқ амалий санъати намуналари бўлган буюмлар савдо растаси мавжуд. Ҳовлида эса товуслар, Оқ залда амирлик ҳузурида бўлган чет эл элчиларининг биллур ваза, қимматбаҳо гиламлар, гулдонлар каби совғаларидан иборат.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилаётган эътиборга тўхталадиган бўлсак, 1997 йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан Бухородаги барча меъморий иншоотлар қаторида Ситораи Моҳи Хоса саройи ҳам қайта таъмирдан чиқди. ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. 2000 йил 30 августда “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 2008 йил 12 сентабрда “Музейлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Давлатимиз томонидан қабул қилинган ушбу қонун ҳужжатлари меъморий иншоот муҳофазасининг ҳуқуқий кафолатидир.


Download 47.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling