“Абу Райҳон Берунийнинг дунё тамаддуни ривожига қўшган улкан ҳиссаси жаҳон кўзгусида”


Download 16.96 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi16.96 Kb.
#1507392
Bog'liq
Абу Райхон Беруний АХБОРОТ ХАТИ (1)


АХБОРОТ ХАТИ
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, Маданият ва туризм вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги ҳам кенг жамоатчилик ҳамкорлигида 2023 йилда “Абу Райҳон Берунийнинг дунё тамаддуни ривожига қўшган улкан ҳиссаси жаҳон кўзгусида” мавзусида илмий-амалий халқаро анжуман ўтказилишини маълум қиламиз.
Илмий-амалий анжуманда қўйидаги масалалар муҳокамага қўйиш назарда тутилган:
1. Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти — бебаҳо маънавий хазина.
2. Абу Райҳон Беруний қомусий олим.
3. Абу Райҳон Берунийнинг дунё тамаддунини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси.
4. Абу Райҳон Берунийнинг илмий меросига замонавий ёндошувлар.


МАТЕРИАЛЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

  • Мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

  • анжуманда иштирок этиш учун мақоланинг асосий матни 4-10 бет ҳамжда бўлиши талаб этилади (А-4 формат, ҳарффлар катталиги 14 кегел, қаторлар оралиғи 1.5 интервал; юқоридан, пастдан, чапдан, ўнгдан 2.5 см жой қолдириб, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилиши лозим);

  • мақола, тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши, битта бўш қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси ва бир қатордан кейин илмий даражаси, ташкилот номи кўрсатилиши талаб этилади;

  • калит сўз ва иборалар, ўзбек, рус ва инглиз тилларида қисқача анннотация шарт;

  • фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн сўнгида келтирилиб, иқтибос мукаммал тарзда қавс ичида берилади;

  • файл номи муаллиф ёки биринчи муаллифнинг фамилияси билан номланиши лозим.

Матнда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлигига муаллиф ёки муаллифлар жавобгар ҳисобланади.


Ташкилотчилар тақдим этилган мақолалар таҳлили, нашр билан боғлиқ барча харажатларни зиммасига олади.




Анжуман тили: ўзбек, рус, инглиз, турк.


Изоҳ: мақоласи қабул қилинмаган муаллифларга тушунтириш, изоҳ берилмайди ва мақола эгасига қайтарилмайди.


АНЖУМАН ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ:

  • Анжуманга мақола юборишнинг сўнгги муддати: 2023 йил сентябрь (манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 76-уй, Республика Маънавият ва маърифат маркази

  • e-mail: khamdamov.1986@bk.ru – тел.: (+99890) 285 40 77 (телеграм)

  • анжуман ўтказилиши аниқ вақти ҳамда жойи мақоласи қабул қилинган муаллифларга юқорида кўрсатилган манзиллар орқали маълум қилинади.

  • мақолалар учун тўлов мавжуд эмас. Мақоласи қабул қилинган иштирокчиларга тўплам мутлақо бепул тарқатилади.

маъсул: У. Ҳамдамов
Ташкилий қўмита
Download 16.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling