Адабий оқимлар ҳамда модерн адабиёти тангирова Д. Э
Download 23 Kb.
|
Модерн.Мақола.
АДАБИЙ ОҚИМЛАР ҲАМДА МОДЕРН АДАБИЁТИ Тангирова Д.Э-Катта ўқитувчи, Жиззах ДПИ Аннотация ХХ асрда жаҳон адабиётида тамомила эркин ҳамда эркинликни тарғиб қилувчи модерн адабиёти номли янгича адабий жараён юзага келди. Ўз ўрнида модерн адабиёти бир неча шу йўналишларни ўзида жамлаган оқим ҳамда йўналишлар асосида пайдо бўлди.Улар Авангардизм, Сюрреализм, Футуризм, Символизм кабилар бўлиб, ишда ана шу оқимларинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида баҳс юритилади. Калит сўзлар Модерн, модерн адабиёти, Глобаллашув, Авангардизм, Сюррреализм, Футуризм, Символизм, Дадаизм. Кубизм. Натурализм. Аннотация В 20 веке в мировой литературе появился новый литературный процесс, называемый современной литературой, который пропагандирует свободу и свободу. Вместо этого современная литература возникла на основе течений и течений, объединивших несколько этих течений. Авангард, сюрреализм, футуризм, символизм и др., в работе рассматриваются специфические аспекты этих течений. Ключевые слова Модерн, современная литература, Глобализация, Авангардизм, Сюрреализм, Футуризм, Символизм, Дадаизм. Кубизм. Натурализм. Annotation In the 20th century, a new literary process appeared in world literature called modern literature, which promotes freedom and freedom. Instead, modern literature emerged on the basis of currents and trends that combined several of these trends. Avant-garde, Surrealism, Futurism, Symbolism, etc., the specific aspects of these currents are discussed in the work. Key words Modern, modern literature, Globalization, Avant-garde, Surrealism, Futurism, Simbolism, Dadaism. Cubism. Naturalism. Ер юзида инсониият пайдо бўлибдики, у турли туман даврлар ҳамда ҳодисаларни ўз бошидан кечирди. Ана шулар орасида ХХ аср энг серташвишли ҳамда алғов далғовларга бой бўлган давр бўлганлиги билан ажралиб туради. Бу ҳақда фикр юритар экан, адабиётшунос олим Муҳаммаджон Холбеков қуйидаги ижтимоий-сиёсий ҳодисаларни санаб ўтади: “ ...аср бошидаги жаҳон уруши, большевиклар инқилоби ва фуқаролар жанги, ўттизинчи йиллардаги очарчилик ва қатоғонлар, Иккинчи жаҳон уруши, Освенцим ва ГУЛАГ лагерларидаги инсониятга қарши даҳшатли жиноятлар, Хиросима ва Чернобиль фожеалари каби офатлар...”1 миллионлаб одамларнинг қурбон бўлиши ёки майиб-мажруҳ бўлишига олиб келди. Инсоният ўз бошидан бу даврда большевизм, фашизм, терроризм, СПИД, гиёҳвандлик, экалогик ўзгаришлар каби офатларга дучор бўлди. Одамзот бошидан кечираётган бу каби талофату ташвишлар ҳеч бир мамлакат ёхуд миллатни четлаб ўтгани йўқ. Бу каби ғайриинсоний фалокатларга қарши курашиш турли халқлар ҳамда миллатларнинг ўзаро жипслашуви ҳамда бирикувини талаб этди. Бу эса ўз-ўзидан барча халқларнинг ўзаро яқинлашувига , яъни глобалашувига олиб келди. Глобаллашув ҳар жабҳада бўлгани каби исоният онгли тафаккурининг маҳсули бўлмиш адабиёт ҳамда санъатда юз берди. Ер юзи одамлари ХХ асрда мавжуд бўлган ижтимоий –сиёсий қарашлар остидаги асосан икки қутб атрофида глобаллашдилар. Булар социалистик мамалакатларда яшовчи халқларнинг ўзаро яқинлашувидан иборат глобаллашув, капиталистик тузум ҳукмрон бўлган эркин ва демократик жамият асосланган халқларнинг ўзаро глобаллашуви кабилардир. Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги глобаллашув жараёнида юзага келган бу каби ўзгаришлар адабиёт ва санъатга ҳам ўз таъсири кўрсатмай қолмади. Социалистик тузум тарафдорлари асосан социалистик тузум ғоряларини ифодаловчи, утопияга асосланган коммунистик қарашларга асосланган социалистик реализм методига, капиталистик жамият вакиллари эса тамомила эркинлик тарафдори бўлган модернизм оқимида ижод қилдилар. Модернизм оқими вакилларининг ҳар жиҳатдан эркинлик тарафдорлари бу борада ҳам ўзига хос ички йўналишларни, яъни оқимларни вужудга келтирдилар. Булар: дадаизм, сюрреализм, авангардизим, натурализм, футуризм, кубизим, экзистенциализм ва бошқлар. Албатта мазкур оқимларнинг барчаси эркин ижод қилишни, социалистик реализм тузиб берган “қолип” доирасидан чиқиб кетишни тарғиб қилишган. Лекин бу йўлда уларнинг ҳар бирининг тутган йўли турлича бўлиб, ўзича турлича характердаги оқим сифатида пайдо бўлишган. Қуйида уларнинг айримлари борасида тўхталиб ўтишга жазм қиламиз: Download 23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling