Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш йўллари


Download 0.6 Mb.
bet1/16
Sana02.06.2024
Hajmi0.6 Mb.
#1834805
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2,2



2.2 Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш йўллари


Молиявий барқарорликни таҳлил қилиш учун уни ифодалаовчи кўрсаткичларни тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичлар беш гуруҳга бўлинади:
1. Ўз маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар:



  • Ўз маблағининг (хусусий капитал) тўпланиш коэффициенти (Кўтк) корхона эгалари мулкнинг умумий маблағларидаги ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши. Бу қуйидаги формула билан аниқланади: Кўтк= Ўм / Б. Бу ерда Ўм-ўзлик маблағлари суммаси; Б-баланс суммаси;
  • Молиявий қарамлик коэффициенти (Кмк) 1 сўм ўз маблағига қанча умумий маблағ тўғри келганлигини ифодалайди. Бу юқори бўлса ёмон. 1 га интилиб борса яхши. Барча маблағи хусусий капи-тал эвазига қопланган ҳисобланади ва унинг формуласи қуйидагича: Кмк = Б / Ўм;


  • Ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) ҳаракатчанлик (монёвирлик) коэффициенти (Км) Бу хусусий капиталнинг қанча оборотда иштирок этаётганлигини кўрсатади. Бу юқори бўлса яхши. Бу қуйидаги формула билан аниқланади: Км = (Ўм + Умп - Асот - Ўхм) / Ўм Бунда Асот -Асосий капитал ва оборотдан ташқари активлар; Умп-узоқ муддатли пассивлар; Ўхм-ўз маблағларининг оборотда иштирок этган қисми.




2. Четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар:


  • Четдан жалб қилинган капиталнинг тўпланиш (концентрацияси) коэффициенти (Кчжк) корхона эгасининг қанча мулки четдан жалб қилинганлигини кўрсатади. Бу юқори бўлса ёмон ва унинг формуласи Кчжк = Чжк / Б Бунда Чжк-четдан жалб қилинган маблағлар;


  • Узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар ( капитал) нинг тўпланиш коэффициенти (Кумчжк) хўжалик фаолиятини узоқ муддатли маблағ билан таминланганлиги даражасини кўрсатади.Бу юқори бўлса яхши. Бу кйрсаткич қуйидаги формула билан аниқланади: Кумчжк = Умчжк / Ўм Бу ерда Умчжк-узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар қиймати;


  • Четдан жалб қилинган маблағ-ларнинг таркибий коэффициенти, яъни узоқ муддатли четдан жалб қи-линган қуйилмаларнинг умумий Чжқ маблағлардаги коэффициенти (Кумчжкт) умумий четдан жалб қилинган маблағларда узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши. Бунинг формуласи: Кумчжкт = Умчжк / Чжк


  • Ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) четдан жалб қилинган маблағларга умумий қарамлик коэффициенти (Кчжмқ) ҳар 1 сўм ўз маблағларига (хусусий капиталга) қанча четдан жалб қилинган маблағ (капитал) тўғри келишини кўрсатади. У қуйидаги формула билан топилади: Кчжмк = Чжк / Ўм


  • Ўз маблағларининг узоқ муддатли пассивларига қарамлик коэффициенти (Кумпқ) Узоқ муддатли пассивларнинг ўз маблағларидаги улушини (ҳиссасини) ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши эмас ва унинг аниқланиш формуласи: Кумпқ = Умп / Ўм




Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling