Адабий оқимлар ҳамда модерн адабиёти тангирова Д. Э


Download 23 Kb.
bet2/3
Sana08.05.2023
Hajmi23 Kb.
#1443469
1   2   3
Bog'liq
Модерн.Мақола.

Авангардизм оқими.Бу оқим французча avangardiste сўзидан олинган бўлиб, у ХХ асрнинг биринчи яримиданоқ адабиёт ва санъатга кириб келган оқим ҳисобланади. Унинг намоёндалари адабиёт ва санъатни тубдан янгилашни, унинг шакли ва ифодавий имкониятларини кенгайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мазкур оқим бир неча майда қарашларни ўзида жамлаган оқим булиб, ўз навбатида оқим ўзининг дадаизм, фомизм, кубизм, сюрреализм, “онг оқими”, футуризм каби турли йўналишдаги оқимларни ўзида бирлаштирган оқим ҳисоланади. Авангардизм оқими ўзининг қарашлари билан романтизм, реализм каби оқимларга ғоявий зид оқим бўлиб, уларни ўз ўрнида ислоҳ қилишнинг тарафдори бўлганлар. Авангардизм оқими ҳамиша даврнинг ўткир муаммоларини акс эттириб, ўз асарлари билан жаҳон адабиётининг йирик вакилларига айландилар. Булар ирландиялик Жоус, франциялик М.Пурис, П.,голланд Мондриан , испан С.Дали ва Пикассо, швейцариялик П Клее ҳамда рус ижодкорларидан В.Кандинский, М.Мелевич, С.Прокофев кабилардир.
Сюрреализм оқими. Сюрреализм француз тилидан олинган бўлиб, “реализмдан юқори”- деган маънони билдиради. У ХХ асрнинг биринчи яримида Францияда пайдо бўлган оқим ҳисболанади. Сюрреализм Франция, Испания ҳамда Америкада пайдо бўлган бадиий адабиётдан ташқари рассомчилик ҳамда киноматографияни ҳам қамраб олган оқим ҳисоланади. Сюралистларнинг фикрича, ижод ақлан бошқарилмаслиги керак, у автоматик равишда инсон хаёлига келган ҳодисани ифодасига айланмоғи лозим, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг қарашларида муаллиф ва китобхон диалектик алоқаси биринчи ўринда туради. Муаллиф ва китобхоннинг ўзаро ақлий ҳамда эмоционал тайёргарлиги санъат асарини шу жумладан, бадиий асарни ҳам қабул қилинишини таъминлайди. Сюрреализм асосчиси француз шоир ва ёзувчиси Андре Бретон булиб, у 1924 йилда сюрреалистлар манифестини ёзган. Манифестда сюрреализм оқимининг асосий ғояларини санаб ўтишдан ташқари, унинг ўзидан олдин ижод қилган оқим вакилларини ҳам санаб ўтган. Булар: Свифт, маркиза де Сада, Шатобрина, Гюго, По, Бодлер каби ўзидан олдин ижод қилган адибларни ҳам сюрреализм оқимига яқин эканлиги исботлаб берган. Сюрреализм термини илк бор Гийома Аполлинера 1918 йилда ўзининг “Шоир ва замон нафаси” мақоласи орқали истеъмолга киритган. Мазкур оқим қарашлари асосида илк бор Анре Бретоннинг “Магнит йўли” асари юзга келган.Бу оқимнинг йирик вакиллари Пол Элюар, Луи Арагон кабилардир.
Рус адабиётига сюрреализм оқими таъсири анча кечроқ , яъни 1980-1990 йиллардан сезила бошлади. И.Бородский, Г.Сипгира, Г.Айги каби ижодкорлар ҳамда Лев Кропивницкий каби рассомлар асарларида сюрреализм оқимининг элементларини учратиш мумкин.
Модернизм оқимлари орасида шундайлари ҳам мавжудким, улар тўғридан тўғри бадиий асарларнинг шаклидан ташқари жанри масалаларига ҳам ўз таъсири кўрсатади. Ана шундай қарашлардан бири “онг оқими” дир. “Онг оқими” гояси ўта мураккаб оқим бўлиб, у оддий ғоядан ташқfри жанрга ҳам таъсир эта бошлаган эди. Шу боис уни адабиётшунос М.Холбеков ўзининг мазкур оқим ҳақидаги мақоласини “Онг оқими” баён шаклими ёки жанр?”2, дея номлаган эди.
Онг оқими” илк бор ХVIII асар инглиз адиби Лорес Стенд томонидан истеъмолга киритилган. Адибнинг “Тристем Шенди ҳаёти ва қарашлари” деб номли романи илк бор “Онг оқими” назарияси асосида дунё юзини кўрди.
Шу ўринда “Онг оқими” нинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўхтаб ўтиш ўринлидир. “Онг оқими” асосан муаллиф томонидан сўзлаб бериш орқали асарнинг бутун қурилишини ўзида қамраб олган услуб ҳисоланади. У гўё асар тасвири муаллифининг “ички монологи”ни эслатади. Лекин бу билан “онг оқими” тўғридан тўғри “ички монолог” бўлмасдан, унинг ўзига хос томонлари ҳам мавжуд. Хусусан, “онг оқими”да “Инсон ички дунёсини таҳлил қилиш, энг муҳими тўғридан тўғри акс эттириш орқали уни очиб бериш, ундаги қатламларни намоён қилиш, руҳий ҳолатни, кечинмаларни ифодалаш, фикр-мулоҳаза, мушоҳада юритиш жараёнларини бевосита тасвирлаш “Онг оқими” ...нинг асосий тасвирий воситасига, бадиий услубига айланди.”3
Бир қарашда “онг оқими” услуби ҳикоячининг ўзи танлаган лавҳаларни пала –партиш ифодалаш усулига ўхшаб кетади. Муаллиф бевосита асар воқеалари орасидаги қаҳрамонлардан бирига айланиш ўрнига бевосита кузатувчи мақомига эга бўлган ташқи ҳикоячини эслатади. Шу боисдан ҳам айрим адабиётшунослар Стернднинг юқорида номи зикр этилган романини “мажмуа- роман” , деб атаганлар.
Албатта, “онг оқими” ўзининг бирмунча хусусиятлари билан замонасининг қатор ижодкорларини маҳлиё этди. Ҳатто ушбу тасвирлаш услубини баъзилар адабий жанр сифатида кўришни ҳам таклиф қилдилар.4 Лекин кўпчилик тадқиқотчилар томонидан мазкур оқим алоҳида жанр эмас, балки барча жанрларда қўлланиши мумкин бўлган тасвирлаш услуби сифатида қараш маъқул кўрилди.
Кейинчалик дунё адабиётида Стерндан сўнг Ж.Жойс, Вулф,У.Фолкнер кабилар ижодида мазкур оқим ўзининг гуллаб яшнаган даврини ўз бошидан кечирди. Рус адибларидан Стендаль ,Бальзак, Флобер, Толстой, Достоевский кабилар ҳам “онг оқими”да ижод қилишди. Лекин улар ўз асарлари билан бу соҳани машҳур қила оладиган даражага олиб чиқа олмадилар.
Хулоса қилиб айтганда, модерн адабиёти ҳамда йўналишининг майдонга келишида қайси бир маънода “онг оқими” услули ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.
Модернизмнинг бу каби яна кўплаб оқимлари мавжуд бўлиб, улар узоқ яшамади. Улар ўз ғоядошлари кўзлаган мақсадларига асосан ёхуд қисман эришди. Ёки улар ўзларининг ўрнини ягона модернизм оқимига бўшатиб берди. Булар қаторига Имажинизм, Экспрессионизм каби қатор оқимларни ҳам киритиш мумкин. Булар ҳақида келгуси ишларимизда батафсил тўхталамиз.

Download 23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling