Қадимги Миср цивилизацияси Брестед Д., Тураев Б. История Древнего Египта. Мн.: Харвест, 2003. Исаев, Л. М., А. Р. Шишкина
Download 1.63 Mb.
|
Qadimgi Msir svilizatsiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Островский М.
- Ўрта Осиё цивилизацияси
- 1971 йилгача
- Ҳамамат водийси
Қадимги Миср цивилизацияси Брестед Д., Тураев Б. История Древнего Египта. Мн.: Харвест, 2003. Исаев, Л.М., А.Р. Шишкина Египетская смута XXI века. М.: URSS, 2012 Островский М. История цивилизации. М., 2001. Исхаков М. Цивилизациялар тарихи. Ўқув-услубий мажмуа. Тошкент-2011. Дониёров А.Х. Sivilizatsiyalar tarixi. O‘quv-uslubiy majmua. Toshkent-2013 Инсоният, жамият муайян қонуниятлар асосида яшайди. Қонуниятлар умумийлиги эса у ёки бу тарихий жамиятнинг яшаш муҳити, тараққиёт даражаси билан боғлиқ ўзига хос хусусиятлар бўлишини истисно қилмайди. Масалан, жаҳоннинг турли халқлари турли тарихий даврларда хўжалик юритишнинг моҳият жиҳатидан бир ҳил босқичларини, сиёсий бошқарув тузилмалари ва тизимларининг умумий вазифаларига эга турларини юзага келтирганлар. Лекин инсоният цивилизацияси нақтаи назаридан бу жараёнларнинг ташкил қилувчи унсурлари ва амал қилиш воситалари турли-туман. Қиёс учун Мисрнинг қадимий цивилизацияси негизида ётган деҳқончилик маданияти билан Ўрта Осиё цивилизацияси тарихидаги шу жараённи олайлик Эрамиздан 3000 йил бурун ривожлана бошлаган бу маданият римлик истилочилар Мисрни эгаллаб олгунга қадар, яъни эрамизнинг 30 йилларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Миср маданиятининг шаклланишида Нил дарёси салмоқли ўринни эгаллайди. Бу улкан дарё Нубийлар — ҳозирги Судан давлати чегарасидан оқиб чиқиб, шимолда Ўрта денгизига бориб қўшилиш учун 6000 км дан зиёд масофани чўл-саҳро орқали босиб ўтади. У ўз йўлида «Оқ Нил» ва «Кўк Нил» деб аталувчи қўшимча дарёларга бўлинади. Оқ Нил «Виктория» ва «Альберт» деган денгизлар сувидан ҳосил бўлган кўллардан сув олади. Кўк Нил эса Абиссин тоғидан оқиб тушади. Бу тоғ ҳар йили бир марта Ҳинд океани томонидан келадиган ёмғирли булутларни тўсиб қолади. Бунинг натижасида кучли ёмғир ёғиб, янги оқимлар вужудга келади. Бу вақтда дарё суви 15 метрдан зиёд кўтарилиб, 1971 йилгача, яъни Ассуан сув омбори қурилгунгача ҳар йили сув тошқини ҳосил қилган. Уч ой мобайнида дарё атрофидаги ерлар кўлга айланган ва ниҳоят, орқага чекинган сув ўзининг ҳосилдор лойқасини Нил атрофидаги ерларга ҳадя этган. Одамлар бу ерларга Қизил денгиз томонидан, Ҳамамат водийси орқали келишган. Ёмғирсиз Миср саҳросида воҳадан воҳага кўчиб юрувчи кўчманчи — овчилар ҳам ягона ҳаёт манбаи бўлган шу ердан макон топганлар. Айтиш мумкинки, дастлабки жиддий равишда ўрнашиш эрамиздан аввалги 6000 йил билан 5000 йиллар оралиғида бўлган.Бу даврда ҳали металл ишлатишни билмаган одамлар ҳаёт учун муҳим бўлган қурол-аслаҳаларни, асосан, ёғоч ва тошлардан ясаганлар. Одамларнинг кулбалари эса хом ғиштдан қурилган. Бу қурилиш ашёси шу ернинг қуруқ иқлим шароитига мос бўлганлиги учун Миср маданиятининг бутун ривожланиш даврида асосий ҳисобланган. Маълумки, қадимги халқ маданияти ҳақидаги қимматли маълумотларни мақбаралардан билиш мумкин. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling