Халқаро денгиз ҳуқуқи


Download 40 Kb.
bet1/7
Sana18.11.2023
Hajmi40 Kb.
#1783707
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
khalaro dengiz uui



Халқаро денгиз ҳуқуқи

Режа


  1. Халқаро денгиз ҳуқуқ тушунчаси

  2. Ички денгиз сувлари

  3. Ҳудудий денгиз

  4. Очиқ денгизлар

  5. Халқаро кема қатнови учун фойдаланилаётган буғозлар.

  6. Халқаро каналлар

  7. Халқаро денгиз ташкилотлари




  1. Халқаро денгиз ҳуқуқ тушунчаси

Халқаро денгиз ҳуқуқи денгиз кенгликлари ҳолатини белгиловчи ва халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасида жаҳон уммонида амалга ошириладиган фаолият муносабати билан улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрларни ифодаловчи халқаро ҳуқуқнинг муайян қисмидир.


Халқаро денгиз ҳуқуқи халқаро ҳуқуқнинг энг қадимги тармоқларидан бири ҳисобланади. Унинг илдизлари қадимги даврдаёқ шакллана бошлаган эди. Чунончи, Рим билан Карфаген ўртасидаги шартномалар бўйича Карфаген ва Лациума қўлтиқларида, Испания, Ливия, Сардиния қирғоқларида чегаралар ва сузиш ҳолати белгиланганди. Денгиз кенгликларига монарх ҳокимиятини ёйишга интилиш ўрта аср ижтимоий-иқтисодий босқичи учун характерли эди.
Денгиз алоқаларининг ривожланиши монархларни денгизлардаги чексиз кенгликларга бўлган даъволардан воз кечишга ва қирғоқ яқинидаги минтақалар устидан назорат билан чекланишга мажбур қилди.
1960 йили БМТда денгиз ҳуқуқи бўйича II Женева конференцияси бўлиб ўтди. Унда ҳудудий денгиз ва балиқ овлаш зоналари кенглиги тўғрисидаги масала қараб чиқилди. Бироқ 60-йилларнинг охирлари 70-йилларнинг бошларида шельфдан ташқаридаги денгиз туби ва унинг замини ҳуқуқий ҳолатини аниқлаш зарурати, бу минтақанинг маъдан бойликларини ўзлаштириш ҳолатини ишлаб чиқиш, шельфнинг ташқи чегараларини янада аниқроқ белгилаш ва ҳудудий сувлар кенглигининг ягона чеккасини белгилаш, сув муҳитини муҳофаза қилиш ва жаҳон уммонида илмий тадқиқотларни тартибга солиш меъёрларини ишлаб чиқиш зарурати туғилди. Бу ва бошқа масалаларни ҳал қилиш учун БМТ Бош Ассамблеяси 1970 йил 17 декабрда 2750 (XXV) номерли қарорни қабул қилди. Унга биноан БМТнинг денгиз ҳуқуқи бўйича III конференцияси чақирилди. 1973 йилдан 1985 йилгача ўн битта сессия бўлиб ўтди. Натижада денгиз ҳуқуқи бўйича янги Конвенция тайёрланиб, 1982 йили қабул қилинди.
Конвенция амалдаги халқаро денгиз ҳуқуқининг барча асосий тамойилларини сақлаб қолди. Айни пайтда унга жамиятнинг ҳозирги тараққиёти ижтимоийсиёсий ва иқтисодий омилларининг халқаро денгиз ҳуқуқ таъсири ифодаси бўлган бир қатор янги қоидалар қўшилди.
Умуман, шундай хулоса чиқариш мумкинки, халқаро денгиз ҳуқуқи ўзининг ривожланишида халқаро ҳамжамият манфаатларига тўла жавоб берувчи янги, муҳим босқичга кўтарилди.



Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling