Халқаро денгиз ҳуқуқи
Download 40 Kb.
|
khalaro dengiz uui
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Ҳудудий денгиз
2. Ички денгиз сувлари
Тушунчаси ва таркиби. Ички денгиз сувлари, денгиз портлари, қўлтиқлар, кўрфазлар, бўғозлар, бурунлар, “тарихий сувлар” (бўғозлар, денгизлар, қўлтиқлар) сувларида, шунингдек 1958 йилги ҳудудий денгиз ва туташ зона тўғрисидаги Конвенциянинг бешинчи моддаси ва 1982 йилги Конвенциянинг 8-моддасида айтилганидек ҳудудий денгиз чегараси бошланадиган бирламчи чизиғидан бошлаб денгиз томонга қараган сувлардан иборат. Кўрфаз қирғоқнинг қуруқликка кириб борадиган ва билан қуршаб олинган сувлар қирғоқлари тасвирланган чегарасидан кўра анча катта кенгликни ҳосил қилади. Агар энг кўп қўйилиш белгиси билан кўрфазга табиий кириш жойи ўртасидаги масофа 24 денгиз милидан ошмаса, туташувчи чизиқ қўйилишининг мана шу белгилари ўртасида ўтказилиши мумкин ва шундай йўл билан чекланган сувлар ички сувлар ҳисобланади. Қирғоқбўйи давлатларига ички денгиз суви ҳолатини “тарихий” денгизлар ва кўрфазларга жорий этиш ҳуқуқи эътироф этилади. 1958 йилги ҳудудий денгиз ва туташ зона тўғрисидаги Конвенциянинг 12-моддасида айрим сувлар учун “тарихий” макон тан олинади. Ички денгиз сувлари — давлат чегараси бўлиб, қирғоқда чиққан давлат суверенитетига тўла буйсундирилган. 1965 йилда халқаро денгиз кема қатновини енгиллатиш бўйича Конвенция қабул қилинди. Унинг асосий. мақсади кеманинг портга кириши ва жунаши тўғрисидаги ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнини енгиллаштиришдан, кеманинг кириш ёки чиқишини енгиллаштириш ва шу билан халқаро денгиз кема қатновини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат. Мазкур Конвенцияга мувофиқ давлатлар ҳужжатларини расмийлаштиришнинг бир хилдаги жараёнига риоя қилмоқлари лозим. Бу жараён кеманинг чет эл портидаги аҳволини енгиллаштиради, унда бўлиш вақтини қисқатиради, халқаро кема қатновига кўмаклашади. 3. Ҳудудий денгиз Ҳудудий денгиз (ёки ҳудудий сувлар) давлатнинг қуруқликдаги ҳудуди ёки ички денгиз сувларига туташган ун икки денгиз милигача кенгликда бўлган камар» бўлиб, давлатнинг ҳудуди таркибига киради ва унинг суверенитети остида бўлади, суверенитет халқаро ҳуқуқнинг кенг тан олинган меъёрларига риоя қилиш билан амалга оширилади. Ҳудудий денгиз чегараси ҳозирги пайтда давлатларнинг асосий кўпчилиги 134 қирғокбўйи давлатларининг 105 таси уч милдан ўн икки денгиз милигача кенгликдаги ҳудудий денгиз чегарасини белгилайди. 78 давлатнинг ҳудудий денгиз чегараси— 12 милл; 5 мамлакат — 6 милдан (Греция, Туркия ва бошқалар); Финляндия ва Норвегия — 4 милдан; 20 давлат — 3 милдан (шу жумладан АҚШ, Буюк Британия, ГФР, Иордания, Тувалу). Айрим мамлакатлар 12 милдан кўп милни қабул қилганлар (Ангола — 20; Нигерия ва Того—30; Гамбия, Танзания, Камерун, Мадагаскар — 50; Мавритания — 70 мил). Лотин Америкасининг 9 давлати ва Африканинг 7 мамлакати ўз суверенитетлари очиқ денгизнинг кенг районларига — 200 миллгача жорий этилганлиги тўғрисидаги баёнот билан чиқдилар. Габон очиқ денгиз чегарасини 100, Сенегал—150 милл даражасини белгиладилар. БМТ халқаро ҳуқуқ комиссияси 1956 йилда кўрсатиб ўтганидеқ ҳудудий миллнинг 12 милдан ортиқ кенгайтирилиши очиқ денгиз эркинлиги тамойилини бузади, шунинг учун халқаро ҳуқуққа зид. Кўпчилик давлатларнинг ҳозирги тажрибаси халқаро ҳуқуқда ҳудудий денгиз кенглигини 12 денгиз милигача белгиловчи одатдаги норма таркиб топганлигини билдирмоқда. Шундай қилиб давлатларнинг тажрибаси ва халқаро ҳуқуқ доктринаси ривожланган давлатларнинг кўп йиллик ва изчил нуқтаи назарини, тўла тасдиқлади. Шунга кўра, 12 мил ҳудудий денгизнинг энг юқори чегараси, шунингдек бу чегара кўп томонлама халқаро шартномада қабул қилинишини талаб қилувчи одатдаги норма бўлиб қолганлигини кўрсатади. 1982 йилги денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенциянинг учинчи моддасида бу ўз ифодасини топди ва конференцияда маъқулланди. Мазкур модда “ҳар бир давлат ўз денгиз суви кенглигини 12 милдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга. Бу масофа мазкур Конвенцияга биноан белгиланган дастлабки чизиқдан бошлаб ўлчанади”, деб таъкидланади. Сузиб ўтиш ҳуқуқи. 1958 ва 1982 йилги ҳудудий денгиз ва унга туташ зона тўғрисидаги Конвенция ҳудудий денгизга қирғоқбўйи давлатининг суверенитети жорий этилишига тўхталиб, ҳудудий денгиз устидан суверенитет мазкур Конвенцияларининг қоидалари ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларига риоя қилган ҳолда, яъни энг аввало чет эл кемаларининг ҳудудий сувлардан тинч сузиб ўтиш ҳуқуқига риоя этилган ҳолда амалга оширилади, деб алоҳида таъкидлайди. Сузиб ўтиш 1982 йилги Конвенцияга мувофиқ ҳудудий денгизнинг ички сувларига кирмай, денгизни кесиб ўтиш ёки ички сувларга ўтиш ёхуд ички сувлардан очиқ денгизга чиқиш учун сузишдан иборат. Сузиб ўтиш тўхташ ва лангарда туришни ҳам ўз ичига олади. Бироқ булар одатдаги сузиш билан боғлиқ ёки енгиб бўлмайдиган куч ёхуд оқибатидан келиб чиққан зарурат бўлиши керак Мазкур Конвенция сузиб ўтиш мазмунини кенгайтиради, унга тўхташ ва лангарда туришни ҳам қўшади, чунки бунда хатти-ҳаракатлар «хавф остида қолган» ёки ҳалокатга учраган шахслар, кемалар ёхуд учиш аппаратларига, ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Сузиб ўтиш осойишта ҳисобланади. Чунки сузиб ўтиш тинчликни бузмайди, қирғоқбуйи давлатининг ҳузқуқий тартиботи ёки хавфсизлигига зарар етказмайди. Конвенция сузиб ўтишнинг тинч характери тушунчасини аниқлаштириб, сузиб ўтувчи кемалар бажариши лозим бўлган бир қатор талабларни илгари суради. Булар қирғоқбўйи давлатининг суверенитетини ҳурматлаш, куч билан таҳдид қилиш ёки бу давлатга нисбатан куч ишлатишдан тийилиш, БМТ Низомида ўз ифодасини топган халқаро ҳуқуқнинг бошқа кенг эътироф этилган тамойиллари ва нормаларига риоя қилиш, иқтисодий зиён етказмаслиқ ҳатто тирик ва маъданли бойликларни овлаш ва бошқа овчилик фаолиятидан тийилиб туриш; денгиз муҳитини сақлаш с6ҳасидаги барча нормаларга риоя қилиш;муҳитни бирон бир тарзда ўрганиш ва таҳлил қилишдан воз кечиш; қирғоқбуйи давлатнинг ҳар қандай кемачилик ва бошқа иншоотлар ҳамда қурилмаларига зарар етказишдан тийилиш; сузиб ўтишга бевосита тааллуқли бўлмаган ҳар қандай бошқа фаолиятдан тийилишдан иборат. Тинч сузиб ўтиш ҳуқуқи вақтинча ва агар қирғоқбуйи давлати учун унинг хавфсизлигини сақлаш мақсадидаги ғоят муҳим ҳолатлардагина тўхтатиб қўйилиши мумкин. Конвенцияга биноан тинч сузиб ўтиш ҳуқуқи ҳарбий кемаларга ҳам жорий этилади. Чет эл ҳудудий сувларида ов билан шуғулланишга шартнома бўйича рухсат берилади. Download 40 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling