Халқаро денгиз ҳуқуқи
Download 40 Kb.
|
khalaro dengiz uui
- Bu sahifa navigatsiya:
- Очиқ денгиздан фойдаланиш эркинлиги тамойили.
4. Очиқ денгизлар
Очиқ денгиз ҳудудий сувларнинг ташқи чегарасидан нариги томонда ёйилган, бирон бир давлатнинг суверенитетига буйсунмаган, барча халқларнинг умумий ва тенг ҳуқуқли фойдаланишида бўлган денгиз кенглигидир: 1958 йилги Очиқ денгиз тўғрисидаги Женева Конвенциясининг 1- моддасида шундай дейилади: “Очиқ денгиз” сўзи денгизнинг бирон-бир бўлаги давлатнинг ҳудудий денгизи таркибига ҳам, ички сувлар таркибига ҳам кирмайдиган барча қисмларини билдиради». «Очиқ денгиз» атамаси ҳуқуқий тоифа ҳисобланиб, мазкур денгиз кенглиги бирон-бир давлатнинг суверен ҳокимиятига буйсундирилмайди, барча давлатлар ҳамда халқлар учун очиқ бўлади. Бир қатор давлатлар уларнинг ҳуқуқий судловини амалга ошириши, кенглик доираларини кенгайтириш ва Очиқ денгизнинг янги чегараларини жорий этишга интилишларига сабаб бўлади. Бошқача қилиб айтганда, очиқ денгизнинг ҳудудий доирасини халқаро ҳамжамият манфаатларига зид тарзда жиддий даражада торайтиришга олиб келади. Юқорида кўрсатилган номақбул ўринишлар очиқ денгиз тамойилини қарор топтиришга ҳам, халқаро кема қатнови, илмий тадқиқотларни янада ривожлантиришга ҳам зарар келтиришга қаратилгандир. Очиқ денгиздан фойдаланиш эркинлиги тамойили. Мазкур тамойил ҳозирги халқаро ҳуқуқнинг кенг эътироф этилган энг муҳим тамойилларидан биридир. У 1958 йилги Очиқ денгиз тўғрисидаги Конвенцияда ҳам, 1982 йилги Конвенцияда ҳам таърифлаб берилган. Очиқ денгиз қирғоқбуйи давлатлари учун ҳам, денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатлар учун ҳам баб-баравар очиқдир. Бундан келиб чиқадики, ҳеч бир давлат очиқ денгизнинг бирон-бир қисмини ўз суверенитетига буйсундиришга даъво қилиш ҳуқуқига эга эмас. Фақат ўзлаштирмаслик тамойилини очиқ денгиздан фойдаланиш эркинлиги тамойилидан ажратиб қўймаслик лозим. Очиқ денгизни ўзлаштирмаслик унинг эркинлигини кўзда тутади. Бошқача қилиб айтганда, бир давлатнинг очиқ денгизни ўзлаштиришдан тийилиб туриш мажбурияти бевосита бошқа давлатнинг бу кенгликдан фойдаланишига бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаради. Ҳар бир давлат кема қатнови, яъни ўз байроғи остида кемалар очиқ денгизда сузиш ҳуқуқига эга. Давлат ўз кемаларига тегишли ҳужжатларни беради. Бу ҳужжатлар мазкур давлат ҳудудида рўйхатдан ўтган бўлиши керак Халқаро ташкилотлар ҳам кемаларини ўз байроқлари остида суздириш ҳуқуқига эгадир. Чунончи, Конвенцияда БМТ, унинг ихтисослаштирилган ташкилотлари ва МАГАТЭ байроғи остида сузувчи кемалар хусусида сўз юритилади. Кема қатновининг ўсиши ва денгизларда кемаларнинг мисли кўрилмаган зичлиги давлат байроғи остида сузаётган кема ўртасидаги муносабатларга тобора фаолроқ халқаро ҳуқуқий аралашувни зарур қилиб қўймоғи, халқаро ҳуқуқлар ўртасида реал алоқа мавжуд бўлмоғи ва ҳар бир давлат ўз байроғи остида сузаётган кемалар устидан маъмурий, техник ва ижтимоий масалалар бўйича юридик судловни ҳамда назоратни самарали амалга оширмоғи кераклигини талаб қилади. Очиқ денгизда фақат шу байроқ эгаси бўлган давлат юридик судловига бўйсунишни кўзда тутади. Кема очиқ денгизда халқаро ҳуқуқ томонидан махсус жорий қилинган ҳаракатлардагина ҳарбий кема ёки аралашув учун махсус ваколат берилган кема томонидан тўхтатилиши ва текширувдан ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолатларга ўз байроғи остида сузаётган кема ва аралашувни амалга ошираётган давлат органлари иштирок этаётганда шартномада шундай аралашув кўзда тутилган бўлади. Масалан, 1884 йил 14 мартидан сув ости телеграф симларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конференция; қароқчилик ва қул савдоси билан кураш олиб бораётган кемада чет эл байроғи кўтарилган ёки у байроқни кўтаришдан воз кечаётган, амалда эса, аралашувни амалга ошираётган ҳарбий кема мансуб бўлган миллатга тааллуқли бўлган тақдирда кема қирғоқбуйи давлати томонидан унинг ички ёки ҳудудий сувларида ёхуд туташган зонада унинг қонунлари ва қоидаларини бузганлик учун таъқиб қилинаётган бўлса, 1982 йилги Конвенция, шунингдек қирғоқбуйи давлатининг иқтисодий зона ва континенталь шельфига дахлдор қонунлари ва қоидаларини бузган ҳолда ҳам аралашувни кўзда тутади. Конвенция учта қўшимча қоидани ўз ичига олади, Унга асосан: 1) давлатнинг илтимосига кўра, бошқа давлатлар билан гиёҳвандлар ёки руҳий касалликлар келтириб чиқарувчи моддалар билан очиқ денгизда кемалар томонидан амалга оширилаётган “қонунга хилоф савдонинг” олдини олишда ҳамкорлик қилишлари мумкин; 2) ҳарбий кема чет эл кемасини, агар у бирор миллатга мансуб бўлмаса ва тўла иммунитет (масалан, ҳарбий кема фойдаланаётган иммунитет)дан фойдаланмаётган бўлса, текширишдан ўтказиши мумкин; 3) қонунга зид алоқа учун, яъни кемадан ёки қурилмадан очиқ денгизда фалокат хабаридан ташқари эфирга радио ёки телевизион дастурларни эълон қилгани учун ҳар қандай кема ёки шахс тутиб қолиниши, аппаратлар эса мусодара қилиниши мумкин. Бу ўринда халқаро радиоалоқа, иш тартибини бузувчи эшиттиришлар тўғрисида сўз бормоқда. Download 40 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling