Халқаро денгиз ҳуқуқи


Ҳудудий денгизда юридик судлов


Download 40 Kb.
bet3/7
Sana18.11.2023
Hajmi40 Kb.
#1783707
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
khalaro dengiz uui

Ҳудудий денгизда юридик судлов. Ҳудудий денгиз орқали ўтиш вақтида кема бортида содир қилинган жиноятга нисбатан: жиноят оқибатдаги осойишталикни бузса ёки ҳудудий сувдаги яхши тартибга путур етказса; кема байроғига тааллуқли бўлган давлатнинг дипломатик агенти, консуллик мансабдор шахси, кема капитани маҳаллий маъмурларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилса; кўрилаётган чоралар гиёҳвандлар ёки руҳий касалликлар туғдирувчи моддалар билан қонунга зид савдонинг олдини олиш учун зарур бўлса юридик судлов белгиланади. Бу қирғоқбўйи давлатининг ҳудудий денгиз орқали ички сувлардан ўтаётган чет эл кемаси ичида ҳибсга олиш ёки тергов қилиш учун ҳар қандай чораларни кўриш ҳуқуқига дахл қилмайди.
Капитаннинг илтимосига кўра, қирғоқбуйи маъмурлари дипломатик агент ёки консуллик мансабдор шахсни байроққа тааллуқли бўлган давлат кемасида бирор чора кўрилишида олдинроқ хабардор қилиб қўйилишлари ва бу шахслар билан экипаж ўртасида алоқа ўрнатилишига ёрдамлашишлари керак. Маъмурлар, шунингдек ҳибсга олиш масаласини ҳал қилаётганлар кема қатнови манфаатларини ҳам ҳисобга олмоқлари керак.
Агар жиноят кема ичида у ҳудудий денгизга кирмасидан олдин содир қилинган, кема эса ички сувларга кирмай ўтиб кетаётган бўлса, қирғоқбўйи давлати бу ишга аралашолмайди. 1982 йилги Конвенция эса, юқоридаги қоидага қарамай денгиз муҳитига зиён етказилиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларда аралашув шартларини ҳам кўзда тутади.
Умумий қоидага мувофиқ, қирғоқбўйи давлати ўтиб бораётган чет эл кемасини унинг ичидаги шахсга нисбатан юридик судловни амалга ошириш учун тўхтатмаслиги ёки йўлини ўзгартирмаслиги керак. Ҳудудий денгиз ва туташ зона тўғрисидаги Конвенциянинг 20-моддасига мувофиқ жазо чоралари ёки ҳибсга олиш фақат мажбуриятлар бўйича ёки мазкур кема томонидан қирғоқбўйи давлатининг сувлари орқали ўтиш вақтида, ёхуд ўтгунча содир қилинган жиноят оқибатидагина йўл қуйилади. Фуқаролик юридик судловининг бу тариқа чекланиши, агар кема ҳудудий денгизда тўхтаб турган, ёхуд ички сувлардан чиққандан кейин очиқ денгиздан ўтиб бораётган бўлса, давлатнинг жазо чораси қўллаш ва кемани ушлаб қолишга бўлган ҳуқуқига дахл қилмайди. Агар чет эл ҳарбий кемаси қирғоқбўйи давлати қонун-қоидаларига риоя қилмаётган бўлса, қирғоқбўйи давлати ундан ҳудудий денгизни дарҳол тарк этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бунда чет эл ҳарбий кемаси давлатнинг ўз қонун-қоидаларига риоя қилиш лозимлиги тўғрисидаги талабни инкор этишда бундай қарор чиқариш учун асос бўлади. 1982 йилги Конвенцияга биноан байроқ давлат қиргоқ буйи давлатига бирор бир ҳарбий кема ёки бошқа давлат кемаси у савдо мақсадларида ишлатилаётган чоғда, қирғоқбўйи давлатининг ҳудудий денгиз орқали ўтишига тааллуқли қонунлари ва қоидаларини ёки халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиш орқали келтирилган ҳар қандай зарар учун жавобгарликка тортилади.



Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling