Халқаро денгиз ҳуқуқи
Халқаро кема қатнови учун фойдаланилаётган бўғозлар
Download 40 Kb.
|
khalaro dengiz uui
5. Халқаро кема қатнови учун фойдаланилаётган бўғозлар
Ҳозирги пайтда халқаро кема қатнови учун фойдаланилаётган айрим бўғозларнинг ҳолати битимлар билан тартибга солинган. Қора денгиз бўғозлари (Босфор ва Дарданелл) ҳолати 1936 йил 20 июлда Монтре шаҳрида (Швейцария) Қора денгиз бўғозлари ҳолати тўғрисидаги Конвенцияда кўзда тутилган. Савдо кемалари, аниқроғи ҳарбий бўлмаган барча кемаларнинг бу бўғозлардан ўтиши «бирон-бир давлат байроғи остида сузаётган кема ва унинг юкидан қатъий назар кундузи ва кечаси эркин амалга оширилади» (2-модда). Қора денгиз ва айниқса, ноқораденгиз давлатларнинг ҳарбий кемаларининг сузиб ўтиш ҳолатига каттагина ўрин ажратилган. Тинчлик вақтида енгил сув усти кемалари, катта бўлмаган ва ёрдамчи кемалар кундузи ўтиш эркинлигидан фойдаланади. Бу қopa денгиз ва ноқораденгиз мамлакатларига тааллуқлидир. Сув ости кемалари фақат сув усти ҳолатида ўтади. Қopa денгиз буйида жойлашмаган давлатларнинг кемалари бу денгиздан сузиб ўтишдан 8 кун олдин дипломатик йўллар орқали Туркияга маълумотнома йўллашлари керак. Ҳарбий ҳолат учун айрим хусусиятлар амал қилинади. Бунда агар Туркия учрашувида иштирок этмаган давлат бўлмаса, урушаётган давлатларнинг кемалари фақат ўз портлари томон ўтиши мумкин, бетараф давлатларнинг кемалари эса, эркин ўтиш шартлари асосида ўтаверади, агар Туркия урушаётган давлат бўлса, бошқа мамлакатларнинг кемалари ўтиш тўғрисидаги масалани унинг ўзи ҳал қилади. Болтиқ бўғозлари (Зунд, катта ва кичик Бельта) орқали савдо кемаларининг ўтиши 1857 йили Дания, Россия, Франция, Буюк Британия билан тузилган Копенгаген битими деб номланувчи битим асосида амалга оширилади. Битимда “Савдо бўйича ўтиш” тўғрисида гапирилиб, яъни савдо кемалари сузиб ўтиши кўзда тутилиб, бож, маёқ ва бошқа тўловлар бекор қилинган эди. Кенг тан олинган халқаро ҳуқуқнинг одатдаги нормаларига биноан бу сингари бўғозлардан ғарбий кемалари учун эркин сузиб ўтиш жорий этилиши керак. Бироқ бу қоидага зид равишда бу ерда ўтиш бир томонлама тартибда - Дания қонунлари томонидан тартибга солинади. 1976 йил 17 февралда Дания томонидан чиқарилган чет эл ҳарбий кемалари ва ҳарбий ҳаво кемаларини тинчлик вақтида Дания ҳудудига қуйиш тўғрисидаги Фармон мазкур кемалар ва ҳаво кемалари кичик Бельта бўғози орқали ўтишдан уч кун олдин дипломатик йўллар билан хабардор қилишни кўзда тутади. Фармонда, шунингдек Фюнь, Эннелаве ва Самсе ороллари ўртасидаги кичик сувлар орқали бориши, ҳудудий сувлар орқали эса, бу мамлакатнинг учтадан ортиқ кемаси, шунингдек кичик сувлар орқали ҳар қанча миқдорда кемаларининг ўтиши учун олдиндан рухсат олиниши, бу тўғрида саккиз кун илгари рухсат сўралиши ҳам белгилаб қўйилган. 1976 йилги фармон сузиб ўтишнинг мураккаблаштирилган ҳолатини у ёки бу даражада савдо кема қатновида банд бўлган бошқа давлат кемаларига (музёрарлар, гидрогеография, ўқув ва бошқалар) тарқатишга уринади. Бу амалда халқаро қатнов учун мунтазам фойдаланиладиган бўғозлар орқали эркин ўтиш ҳолати ва Копенгаген битимига зиддир. Download 40 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling