Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши 2-маъруза
Download 191.01 Kb.
|
2 маъруза Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Радиочастоталарнинг таснифланиши
Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши 2-маъруза Радиочастоталарнинг таснифланиши. Радиотўлқинларнинг умумий хоссалари. УҚТ диапазоннинг ўзига хос хусусиятлари. Радиочастоталарнинг таснифланишиБарча алоқа тизимлари одатда узатиладиган алоҳида ёки гуруҳли сигнал билан модуляцияланган гармоник ЮЧ тебранишлар кўринишидаги (синусоидал) радиосигналларни ишлатади. Ҳар бир алоқа линиясига маълум полоса ажратилади. Ажратилган полосанинг ўрта частотаси узатувчи радиостанциянинг номинал частотаси дейилади. Халқаро радиоалоқа регламентига мувофиқ радиочастоталар 9 та дипазонларга бўлинган, уларда радиотўлқинларнинг тарқалиши шароитлари бир хил ва 4 дан 12 гача номерлар билан белгиланади. N номерли дипазон пастдан 0,3 · 10N Гц ва юқоридан 3 · 10N Гц частота билан чегараланган. Дипазонларга қуйидаги номлар берилган:
Бу ердан кўриниб турибдики, дмапазоннинг номери ортиши билан частоталар диапазони кенглиги ошади, масалан: № 4да Δf4=27 кГц, №12да эса Δf12=2700 кГц. Диапазоннинг чегараларида радиотўлқинларнинг тарқалиши шароитлари тахминан бир хил. Узатиш жойидан қабуллаш жойига хабарларни ташиш учун радиоалоқа линиясининг ишчи частотаси ёки ташувчи частота қуйидаги талабларни ҳисобга олиш орқали танланади: Ишлайдиган, нурланишлари режалаштириладиган линиянинг керакли пунктларида радиоқабуллашга ҳалақит қиладиган радиостанцияларнинг мавжуд эмаслиги; Бу частотада ишлаши янги узаткични ишлашига ҳалақит қилиши мумкин бўлган радиоалоқа ва узатиш тизимларининг мавжуд эмаслиги; Танланадиган частота мавжуд радиочастоталарни тақсимланиши режаларини бўйича бу радиоалоқа тури учун ажратилган диапазонда бўлиши керак; Узатиладиган радиосигналлар спектри кенглигига мос келадиган етарлича катта кенг частоталар полосаларини эгаллаш имконияти бўлиши кўрак. Келтирилган талабларни таҳлил қилиш билан кўрсатиш мумкинки, кўп каналли радиоканални қуриш барча 9 та диапазонларнинг ҳаммасида ҳам мақсадга мувофиқ бўлавермайди. Масалан, № 4 диапазонда АМ қўлланилганда фақат 3-каналли ТЛФ радиолинияларини ташкил этиш мумкин (ΔFтлф= 0,3 ÷ 3,4 кГц, Δfп = 8 кГц, Δf4 = 27 кГц). Бу диапазонда ҳатто битта узатиш (ΔFузат= 15 кГц) ва ТV (ΔFTV= 6 МГц) каналини юқори сифатли узатилишини ташкил этиш мумкин эмас. ТV узатиш учун №8 дипазон, радиоэшиттириш учун, кўп каналли радиолинияни ташкил этиш учун эса одатда УҚТ дипазон (8 ва ундан юқори диапазонлар) ишлатилади. РРЛ каналли ҳисобланади, у ҳолда ташувчи частоталар ЕСЙ орқали алоқа тизимларида бўлганидек УҚТ дипазонида танланади. Download 191.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling