Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши 2-маъруза


Радиоқабуллашга ҳалақитлар


Download 191.01 Kb.
bet5/7
Sana16.01.2023
Hajmi191.01 Kb.
#1096023
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 маъруза Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши

Радиоқабуллашга ҳалақитлар
Радиоқабуллаш шартлари сигнал майдони кучланганлигини абсолют қийматлари орқали эмас, балки сигнал майдони кучланганлигини шовқин майдони кучланганлигига нисбати орқали аниқланади.
Турли алоқа турлари – радиотелефон, радиотелеграф, радиоэшиттиришни ва бошқаларни амалга ошириш учун маълум минимал сигнал/ҳалақит нисбати талаб қилинади. Бу жойда ва берилган тўлқин диапазонида ҳалақитлар сатҳини аниқлашни билиш катта амалий аҳамиятга эга. Бинобарин, маълум ҳалақитлар сатҳи бўйича талаб қилинадиган майдон кучланганлигини аниқлаш мумкин.
Фақат ташқи ҳалақитлар кўриб чиқамиз, радиоаппаратураларнинг ички шовқинлари эса қабуллаш қурилмалари фанида кўриб чиқилади.
Саноат ва атмосфера ҳалақитлари
Саноат ҳалақитлари манбалари биринчидан, ишлаши учқунлаш билан бўладиган турли хил электр қурилмалар, иккинчидан, қисқароқ тўлқинли стнацияларнинг ишчи диапазонига тушадиган асосий частотанинг юқори гармоникаларини нурлантирадиган радиостанциялар ҳисобланади. Саноат ҳалақитлари, айниқса 2000 ÷ 10000 м тўлқинлар узунликларида ҳалақитлар майдони кучланганлиги 1000 мкВ/мга етадиган катта шаҳарларда сезиларли бўлади. Қисқарорқ тўлқинларда саноат ҳалақитлари камаяди.
Саноат ҳалақитлари ҳар бир ҳолда махсус ўлчагичлар ёрдамида аниқланади.
Саноат ҳалақитларини уларнинг вужудга келиши жойларида ҳам радиотўлқинларни нурланишига, ҳам уларнинг таъминот ўтказгичлари бўйича тарқалишига тўсқинлик қиладиган фильтрлаш ва экранлашнинг қўлланилиши йўли билан сўндиришга ўрнилади.
Атмосфера ҳалақитларининг асосий манбаи яшинлар ҳисобланади. Яшин разряди вақтида аперидик характерга ёки сўнувчи тебранишлар характерига ва t  = 0,1 ÷ 3 мсек узунликка эга бўлган қувватли ток импульси вужудга келади. Бундай импульс узлуксиз частоталар спектрини ҳосил қилади, бинобарин, спектрнинг синусоидал ташкил этувчилари амплитудасини частотага тескари пропорционал камайтиради.
Энг катта амплитуда қийматига fг = 1/t 2 частотада, яъни 300 ÷ 10000 Гц дипазонда эришилади.
Яшин разряди вақтида вужудга келадиган турли узунликлардаги радиотўлқинлар мос диапазонлар тўлқинларига ўхшаш тарқалади ва қабулаш қурилмаларига ҳалақитлар кўринишида таъсир қилади.
Атмосфера ҳалақитларига ўрта тўлқинлар соҳаларида ва қисман қисқа тўлқинлар соҳаларида ётадиган диапазонлар энг кўп учрайди.
УҚТ диапазонида атомсфера ҳалақитларининг таъсири саноат ҳалақитлари каби сезиларли эмас.

Download 191.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling