Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши 2-маъруза


УҚТ диапазоннинг ўзига хос хусусиятлари


Download 191.01 Kb.
bet4/7
Sana16.01.2023
Hajmi191.01 Kb.
#1096023
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 маъруза Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши

УҚТ диапазоннинг ўзига хос хусусиятлари

Ўзининг кичик узунлиги туфайли УҚТ тўлқинлар ернинг сферик сирти ва ернинг йирик ноитекисликлари ёки бошқа тўсиқлар атрофида ёмон дифракцияланади. Шунинг учун УҚТ диапазонда антенналарни ер сиртидан сезиларли баландликда жойлаштиришга уринилади, чунки бунда биринчидан, тўғри кўриниш масофаси ортади, иккинчидан антеннанинг яқинида жойлашган маҳаллий предметларнинг экранлаштирувчи таъсири камаяди. Шундай қилиб, УҚТ диапазонда антеннанинг жойлашиш баландлиги тўлқин узунлигидан кўп марттага ортиқ бўладиган шарт бажарилади ва майдон кучланганлигини ҳисоблашни интерференцион формулалар бўйича ўтказиш мумкин бўлади.


УҚТ диапазонда ер сирти идеал диэлектрик сифатида қаралиши мумкин. Шунинг учун грунтнинг ўтказиш хоссаларининг ўзгариши УҚТни тарқалишига деярли таъсир кўрсатмайди.
Шу билан бирга, ер сиртининг унча катта бўлмаган нотекисликлари УҚТни ер сиртидан қайтиши шартини сезиларли ўзгартиради.
Тўғри кўриниш чегарасида аниқ кичик бўлган унча катта бўлмаган l < 0,2· l0 масофаларда УҚТ диапазонда ернинг сфериклигини ва тропосферадаги радиотўлқинларнинг рефракцияси таъсирини ҳисобга олмаслик мумкин. Бунда УҚТни тарқалишининг характерли ўзига хос хусусияти катта барқарорлик ва вақт бўйича сигнал сатҳининг ўзгармаслиги ҳисобланади.
0,2l0 < l < 0,8· l0 чегараларда ётадиган сезиларли масофаларда ернинг сфериклигини ҳисобга олиш зарур бўлади. Бир вақтда рефракциянинг таъсирини ернинг эквивалент радиусидан фойдаланиш йўли билан ҳисобга олиш керак бўлади.
Бундай масофаларда УҚТни тарқалиши учун метрологик шароитлар таъсир қилади. Тропосферанинг синдириш коэффициентининг ўзгариши билан тўлқин траекториясининг эгрилиги ўзгаради, бинобарин, тўғри ва ер сиртидан қайтган нурлар учун бу ўзгаришлар турлича бўлиши мумкин. Натижада тўғри ва қайтган нурлар орасидаги фазалар фарқи ўзгаради, бунинг натижасида радиотўлқинлар майдонлари сатҳи ўзгаради, сигналнинг сўниши бўлиб ўтади. Масофанинг ортиши билан сўнишларнинг ҳалақит қилувчи таъсири ортади

Download 191.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling