Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши 2-маъруза
Бўшлиқда (очиқ фазода) радиотўлқинларнинг тарқалиши
Download 191.01 Kb.
|
2 маъруза Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши
Бўшлиқда (очиқ фазода) радиотўлқинларнинг тарқалиши
Бўшлиқ деганда молекулалар, атомлар, эркин зарядлар бўлмаган бир жинсли чексиз фазо тушунилади. Бундай бўшлиқ тушунчасини киритилиши майдоннинг радиотўлқинларни тарқалишининг исталган механизмига характерли бўлган умумий хоссаларини аниқлашга имкон беради. Агар бўшлиқнинг ε0=1 нисбий диэлектрик сингдирувчанликка ва µ=1 нисбий магнит сингдирувчанликка эга бўлган А нуқтасига йўналтирилмаган нурлантиргич жойлаштирилса, у ҳолда нурлантиргичдан R масофадаги Ео электр майдон кучланганлигини қуйидагича тарзда аниқлаш мумкин: А нуқта атрофида R радиусли айланани ўтказамиз (2.2-расм). 2.2-расм. номи У ҳолда сфера сиртининг бирлигига тўғри келадиган қувватни, яъни битта даврда Пойтинг вектори модулининг | П | ўртача қийматини қуйидагича аниқлаш мумкин: | П | =P / 4πR2, бу ерда Р – нурлантиргичга бериладиган қувват. Пойтинг вектори бу Ео электр майдон кучланганлигини Но магнит майдон кучланганлигига вектор кўпайтмаси ҳисобланади: П = [E0 ; H0] ёки E0 ┴ H0 экан, у ҳолда | П | = | E0 | · | H0 | . Пойтинг векторининг йўналиши бу нуқтадаги энергиянинг тарқалиши йўналиши билан мос тушади. Нурлантиргичдан етарлича катта маосфаларда у нурлантирадиган қабул қилувчи антенна эгаллайдиган унча катта бўлмаган майдон чегараларидаги сферик тўлқинни текис деб ҳисоблаш мумкин, сферик тўлқин учун қуйидаги нисбат мавжуд: , Ом У бўшлиқнинг тўлқин қаршилиги дейилади. Натижадан | H | = | E0 | / 120π ёзиш мумкин ёки | П | қийматни ҳисобга олиш билан қуйидагини оламиз: , , яъни нурлантиргичдан R масофадаги Е0 электр майдон кучланганлигини оламиз E0 векторнинг фазаси тўлқин R масофани босиб ўтганида φ = (2π/λ)· R қийматга эга бўлади, бу ерда λ –тўлқин зунлиги. Download 191.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling