Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши 2-маъруза
Download 191.01 Kb.
|
2 маъруза Каналлар ва тўлқинларнинг тарқалиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ер сирти ва атмосфераси ҳосил қиладиган ҳалақитлар
Космик ҳалақитлар
Ердан ташқи манбалар ҳосил қиладиган радионурланишлар космик радионурланишлар, бу нурланишлар ҳосил қиладиган ҳалақитлар эса космик ҳалақитлар дейилади. Радионурланишларнинг асосий манбаи унга кўплаб дискрет манбаларнинг нурланишлари қўшиладиган радионурланиш фонини ҳосил қиладиган галактика ҳисобланади. Қувватли радионурланишлар асосий манбалари Қуёш, Юпитер, Сатурн, Венера, Ой, Юлдузлар ҳисобланади. Галактиканинг радионурланишлари барча йўналишларда кузатилади, лекин айниқса унинг эквотриал текислигида галактиканинг марказига йўналишда интенсив ҳисобланади. Галактикадаги ҳалақитлар 18 ÷ 30 МГц диапазонда энг интенсив ҳисобланади. Бу ҳалақитлар сатҳи жуда доимий, лекин ернинг айланиши ҳисобига ер сиртининг бу нуқтасида ҳалақитлар сатҳининг суткалик ўзгариши кузатилади. Қуёш ва планеталарнинг радионурланишлари галактиканинг радионурланишларига қараганда иккинчи даражали аҳамиятга эга, чунки у фақат антенна нурланиш манбаига йўналтирилганида сезиларли ҳалақитларни ҳосил қилади. Қуёшнинг нурланиши спектри мураккаб ва ўзгарувчан. Нурланиш интенсивлиги Қуёшдаги портлашлар ва қўзғалишлар вақтида кескин ортади. Бинобарин, бу энг кучли қисқа тўлқинлар диапазонида намоён бўлади. Ер сирти ва атмосфераси ҳосил қиладиган ҳалақитлар Ер ҳам радионурланишлар манбаи ҳисобланади. Ернинг радионурланишлари Ерда жойлашган антенналар ёу Ер билан алоқада космик кемалар антенналарининг йўналтирилганлик диаграммалари ён япроқчалари орқали қабул қилиниши мумкин. Ернинг иссиқлик радионурланишларидан ташқари, ҳалақитлар Ер атмосферасининг нурланишлари орқали ҳосил қилаинади. Физикадан маълумки, агар газ қандай частотада нурланишни селектив ютса, у ҳолда у ўша частотада нурланишни чиқаради. Сантиметрли тўлқинлар диапазонида Қуёш нурланиши кислород ва сувнинг буғлари орқали ютилади ва қайта нурлантирилади. Атмосфера шовқинлари 1000 ÷ 20000 МГц диапазонда намоён бўлади. Бу диапазонда у галактик шовқиндан катта бўлади ва ташқи шовқинларнинг деярли ягона тури ҳисобланди. Download 191.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling