МАВЗУ: Ер ости сувлари гидрологияси. Ер усти ва ер ости сувлари орасидаги ўзаро боғлиқлик РЕЖА: - Ер ости сувлари ва уларнинг пайдо бўлиши;
- Ер ости сувларининг турлари, таснифлари;
- Ер ости сувларининг ҳаракати;
- Ер ости сувларининг режими.
- Ер усти ва ер ости сувлари орасидаги ўзаро боғлиқлик;
- Гидравлик боғланиш;
- Ер ости сувларининг табиий жараёнларга таъсири;
- Кўчкилар;
- Карст ҳодисалари;
- Суффозия жараёни.
1. Ер ости сувлари ва уларнинг пайдо бўлиши - Ҳозирги вақтда илмий нуқтаи назардан асосланган ва шу туфайли мутахассислар томонидан қабул қилинган назариялар қуйидагилардан иборат:
- Э.Зюсснинг ювенил назарияси;
- А.Ф.Лебедевнинг конденсацион назарияси;
- инфилтрацион (сизиб ўтиш) назария;
- реликт ер ости сувлари назарияси.
Ер ости сувларининг ювенил назарияси австралиялик геолог-олим Э.Зюсс томонидан илгари сурилган ва шу туфайли унинг номи билан аталади. Бу назарияга кўра ер ости сувлари қисман магмадан чиқадиган буғларнинг совуши ва қуюқлашиши натижасида ҳосил бўлади. - Ер ости сувларининг ювенил назарияси австралиялик геолог-олим Э.Зюсс томонидан илгари сурилган ва шу туфайли унинг номи билан аталади. Бу назарияга кўра ер ости сувлари қисман магмадан чиқадиган буғларнинг совуши ва қуюқлашиши натижасида ҳосил бўлади.
- Конденсацион назарияга кўра ер ости сувларининг маълум қисми тоғ жинслари ва тупроқ-грунтдаги бўшлиқларга ҳаво билан кириб қолган сув буғларининг совигандан кейин конденсацияланиб, суюқ ҳолатга айланиши натижасида пайдо бўлади.
- Инфилтрацион (сизиб ўтиш) назарияга кўра, ер ости сувларининг катта қисми ёмғир, қор сувлари, дарёлар, каналлар ҳамда ариқлардаги сувларнинг ерга шимилишидан ҳосил бўлади. Бу фикрлар анча илгари айтилган бўлса ҳам, унинг назария сифатида шаклланишида А.Ф.Лебедевнинг хизматлари катта.
- 1. Ер ости сувлари ва уларнинг пайдо бўлиши
Do'stlaringiz bilan baham: |