Мавзу: Ер ости сувлари гидрологияси. Ер усти ва ер ости сувлари орасидаги ўзаро боғлиқлик


Гидрогеологик кесма бўйича, грунт сувларининг остида қатламлар орасидаги сувлар жойлашади


Download 498.5 Kb.
bet4/8
Sana08.03.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1253368
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-ma\'ruza. Yer osti suvlari gidrologiyasi

Гидрогеологик кесма бўйича, грунт сувларининг остида қатламлар орасидаги сувлар жойлашади.

  • Гидрогеологик кесма бўйича, грунт сувларининг остида қатламлар орасидаги сувлар жойлашади.
  • Сув ўтказмайдиган тоғ жинсларидан ташкил топган икки қатлам орасидаги бўшлиқларда мавжуд бўлган сувлар қатламлар орасидаги сувлар деб аталади.
  • Қатламлар орасидаги сувлар

Қатламлар орасидаги сувлар

  • Гидрогеологик кесма бўйича бундай сув қатламлари бир-иккитадан тортиб, ўн-ўн бештагача ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
  • Қатламлар орасидаги босим кучига эга бўлган сувлар артезиан сувлари деб аталади. Артезиан сувлари тарқалган майдонлар артезиан ҳавзалари дейилади (2-расм).
  • 2-расм. Артезиан ҳавза
  • (Д.С.Иброҳимов ва А.Н.Султонхўжаевлар бўйича)

Кўпинча артезиан ҳавзаларининг катталиги бир неча юз ва ҳатто минг квадрат километрга боради. Артезиан сувлари ва артезиан ҳавзаси атамалари Франциядаги Артуз вилоятининг номидан келиб чиққан. Бу вилоятнинг қадимий номи Артезия бўлган экан. Шу ерда 1126-йилда ковланган қудуқдан сув катта босим билан отилиб чиққан.

  • Кўпинча артезиан ҳавзаларининг катталиги бир неча юз ва ҳатто минг квадрат километрга боради. Артезиан сувлари ва артезиан ҳавзаси атамалари Франциядаги Артуз вилоятининг номидан келиб чиққан. Бу вилоятнинг қадимий номи Артезия бўлган экан. Шу ерда 1126-йилда ковланган қудуқдан сув катта босим билан отилиб чиққан.
  • Шундан буён ер остидан босим кучи билан отилиб чиқадиган ва сув олиш учун ковланган қудуқлар артезиан қудуқлари деб атала бошлган.
  • Артезиан қудуқлари

Артезиан қудуқлари

  • Ўрта Осиё ва унга туташ ҳудудларда Н.Н.Кенесарин ва А.Н.Султонхўжаевлар бир нечта артезиан ҳавзалари борлигини аниқлашган.
  • Масалан, Сирдарё артезиан ҳавзаси: бу ҳавза, ўз навбатида яна бир қанча майда ҳавзаларга, Фарғона, Тошкент, Чимкент, Қизилқум, Орол атрофи каби ҳавзаларга бўлинади.

Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling