Мавзу: Ер ости сувлари гидрологияси. Ер усти ва ер ости сувлари орасидаги ўзаро боғлиқлик


Ер ости сувлари таркибида эриган тузлар миқдорига кўра, уч гуруҳга бўлинади


Download 498.5 Kb.
bet5/8
Sana08.03.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1253368
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-ma\'ruza. Yer osti suvlari gidrologiyasi

Ер ости сувлари таркибида эриган тузлар миқдорига кўра, уч гуруҳга бўлинади:

  • Ер ости сувлари таркибида эриган тузлар миқдорига кўра, уч гуруҳга бўлинади:
  • - чучук сувлар (бир литрида бир граммгача эриган тузлар);
  • - шўр сувлар (бир литрида 1 г дан 50 г гача эриган тузлар);
  • - ўта шўр сувлар (бир литрида 50 г дан кўп эриган тузлар).
  • Кўпгина ер ости сувларининг таркибида инсон соғлиғи учун фойдали бўлган баъзи тузлар, газлар ва органик бирикмалар ҳам учрайди. Бундай сувлар шифобахш сувлардир. Масалан, водород сулфидли, карбонат ангидридли, ёд-бромли, радонли ва бошқа хил сувлар шундай шифобахшлик хусусиятга эга.
  • Ер ости сувлари таркибида эриган тузлар миқдори

Ер ости сувларининг ҳаракати

  • Намликнинг тупроқ таркибига ўтиши шимилиш - инфилтрация жараёни натижасида рўй беради. Атмосфера ёғинларидан ҳосил бўлган сув қуруқ тупроққа тушиб, дастлаб, капилляр кучлар таъсирида тупроқнинг юза қисмида шимилади.
  • Секин-аста жуда кичик бўшлиқлар тўлиб боради. Улар тўлганидан сўнг оғирлик кучи натижасида қуйи томон ҳаракат қилади. Бу ламинар режимли ҳаракат бўлади.
  • Юқорида айтилганидек, тупроқ ва грунтларда нисбатан йирик бўшлиқ ва ёриқлар бўлади. Сув улар орқали турбулент режимли ҳаракат кўринишида чуқур қатламларга ўтиши мумкин. Бу жараён инфлюация дейилади.

Ер ости сувларининг ҳаракати

  • Шимилишни миқдорий характерлаш учун унинг тезлиги ва йиғинди миқдори ишлатилади.
  • Шимилиш тезлиги деганда вақт бирлиги ичида тупроққа шимилган миллиметр ҳисобидаги сув миқдори тушунилади.
  • Йиғинди миқдор эса маълум вақт ичида шимилган сувни характерлайди. Шимилиш тезлиги фақатгина тупроқ грунтининг табиий хусусиятларигагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки уларнинг намлиги билан ҳам белгиланади. Агар тупроқ қуруқ бўлса, унинг шимилиш тезлиги катта бўлади.
  • Ёмғир бошланганда шимилиш тезлиги ёмғирнинг ёғиш тезлигига яқин бўлади, яъни ёққан ёмғир тупроққа бутунлай шимилади

Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling