Мавзу: Ер ости сувлари гидрологияси. Ер усти ва ер ости сувлари орасидаги ўзаро боғлиқлик


Ер ости сувларининг турлари, таснифлари


Download 498.5 Kb.
bet3/8
Sana08.03.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1253368
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-ma\'ruza. Yer osti suvlari gidrologiyasi

2. Ер ости сувларининг турлари, таснифлари

  • Табиатда, келиб чиқиш шароитига кўра, бир турли бўлган ер ости сувларини ажратиш мушкул. Чунки бир геологик структуранинг геологик тарихи мобайнида ер ости сувларининг тўйинишида юқорида қайд этилган ҳар уч гуруҳ сувлари ҳам қатнашиши мумкин.
  • Ер ости сувлари жойлашиш шароитига қараб:
  • - тупроқ сувлари;
  • - грунт сувлари;
  • - қатламлар орасидаги (босимли) сувларга бўлинади.
  • Қайд этиш лозимки, тупроқ сувлари ҳам, грунт сувлари ҳам, қатламлар орасидаги сувлар ҳам тоғ жинсларининг ғоваклари, ёриқлари ҳамда карст бўшлиқларида бўлиши мумкин.

Ер қобиғининг юза қисми ер ости сувларининг жойлашишига қараб икки зонага - аэрация ва тўйиниш зоналарига бўлинади.

  • Ер қобиғининг юза қисми ер ости сувларининг жойлашишига қараб икки зонага - аэрация ва тўйиниш зоналарига бўлинади.
  • Аэрация зонасида тоғ жинслари ғоваклари сув билан тўла қопланмаган бўлиб, у ерда атмосфера ҳавоси ҳам мавжуд бўлади. Тўйиниш зонасида эса тупроқ ва тоғ жинслари бўшлиқлари сув билан тўлган бўлади.
  • Ер юзасига яқин бўлган тупроқ қатламида жойлашган ва одатда, мавсумий равишда бўладиган сувлар тупроқ сувлари деб аталади.
  • Ер ости сувларининг аэрация ва тўйиниш зоналари

Ер ости сувларининг аэрация ва тўйиниш зоналари

  • Бундай сувларнинг асосий манбаи ёғин-сочин ҳамда атмосферадаги намликдир. Шунинг учун ҳам улар йилнинг намлик кўп бўлган мавсумларидагина ҳосил бўлади. Тупроқ сувлари бошқа ер ости сувларига қараганда анчагина юқорида жойлашган ва улардан сувсиз ёки сал нам қатлам - аэрация зонаси билан ажралган бўлади.
  • Аэрация зонаси ер ости сувларини ер юзасидан пастки қатламларга ва пастки қатламлардан ер юзасига буғ шаклида ўтказиб туради.

Тупроқ сувларидан пастда жойлашган сув қатлами грунт сувлари деб номланади.

  • Тупроқ сувларидан пастда жойлашган сув қатлами грунт сувлари деб номланади.
  • Грунт сувлари сув ўтказмайдиган қатламнинг устида йиғилади ва одатда, қум ҳамда шағал қатлами орасида сизиб юради. Бу ерга ер юзасидан ёмғир, қор ва дарё сувлари сизиб ўтади.
  • Чунки грунт сувларининг устида сув ўтказмайдиган қатлам бўлмайди. Грунт сувлари фақат оғирлик кучи таъсири остида сизиб, ҳаракатга келади, улар босим кучига эга эмас.
  • Одатда, қудуқ суви грунт сувлари қатламидан ҳосил бўлади. Табиий шароитда, ер пўсти қатламларининг геологик тузилишига боғлиқ ҳолда, бундай ер ости сувлари грунт сувлари оқимини ёки грунт сувлари ҳавзасини ҳосил қилиши мумкин (1-расм).
  • Грунт сувлари
  • 1-расм. Грунт сувларининг жойлашиши (Д.С.Иброҳимов ва А.Н.Султонхўжаевлар бўйича). 1-сув ўтказувчи қатлам, 2-сувли қатлам, 3-сув ўтказмайдиган қатлам.

Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling