1. Ер ости сувлари ва уларнинг пайдо бўлиши - Реликт ер ости сувлари назариясининг моҳияти шундан иборатки, унга асосан ер ости сувларининг маълум қисми қадимги замонларда денгиз ёки кўллар остидаги чўкинди тоғ жинсларининг бўшлиқларида мавжуд бўлган сувлар ҳисобига ҳосил бўлади. Бундай сувлар "қолиб кетган" ёки "кўмилиб қолган" (реликт) сувлар деб аталади.
Ер ости сувлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - Ер ости сувлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- - вадоз ер ости сувлари;
- - ювенил ер ости сувлари;
- - седиментацион ер ости сувлари.
Вадоз ер ости сувлари - Вадоз ер ости сувлари, яъни ернинг устки қатлами- пўстидаги сувлар, ўз навбатида, уч турга бўлинади:
- - инфилтрацион ер ости сувлари;
- - инфлюацион ер ости сувлари;
- - конденсацион ер ости сувлари.
Инфилтрацион ер ости сувларига донадор тоғ жинслари орасидан шимилиб, ер остига ўтган сувлар киради. - Инфилтрацион ер ости сувларига донадор тоғ жинслари орасидан шимилиб, ер остига ўтган сувлар киради.
- Инфлюацион сувларга эса тоғ жинсларидаги ёриқлар ва бўшлиқлар орқали ер остига ўтадиган сувлар киради.
- Ер ости ёриқлари ва бўшлиқларида учрайдиган буғ кўринишидаги нам ҳавонинг конденсацияланиши натижасида конденсацион ер ости сувлари ҳосил бўлади.
- Вадоз сувлар ер куррасида сувнинг умумий айланишида фаол иштирок этади, аниқроғи улар ер юзасидаги сув ҳавзалари ҳамда атмосферадаги намлик билан чамбарчас боғланган.
Вадоз ер ости сувлари - Ювенил ер ости сувларининг келиб чиқиши магматик ва метаморфик жараёнлар билан боғлиқдир. Бу гуруҳдаги ер ости сувлари водород (Н) ва кислород (О2) молекулаларининг қўшилишидан ҳосил бўлгач, табиатда сувнинг айланишида биринчи марта иштирок этади.
- Седиментацион ер ости сувлари юқорида қайд этилганидек, узоқ вақт давомида сувнинг табиий айланишида қатнашмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |