Денгиз ва океанларнинг геологик иши Денгиз ва океанлардаги механик ҳаракатлар Соҳил ётқизиқлари


Download 311.81 Kb.
bet1/8
Sana07.05.2023
Hajmi311.81 Kb.
#1441196
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
geologiya1


Денгиз ва океанларнинг геологик фаолияти, ётқизиқларининг турлари
Режа:


Денгиз ва океанларнинг геологик иши
Денгиз ва океанлардаги механик ҳаракатлар
Соҳил ётқизиқлари
Шельф ётқизиқлари
Денгиз ва океанларнинг геологик иши

Денгиз ва океанларда кечадиган геологик жараёнлар (бундан кейин ихчамлик учун денгизнинг геологик иши деб юритилади) бир қанча омилларнинг мураккаб ўзаро алоқасидан иборат бўлади. Бу омилларга қуйидагилар киради: 1) соҳилларни ташкил этган тоғ жинсларининг парчаланиши ёки абразия (лотинча «абрадо»-қираман, тирнайман деган маънони англатади); 2) қуруқликдан келтирилувчи нураш маҳсулотларини ташиш ва саралаш; 3) турли чўкиндиларни тўплаш ёки аккумуляция.


Денгизларнинг геологик иши биринчи навбатда турли оқимлар, ҳавза тубининг рельефига ва сувининг физик-кимёвий хусусиятларига боғлиқ бўлади.


Денгиз ва океанлардаги механик ҳаракатлар

Океан ва денгизларда энг кучли геологик ишларни қирғоқдаги тўлқинлар ҳамда сув оқимлари бажаради. Денгиз тўлқини чуқур жойларда мутлақо сезилмайди деб бўлмайди. Кейинги вақтда океан ва денгиз тагида ҳам турли йўналишда ҳаракатланувчи кучли оқимлар борлиги аниқланди. Бу илиқ ва совуқ оқимлар океан ва денгиздаги ётқизикларни бир жойдан иккинчи жойга олиб бориб тўплашдан ташқари, ер иқлимига ҳам сезиларли даражада таъсир қилади.


Уринма тўлқинлар. Денгиз тўлқинлари катта куч билан соҳил ва оролларга урилади. Баъзан тўлқин шу қадар кучли бўладики, 200 тоннадан 1000 тоннагача оғирликдаги ҳарсанг тошларни ҳам суриб юборади (167-расм). Шимолий Шотландияда 1 м2га тушадиган денгизнинг ўртача тўлқин босими ёзда 3000 кг, қишда 10000 кг, кучли бўрон пайтида 30000-50000 кг бўлганлиги аниқланган. Қояларга урилган тўлқин баъзан тиккасига 50 м баландликка кўтарилиб чиқиб, яна қайтиб тушади.



Download 311.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling