Денгиз ва океанларнинг геологик иши Денгиз ва океанлардаги механик ҳаракатлар Соҳил ётқизиқлари


Download 311.81 Kb.
bet4/8
Sana07.05.2023
Hajmi311.81 Kb.
#1441196
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
geologiya1

Турбид (лойқа) оқимлар. Турбид оқимлари (инглизча – «турбид» – лойқа; синоними – суспензион оқимлар, зич оқимлар) биринчи марта голландиялик олим Кюнен томонидан асосланган бўлиб, лойқа сувнинг юқори зичлиги туфайли нишаблик юзаси бўйлаб пастга оқувчи гравитацион оқимлар кўзда тутилади. Бундай оқимлар таркибидаги муаллақ майда дисперс зарралар ҳисобига катта зичликка эгадир.
Турбид оқимларининг асосий қисми материк ёнбағрида вужудга келади. Улар океанларнинг чўкинди тўпланиш жараёнларида етакчи аҳамиятга эга.
Материк ёнбағирларида чўкинди тўпланиш тезлиги юқори бўлганлиги сабабли чўкинди терриген зарралари орасида катта ҳажмда сув сақланиб қолади. Бу эса, уларнинг флюидаллик хусусиятини таъминлайди. Шунинг учун ҳам нишаблик бир неча градусдан бошлаб ҳали зичлашиб улгурмаган чўкинди массаси мувозанатни бузувчи бирламчи туртки асосида оқабошлайди. Бундай туртки бўлиб зилзилалар саналиши мумкин.
Қотиб улгурмаган чўкинди материаллар оқабошлаши билан атрофдаги сув массаларини ҳам қамраб олаборади. Бу эса, оқим қовушоқлигининг пасайишига ва тезлигининг ортиб боришига олиб келади.
Қиялик юзаси бўйлаб пастга оқаётган турбид оқими тезлик, турбулентлик ва чегаравий қаршиликнинг оптимал қийматларига эга бўлади. Бу қийматларнинг пасайиши, кўп миқдорда чўкинди материалларнинг муаллақ ҳолда кўчирилишини чегаралайди. Уларнинг ортиши эса, лойқа оқимнинг устки сув қатламлари билан аралашиб, тарқаб кетишига олиб келади.
Турбид оқимлари дастлаб қия юзада яхлит ҳолда оқади ва кейинчалик маълум ўзанларга бирлашади. Йирик ўлчамдаги терриген материаллар оқимнинг бошида ва остки юзасида тўпланади. Оқимнинг устки юзасида ва охирида дисперс материаллар шлейфи ҳосил бўлади.
Турбид оқимларида йирик терриген материалларнинг кўчирилиши ўзан тубини емирилишга олиб келади. Бу жараён континент ёнбағрида кўплаб каньонларнинг ривожланишини таъминлайди. Ҳақиқатан ҳам ҳозирги замон континент ёнбағирларида жуда кўп шундай каньонлар кузатилади. Уларнинг баъзилари қуруқлик дарёларининг денгиз шельфи бўйлаб ўтган давоми билан узвий алоқадор.
Турбид оқимлари каньонлардан абиссал текисликка чиққанидан сўнг, ички ва ташқи қаршиликлар туфайли, уларнинг ҳаракат импульси пасайиб боради. Натижада турбид оқимларининг ҳаракат тезлиги ва турбулентлиги сусаяди, ташиб келтирган терриген зарралари чўкиш тезлиги қонунлари бўйича чўка бошлайди.



Download 311.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling